“Диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари”

“Диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари”

Жорий йилнинг 5-март куни Деҳқонобод агросаноат касб-ҳунар коллежининг фаоллар залида бошланғич ташкилот етакчилари билан “Диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатлари” мавзусидаги маънавий-маърифий учрашув ўтказилди. Учрашувда туман бош имом хатиби Х.Хонимов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси О.Нормуродов, Маънавият ва маърифат маркази рахбари Р.Қўзибоев, Фуқороларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Деҳқонобод туман Кенгаши раисининг диний маърифий масалалар бўйича ўринбосари Н.Тошмуродова ҳамда "МЕЁНА" масжиди имом хатиби Т.Махмараимовлар иштирок этдилар. Учрашув давомида туман бош имом хатиби Х.Хонимов сўзга чиқиб, диний билим ва савияни ижобий беришлик учун мухтарам Президентимиз томонидан қатор ишлар амалга ошириб келинаётганлигини таъкидлаб ўтди. Жумладан, “Онлайн” тизимида интернетдан фойдаланиш кенг йўлга қўйилган. Ушбу Batafsil »

“Жаҳолатга қарши маърифат” билан курашиш.

“Жаҳолатга қарши маърифат” билан курашиш.

Қашқадарё вилоятида диний вазиятнинг ўзгарувчанлиги кузатилган ҳудудларда ижтимоий-диний вазиятни соғломлаштириш, аҳолини бузғунчи ғояларга қарши мустаҳкам мафкуравий иммунитетини шакллантириш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида ўтказиладиган маърифий учрашувлар режасига асосан туманда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, глобаллашув шароитида тинч ва осойишта ҳаёт учун курашиш, керак бўлса фидойилик кўрсатиб, доимо огоҳ, сезгир ва маънавий уйғоқ бўлиб яшаш, энг катта бойлигимиз бўлмиш юртимиздаги миллатлар ва фуқаролараро аҳиллик, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини кўз қорачиғидек асраш ва мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ишларнинг маъно-мазмунини очиб бериш мақсадида туманда жорий йилнинг 2 март куни Қ.Рахимов, 3 март санасида Қ.Бахши Рахимов, 5 март санасида Чамбил Batafsil »