Маҳалла жамоли чирой очмоқда

Маҳалла жамоли чирой очмоқда

Ҳозирги вақтда мамлакатимизда замонавий лойиҳалар асосида улкан қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Айниқса бу борада яқинда Ўзбекистон Республикаcи Президентининг «Обод қишлоқ» дастури тўғрисидаги фармонининг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этади. Бу аввало халқимизнинг турмуш маданиятини янада юксалтириш, қишлоқ аҳолиси учун муносиб шароитлар яратиш, уларнинг дунёқарашини ўзгартириш ва энг муҳими, ёшларни хайрли ишларга даъват этишга жуда катта ижобий таъсир кўрсатадиган дастурдир. Ушбу дастурга асосан ҳар бир туманда 2018 йилда 2 тадан, келгуси йилларда 3 тадан қишлоқ(маҳалла)да аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, мазкур қишлоқларнинг қиёфасини замонавийлаштириш ва унда истиқомат қилувчиларга иш ўринлари яратиш борасида катта ҳажмда қурилиш, ободонлаштириш ва Batafsil »