Ўқитувчиларнинг анъанавий август кенгаши

Ўқитувчиларнинг анъанавий август кенгаши

Ҳар йили бўлиб ўтадиган ўқитувчиларнинг анъанавий август кенгаши янги ўқув йили олдидан ўзига хос аҳамиятга эгадир. Чунки, тадбир олдидан ўтказилган шуъба йиғилишларида ҳамда кенгаш жараёнида таълим ходимлари ўзаро фикр алмашиб, тажрибаларини ўртоқлашишади. Эришилган ютуқлар билан бирга йўл қуйилган камчиликларни муҳокама этиб, уларга барҳам бериш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олишади. Туман халқ таълими бўлими ҳамда таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган ва 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилган бу йилги анжуманда ҳам педагог ўқитувчилар ана шуларга эътибор қаратишди. Batafsil »

ХАЛҚ  ДЕПУТАТЛАРИ  ДЕҲҚОНОБОД  ТУМАН  КЕНГАШИ ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДЕҲҚОНОБОД ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Туманда Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида Сўнгги йилларда халқимизнинг узоқ йиллик қадриятлари ва анъаналарини ўзида акс эттирган тўй-ҳашамларда, оилавий тантаналарда, маърака ва маросимларда, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказишда шуҳратпарастлик, ўзини кўз-кўз қилиш, бошқаларнинг ижтимоий аҳволини инобатга олмаслик, исрофгарчилик, халқимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби иллатлар кўзга ташланмоқда. Batafsil »

Жиноятчиликка қарши кураш

Жиноятчиликка қарши кураш

Жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам давлатнинг жиддий ва муҳим масаласи ҳисобланиб келинган. Инсон тинч ва хотиржам яшашни ҳоҳлайди. Тинчлик бўлган жойда барака ва ривожланиш бўлади. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида Ўзбекистоннинг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги мақсадлари аниқ ва равшан баён этилди. Batafsil »

Заводда  истиқлол  шодиёнаси

Заводда истиқлол шодиёнаси

Бугуннинг қиёфаси ўтган вақт билан таққосланганда янада ёрқин намоён бўлади. Шу жиҳатдан мамлакатимизда истиқлол йилларида амалга оширилган ислоҳотлар самараси ҳақида гап кетар экан, ўтган йигирма етти йил ичида қилинган асрларга татигулик ишлар туфайли содир бўлган ўзгаришларга боқиш кифоя. Биргина туманимизда бажарилган бунёдкорлик ишлари натижасида жойларда қад ростлаган муҳташам иншоотлар, барпо этилган саноат объектларини кўриб, ишлар кўлами нечоғлик катта эканлигига гувоҳ бўламиз. Batafsil »

Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!

Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!

Мустақиллик – халқимизнинг асрлар оша кутган тарихий ютуғидир. 1991 йил 31 августда эълон қилинган мустақиллик ва озодлик халқимиз учун озод ва обод, фаровон ҳаёт учун имкониятлар эшигини очиб берди. Шундан буён орадан қисқа вақт -27 йил ўтган бўлсада, шу давр мобайнида мамлакатимизда асрларга татигулик улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Халқимиз ўзлигини таниди, муқаддас динимиз ва тилимиз ўзимизга қайтди. Азалий урф-одатларимиз, анъаналаримиз ва миллий қадриятларимиз тикланди. Иқтисодиётда, сиёсатда, ижтимоий, маънавий-маърифий ва маданий соҳаларда жуда катта ўзгаришлар рўй берди. Шу боисдан ҳам ҳар йили юртимизда бу қутлуғ кун кўтаринки руҳда байрам қилинади. Batafsil »

Ободлик кўнгилдан бошланади

Ободлик кўнгилдан бошланади

“Ободлик кўнгилдан бошланади” ёшлар экологик лойиҳаси болалар ва ёшлар ўртасида экологик маданият, табиатга эҳтиёткорона муносабатни шакллантириш, аъзалий қадрият саналган умумхалқ ҳашарини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида жорий йилнинг 19 август куни туманда жойлашган қабристонлар, дарё бўйлари, маданият ва истироҳат боғлари, аҳоли дам олиш масканлари, марказий ҳиёбон ҳамда маҳаллаларда ташкил этилди. Batafsil »

оилавий ажримларни  олдини олиш

оилавий ажримларни олдини олиш

Вилоят Хокимнинг 2018 йилнинг март ойида имзолаган баёнига асосан, жойларда оилавий ажримларни олдини олиш бўйича ҳудудий ва махаллий ишчи гурухлар фаолияти йўлга қўйилган. Ишчи гурух томонидан хар чоршанба куни ўтказиладиган муаммоли ёш оилалар билан сухбат жараёнида ажримларнинг бош сабаби - етишмовчилик, оилани боқа олмаслик эмас! Уларнинг аксарияти ўзига тўқ, бойлиги ўзига етарли хонадонларда юз бермоқда. Лўнда қилиб айтганда “Тўқликка шўхлик” деб аташ мумкин. Batafsil »

сайёр йиғилиш

сайёр йиғилиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси мудири, давлат ва хўжалик бошқарув органлари, барча сектор раҳбарларининг туман МФЙ ва ҚФЙларида сайёр қабулларни Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги Қонун талаблари асосида 1-сектор раҳбари ва аъзолари иштирокида бугун Бешбулоқ МФЙда сайёр йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Деҳқонобод тумани 1-сектор раҳбари, туман ҳокими З.Алиқулов Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-3182-сонли қарори мазмун моҳиятини фуқароларга таништириб ўтди. Batafsil »

Болаларнинг ёзги дам олишлари муносиб ташкил этилмоқда.

Болаларнинг ёзги дам олишлари муносиб ташкил этилмоқда.

Туманда ёз мавсумида ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида, таълим муассасалари қошида ташкил этилган тўгаракларда, маҳалла ва қишлоқларда “Ёзни “Камалак” билан!” лойиҳаси доирасида “Қувноқ автобус” тарғибот акцияларини ташкил этилди. Batafsil »

Экология ва атроф-муҳитни муҳофазаси бўйича

Экология ва атроф-муҳитни муҳофазаси бўйича

Бугунги кунда барча сохалар қатори атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳам кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси бўйича белгиланган штатлар сони 167 та бўлиб, шундан бошқарув аппарат ходимлари 47 тани, шунингдек 1 та инспекция, 6 та бўлим, 15 та туман ва шахар инспекцияларини ташкил этади. Batafsil »