Ta’lim  maskanlarida birinchi qo‘ng‘iroqlar

Ta’lim maskanlarida birinchi qo‘ng‘iroqlar

Barcha joyda bo‘lgani kabi 1-sonli maktabda ham "Bilimlar kuni" munosabati bilan ajoyib tadbir o‘tkazildi. "Aziz va yagonamsan, jonajon O‘zbekistonim!" shiorini o‘zida mujassam etgan ushbu shodiyona O‘zbekiston Respublikasi Davlat madhiyasining yangrashi bilan boshlandi. Tadbirni tuman xalq ta‘limi bo‘limi mudiri Abdug‘ani Himmatov kirish so‘zi bilan ochdi hamda maktabning 2018-yilda erishgan yutuqlaridan faxrlangan holda so‘z navbatini tuman hokimi Zoir Aliqulovga berdi. Batafsil »

"Ёшлар етакчиси" лавозимига муносиб номзодлар тайинланди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг топшириғига асосан умумий-ўрта ва касб-ҳунар коллежларида бошланғич ташкилот етакчиларининг фаолятини тахлил этиш ва хулоса бериш шунингдек, фаоляти қониқарсиз деб топилган бошланғич ташкилот етакчилари ўрнига муносиб деб топилган бошланғич ташкилот етакчилари ўрнига муносиб номзодларни саралаб олиш мақсадида Batafsil »

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни

Шу куни туман ҳудудида ўтказилган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбирида туман ҳокимлиги, прокуратура, туман солиқ инспекцияси, хотин-қизлар қўмитаси, ҳалқ таълими муассасалари вакиллари, соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари, “Ёшлар иттифоқи” туман кенгаши, ўзини-ўзи бошқариш органлари жамоатчилик вакиллари, масжид имом-хатиблари ва бошқа тегишли ташкилот ходимлари билан ҳамкорликда туман ИИБ ҲПБ ИИО ТП профилактика инспекторлари томонидан жами 719 та хонадонларда бўлиб, ушбу хонадонларда яшовчи ИИИнинг профилактик ҳисобида турган жами 13 нафар, Соғлиқни сақлаш муассасаларининг махсус ҳисобида турган 7 нафар шахслар, бундан ташқари 8 та кам таъминланган оилалар, нотинч оилалардан 3 таси билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги профилактик тушунтириш-тарғибот тадбирлари ўтказилди. Batafsil »

“Ёшлар келажагимиз ” давлат дастури  амалда

“Ёшлар келажагимиз ” давлат дастури амалда

Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2018 йил 27 июндаги ПФ – 5466 –сонли “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури тўғрисидаги Фармони ижроси юзасидан туманда умумий хатлов ишлари якунланди. Хусусан, туманда 39 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, ташкил этилган ишчи гурухлар сони 8 та, улар таркибида 220 нафар турли соҳалардан иборат масьул шахслар фаолият олиб боришди. Ушбу ишчи гурухлар томонидан 39 та махалла фуқаролар йиғинларидаги 28768 та хонадонларга кирилиб, 14-30 ёшдаги 41176 нафар ёшлар билан суҳбат ўтказилди ва уларнинг муаммолари ёзма анкета тўлдириш орқали ўрганилди. Ўрганиш давомида ишчи гуруҳлар томонидан 17 та чиқинди тўпланиб қолган худудлар чиқиндилардан тозаланди. Batafsil »

Эҳтиёжмандларга  байрам  совғалари  топширилди

Эҳтиёжмандларга байрам совғалари топширилди

Истиқлол туфайли халқимиз жуда катта имкониятларга эга бўлди. Бугун озод ва обод замонда яшаяпмиз, бахтли ва гўзал турмуш кечиришимиз учун барча имкониятлар яратиб берилмоқда. Ҳамма жойда ҳар йили улкан ўзгаришлар содир бўлмоқда. Кўплаб иншоотлар, маданий-маиший корхоналар қурилиб, халқнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш йўлида жуда ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга бу юртда яшаётган инсонлар тўғрисида, айниқса кам таъминланган, ўзгалар ёрдамига муҳтож бўлган, ногиронлиги бўлган шахслар ҳақида ғамхўрлик қилиш давлатимиз раҳбари ва жойлардаги маҳаллий ҳокимият вакилларининг энг муҳим ва устувор вазифасига айланиб улгурди. Негаки, бундай инсоний фазилатлар минг йиллар давомида халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Жамиятда содир этилаётган барча ўзгариш ва бунёдкорликлар, амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий Batafsil »