Кам таъминланган оилалар қўллаб қувватланмоқда

Кам таъминланган оилалар қўллаб қувватланмоқда Бугунги кунда юртимизнинг турли жабҳаларида халқимизнинг ҳолидан хабар олиниб кам таъминланган оилаларга беғараз ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманнинг туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4 сектори раҳбари А.Ўтаганов томонидан ана шундай ғамхўрликларнинг бири кўриниши сифатида Оқтош маҳалла фуқаролар йиғинидан 2 нафар фуқаро Бойназаров Тўйчи ҳамда Нурматова Ўразхолларнинг хонадонларига ҳамда Бошчорбоғ маҳалла фуқаролар йиғинидан 3 нафар фуқаро Муқумов Турдиҳол, Соҳибов Достон, Хайитов Чориларга қимматбаҳо турдаги маиший газ плитаси ва суюлтирилган газ учун мўлжалланган газ баллонлари топширилди. Бу ерга йиғилган сектор ишчи гуруҳи аъзолари, туман газ участкаси вакиллари қимматбаҳо совғаларни эҳтиёжманд оилаларнинг уйларига олиб боришда яқиндан ёрдам бердилар.
Кам таъминланган оилалар қўллаб қувватланмоқда Сўз олган фуқаро Муқумов Турдиҳол бугун бизга берилган газ плитаси ва баллони оиламиз учун жуда ҳам катта совға бўлди. Чунки, қишлоқда яшаётганимиз учун овқат пиширишда анча қийналар эдик. Энди аввало менга, қолаверса, оиламиз аъзоларига роса қулай бўлди. Ўз вақтида иссиқ овқат пишириб, вақтида дастурхонга қўйиб баҳам кўришга нима етсин. Ушбу оилаларда кечаётган қийинчиликларга барҳам берилди. Бунинг учун биринчи навбатда Юртбошимизга, сўнгра бизларни эътиборга олиб ёрдам берган сиз раҳбарларга чин дилдан ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
[related-news]

Похожие статьи

{related-news}
[/related-news]

0 комментариев

Оставить отзыв

Имя:*
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив