5 йиллик муаммо бир кунда ҳал этилди

5 йиллик муаммо бир кунда ҳал этилди Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг бевосита ташаббуслари ва кўрсатмалари асосида жойларда секторлар тизими ташкил этилиб, бугунги кунда у фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида ижобий ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Том маънода айтганда, «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак», деган ғоя бугун ўз исботини топаётир.
Сайёра Тошбоева 1-сектор ҳудудидаги Оқиртма қишлоғида туғилиб ўсган. Айни пайтда 21 ёшда. Онаси вафот этган. Айни пайтда Бешбулоқ қишлоғида бобоси хонадонида истиқомат қилади. Кўриш қобилияти пастлиги туфайли ишлаш, ўқиш борасида жиддий муаммоларга дуч келаётир.
5 йиллик муаммо бир кунда ҳал этилди 4 март куни у Тоғайтемир касб-ҳунар коллежи биносида жойлашган 1-сектор штабида сектор раҳбари, туман ҳокими З.Алиқулов қабулида бўлди. Аниқланишича, Сайёра 16 ёшгача кўз касаллиги бўйича ногиронлик нафақаси олиб келган, сўнгра қандайдир номаълум сабаблар билан унга ногиронлик нафақаси берилмай келаётгани, ўзи даволаниш учун ёрдамга муҳтожлиги маълум бўлди. Туман ҳокими шу ернинг ўзида вилоят соғликни сақлаш бошқармаси бошлиғи билан телефон орқали мулоқотда бўлиб, унга бор ҳолат ва ҳақиқатни билдирди. Томонларнинг ўзаро маслаҳатлашувига асосан, 5 март куни Сайёра Тошбоева вилоят бош врачи қабулига олиб борилиб, унга тиббий ёрдам кўрсатиладиган бўлди. Бир қизни беш йилдан буён қийнаб келаётган муаммо бир кунда ижобий ҳал этилди.
Қўрғонтош МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Бўриева Ойимхолнинг турмуш ўртоғи вафот этган. Қулоғи яхши эшитмайди. У оилавий аҳволини яхшилаш юзасидан ҳоким қабулига келди. Унинг ҳам муаммоси шуернинг ўзида ҳал этилди. Ўзи билан бирга келган ва мактабда ўқийдиган ўғлининг дарслик китоблар бўйича ижара маблағи хам жойида ҳал этилди.
5 йиллик муаммо бир кунда ҳал этилди Албатта бу каби қабул ва сектор фаолиятининг намунали йўлга қўйилиши туфайли қисқа муддатда кўплаб фуқаролар мурожаатлари, одамларнинг йиллар давомида ҳал этилмаган муаммолари ижобий ечимини топмоқди. Натижада муаммоларини ечишда илинж билан келган фуқаролар мамнун ҳолда уйларига қайтишмоқда.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, секторда нафақат фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг муаммоси ҳал этилаётир. Балки, ушбу ҳудуддан виртуал қабулга жўнатилган ёки Халқ қабулхонасига мурожаат қилган фуқароларнинг ариза, шикоят ва таклифлари ҳам зудлик билан ўрганиб чиқилмоқда. Ҳар бир мурожаат ишчи гуруҳ аъзоларига топширилиб, улар фуқаронинг уйига бориб, улар билан учрашиб, масаланинг ечимини топиш чораларини кўрмоқда. Шу боисдан ҳам сўнгги пайтларда ушбу ҳудуддан мурожаатлар сони камайиб, фуқароларнинг яшаш тарзи яхшиланиб бормоқда.
[related-news]

Похожие статьи

{related-news}
[/related-news]

1 комментарий

    • Нравится
    • 0

    apibylygu - 10 октября 2018 00:24 Ответить       

    Dla checy polecam własną stronę o mojej branży ogrzewanie na podczerwień

Оставить отзыв

Имя:*
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив