Аёл билан олам мунаввар

Аёл билан олам мунаввар Аёлни фариштага менгзайдилар. У аслида ҳам фарзанд қалбига одамийлик фазилатларини сингдирадиган, Ватанга садоқат руҳида етук инсон қилиб тарбиялайдиган, халқ тақдири, истиқболи йўлидаги улуғ ва масъулиятли ишни зиммасига оладиган мўътабар зотдир.
Шу боисдан ҳам Аёл зотини улуғлаш, унга ҳурмат –эҳтиром кўрсатиш эзгу ва хайрли иш. Зеро, аёлни улуғламоқ – оилани, Ватанни, ҳаётни улуғламоқдир. Дарҳақиқат, аёл деганда кўз олдимизга авваламбор азиз ва мукаррам она сиймоси намоён бўлади. Барчамизга оқ сут бериб, меҳру муҳаббат ила вояга етказган мунис оналаримизга ҳар таъзим қилсак, уларни эъзозласак, шунчалар камлик қилади.
Аёл билан олам мунаввар Бугунги ўзбек аёли ҳар жиҳатдан юксак фазилатли, барча соҳаларда илғор. Жумладан ишлаб чиқариш, тадбиркорлик ва саноатда, илм-фан, тиббиётда, дастурхонларимиз мўл-кўлчилигини таъминлашда, қўйингки, халқ хўжалигининг барча тармоқларида улар ўзларининг самарали меҳнати ва жасорати билан эркаклар билан тенгма-тенг фидойилик кўрсатиб келмоқда.
Истиқлол йилларида юртимизда аёллар меҳнати янада қадр топди. Ҳукуматимиз томонидан хотин-қизларимизга жуда катта эътибор ва ғамхўрликлар кўрсатилиб, алоҳида имтиёзлар яратилди. Президентимизнинг яқиндагина, яъни 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг қабул қилиниши ҳам фикримизга ёрқин далил бўлади.
Аёл билан олам мунаввар Ана шундай ҳурмат-эътиборга лойиқ хотин-қизларимизга гўзаллик ва латофат айёми, Халқаро хотин-қизлар байрами – 8 март куни муносабати билан яна бир бор илтифот кўрсатилди. Юртимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби туманимиздаги «Наргиз» тўйхонасида ҳам «Аёл билан олам мунаввар» деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Туман ҳокимлиги ва «Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи» УК ҳамкорлигида ташкил этилган тантанали тадбирга тумандаги фаол аёллар, турли соҳада меҳнат қилаётган хотин-қизлар, фахрий онахонлар, иқтидорли қизлар таклиф этилди.
Тадбирда туман ҳокими З.Алиқулов ва «ДКЎЗ» УК директори Ҳ.Шерматовлар барча йиғилганларни айём билан самимий табриклаб, юртимиз аёлларининг оила ва ижтимоий ҳаётдаги ўрни тобора юксалиб, хотин-қизлар ишлаб чиқариш, илм-фан, тадбиркорлик, ҳунармандчилик, спорт ва санъат соҳаларида улкан натижаларга эришаётганини, аёлларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши, юрт ривожига муносиб ҳиссаларини қўшиши, бахтли ва фаровон турмуш кечиришлари учун Президентимиз томонидан барча зарур имкониятлар яратиб берилаётганлигини алоҳида таъкидлашди.
- Аёлни эъзозлаш, унга иззат-ҳурмат кўрсатиш, барчамиз учун дунёда энг бебаҳо зот бўлган оналарни улуғлаш ҳаётий фалсафамизга айланганлиги бежиз эмас, -дейди туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, ҳоким ўринбосари Дилором Ҳасанова. – Зеро, ҳаётимизнинг файзи, таровати бўлган аёлларнинг, опа-сингилларимизнинг жамият тараққиёти, соғлом авлод камолоти,оилаларимиз тинчлиги ва хотиржамлигини сақлаш, турмушимизни янада обод этишга қўшаётган ҳиссалари беқиёсдир.
Шу кунги тадбирда аёллар шаънига айтилмаган илиқ сўзлар қолмади. Айниқса, Ўзбекистон халқ бахшиси Қаҳҳор бахши Рахимов, М.Т.Тошмуҳаммедов номли вилоят мусиқали драма театри санъаткорлари, сўз усталари томонидан айтилган термалар, куй-қўшиқлар, ичак узди ҳангомалар йиғилганларга алоҳида қувонч ва яхши кайфият улашди.
Биз ҳам мунис онажонларимизни, лобар опа-сингилларимизни баҳор байрамлари билан чин юракдан самимий муборакбод этамиз. Аёлларимизнинг ҳаёти доимо гўзал ва фаровон бўлсин.
[related-news]

Похожие статьи

{related-news}
[/related-news]

0 комментариев

Оставить отзыв

Имя:*
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив