Аҳолининг миннатдорчилик ҳисси ортмоқда

Аҳолининг  миннатдорчилик  ҳисси  ортмоқда Юртимизда халқимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, аҳоли кенг қатламларида она Ўзбекистонимизнинг янада гуллаб-яшнаши йўлида бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш бугун бош мақсадга айланган. Шу мақсадда барча соҳаларда инсон манфаатлари устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Бу эса Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона ва одилона давлат сиёсатининг негизини ташкил этаётгани шубҳасиздир.
Аҳолининг  миннатдорчилик  ҳисси  ортмоқдаБугун жойларда ташкил этилган Халқ қабулхоналари ҳамда ҳокимлар, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тузилган секторлар фуқароларнинг энг ишончли мурожаат масканига айланиб бормоқда. Негаки, давлат идоралари билан фуқаролар ўртасида очиқ, шаффоф ва ишончга асосланган муносабатларни қарор топтиришда ушбу тизим муҳим аҳамият касб этмоқда. Мурожаатлар ва мулоқотлар жараёнида аниқланаётган муаммолар давлат органлари томонидан ўз жойига бориб ўрганилаётганлиги турли соҳаларда қонунлар ижросидаги бўшлиқни ўз вақтида бартараф қилиш имконини бераётир. Бу борада мамлакатимиз раҳбарининг 2017 йил 8 августдаги "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора- тадбирлар тўѓрисида"ги қарори раҳбарларнинг масъулиятини, жавобгарлигини оширувчи муҳим ҳужжат бўлди.
Аҳолининг  миннатдорчилик  ҳисси  ортмоқда Ҳозирги кунда барча жойда бўлгани каби тумандаги тўртта сектор вакиллари ҳам уйма-уй юриб, фуқароларнинг яшаш шароитларини ўрганиши, аҳоли билан мулоқотлар олиб бориши ва улардан келиб тушаётган мурожаатлари асосида жойлардаги долзарб масалаларга ечим топишга интилмоқда. Бу борада айниқса, аҳолининг кам таъминланган қисмига ёрдам кўрсатиш, уй-жой таъминоти, фермер хўжаликларига ер ажратиш, ички йўлларнинг ҳолати, энер¬гия ва сув таъминотидаги нуқсонлар, маҳаллалар ободлиги, томорқалардан оқилона фойдаланиш, тиббий хизмат, таълим муассасаларидаги камчиликларни бартараф этишга кенг эътибор қаратилаётир. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига иш фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш, янги иш ўринларини яратиш, маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, чет элларга кетган маҳалладошларнинг тақдири ва уларни уйга қайтариш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйи¬ча таъсирчан чора-тадбирларни қўллаш ҳам секторлар фаолиятининг устувор йўналишлари ҳисобланмоқда.
Албатта секторлар тизимида аниқланган муаммоларни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш ҳамда уларни умумлаштириш асосида "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ҳамда кўзда тутилган тадбирларни амалга оши¬риш пировард натижада халқ манфаатларига хизмат қилади. Асосийси, секторлар фаолиятига бўлаётган эътиборнинг кучайиши ва уларнинг тобора жонланиб бораётгани келгусида шу ҳудудларнинг янада обод ва фаровон бўлишини таъминлайди. Бундан халқ хурсанд бўлади, муаммоларини ҳал қилиб бераётгани учун раҳбарларга миннатдорчилик ҳисси кучаяди. Энг асосийси, бахтли ва гўзал ҳаёт кечириб, Ватанга чексиз меҳр қўяди.
[related-news]

Похожие статьи

{related-news}
[/related-news]

0 комментариев

Оставить отзыв

Имя:*
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив