Хуш келибсан, юртимга Наврўз!

Хуш  келибсан,  юртимга Наврўз! Баҳор гўзаллик ва нафосат фасли. Унинг ташрифи дилларга ўзгача шукуҳ, ажиб қувонч бахш этади. Атрофда уйқудан уйғонаётган дов-дарахтлар, замин бағридан аста бош кўтараётган ўт-ўланлар кўзга ташланади. Бу даврда баракали ва мўл ҳосил олиш учун янги меҳнат мавсуми бошланади. Шу билан бирга юртимизда Наврўз нафаси жўш уради.
Наврўзда халқимизга хос бўлган ажойиб анъана – ҳашар бошлаб юборилади. Одамлар бир ёқадан бош чиқариб, кўча-куй, гузарлар, боғ-роғлар ва маҳаллаларда, майдонларда улкан бунёдкорлик ишларини бажаришади.Ободонлаштириш ва тозалик юмушлари авж олиб, дов-дарахтларга шакл берилади, янги кўчатлар экилади.
Хуш  келибсан,  юртимга Наврўз! Бу йилги Наврўзни ҳам муносиб нишонлашга қизғин тайёргарлик кўрилди. Бу борада Президентимизнинг «2018 йилги Нав-рўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорида байрам сайлларида «Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!» деган ғояни ўзида мужассам этилишининг эътироф этилганлиги муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки, Юртбошимиз айтганидек, Ватанга муҳаббат ва садоқат каби эзгу ғояларни ўзида мужассам этган Наврўз халқимизнинг энг қадимий, асл миллий байрамидир. Шу билан бирга шоду хуррамлик, меҳр-мурувват, шукроналик, янгиланиш ва яшариш айёмидир. Унинг замирида халқнинг иродаси, эзгу орзу –ниятлари, келажакка бўлган ишонч ва умидлари мужассамлашган.
Бугун юртимизнинг қай бир гўшасига борманг, байрамона кайфият ҳукмрон. Одамлар азалий байрамни муносиб тарзда, жуда катта хурсандчилик билан нишонлашга интилишмоқда. Туманимизнинг Отчопар майдонида бўлиб ўтган Наврўз тантаналари ҳам ҳар бир байрам иштирокчиларига хуш-кайфият улашди, десак асло янглишмаймиз.
Хуш  келибсан,  юртимга Наврўз! Тантана аввалида туман ҳокими З.Алиқулов барчани Наврўзи олам билан самимий муборакбод этиб, туманимизда Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг бевосита эътибори ва ташаббуслари билан амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, аҳолининг турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, уларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш, дастурхони тўкин-сочинлиги йўлида қилинаётган хайрли ишлар, халқ таълими, тиббий хизмат, янги иш ўринлари яратиш, маҳалла ва қишлоқлар ободончилиги йўлида бажарилаётган тадбирлар тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг байрамнинг асосий бадиий қисми бошланди. Туманимиз санъаткорлари ўзлари томонидан тайёрлаб келинган куй-қўшиқлари, жозибали рақслари билан йиғилганларни мамнун этдилар. Айниқса, Тошкент шаҳридан байрамга ташриф буюрган таниқли санъаткор Анвар Санаев ижро этган ажойиб қўшиқлар барчага манзур бўлди.
Хуш  келибсан,  юртимга Наврўз! Шу куни тумандаги маҳаллалар томонидан катта-катта дошқозонларда ош пиширилиб, иштирокчиларга тарқатилди. Байрам дастурхонини сумалак, кўк сомса, юпқа, ғилминди каби турфа хил миллий баҳорий таомлар безади. Турли хил халқ ўйинлари, спорт мусобақалари ҳамда кураш ташкил этилиб, байрам қатнашчиларига янада ўзгача қувонч ва хурсандчилик улашилди.
- Баҳор, Наврўз кунларида халқимиз бир-бирларига жуда меҳр-оқибатли, саховатли бўлишади, - дейди Теракли маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдивайид Ўролов. - Наврўз байрами олдидан маҳалла ва қишлоқлардаги етим, кам таъминланган ва кўмакка муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга имконият даражасида ёрдам кўрсатилди. Одамларимиз ҳам жипслашиб, байрамни яхши кутиб олдилар. Шу боис бугун ҳар бир юртдошимиз қиёфасида байрам шукуҳи ҳукмрон. Барчага ушбу янги йилимиз қутлуғ бўлсин, Наврўзимиз абадий бўлсин. Юртимизда ҳамиша тинчлик ва осойишталик бўлсин.
Хуш  келибсан,  юртимга Наврўз! Ҳа, шу куни барча байрам қатнашчиларининг қалби, юраги илиқ истакларга, шодликларга, энг яхши тилакларга лиммо-лим бўлди. Улар байрам сайли ва томошаларидан олам-олам қувонч олиб, кўнгиллари шод бўлдилар.
Биз ҳам барча юртдошларимизни кириб келган Наврўзи айём билан чин қалбдан табриклаймиз. Ушбу байрам барчага фақат шодликлар улашсин.
[related-news]

Похожие статьи

{related-news}
[/related-news]

7 комментариев

    • Нравится
    • 0

    kiddmanar Пользователь offline - 25 марта 2018 08:10 Ответить       

    ....

    ---
    , . . PM, . , [url=https://magenta134.ru/services/naruzhnaya-reklama/izgotovlenie-stendov/] [/url]

    --------------------
    • Нравится
    • 0

    horbeaot Пользователь offline - 25 марта 2018 08:18 Ответить       

    - . - .

    ---
    - ... , [url=http://26./] [/url]

    --------------------
    • Нравится
    • 0

    racksanmype Пользователь offline - 13 апреля 2018 14:36 Ответить       

    , - . - .

    ---
    24, 24 [url=https://pro-privatbank.com.ua/otdeleniya-privatbanka-v-moskve/] [/url] 24

    --------------------
    • Нравится
    • 0

    butpooKalf Пользователь offline - 13 апреля 2018 14:49 Ответить       

    , - . - .

    ---
    , . , [url=http://jobsgazprom.ru/stati/426-kak-nayti-rabotu-v-gazprome.html] [/url]

    --------------------
    • Нравится
    • 0

    sleepotHom - 13 апреля 2018 15:04 Ответить       

    ,

    ---
    , [url=http://mebelkt.ru/] [/url]
    • Нравится
    • 0

    dingmerPew Пользователь offline - 13 апреля 2018 15:17 Ответить       

    ---
    - . , ? , rust legacy

    --------------------
    • Нравится
    • 0

    bracegPi Пользователь offline - 13 апреля 2018 15:31 Ответить       

    , .

    ---
    , [url=http://www.uralnii.ru/catalog/intimnaya_kosmetika/eva_moyst_gel_d_intim_gi
    g_applik_5g_9_/] [/url]

    --------------------

Оставить отзыв

Имя:*
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив