“Нуронийлар маскани” фойдаланишга топширилди

“Нуронийлар маскани” фойдаланишга топширилди
Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида салкам 8 минг нафар ёшга доир нафақа олувчи пенсионер истиқомат қилади. Улар туман тараққиёти йўлида, ёшларни эзгу ғоялар ва комил инсонлар қилиб тарбиялаш борасида фаоллик кўрсатиб келмоқдалар.


“Нуронийлар маскани” фойдаланишга топширилдиЯқинда деҳқонободлик нуронийлар ҳаётида унутилмас ва қувончли воқеа рўй берди. Туман марказида жойлашган дам олиш ва истироҳат боғида “Нуронийлар маскани” фойдаланишга топширилди. Ушбу масканда кексаларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар муҳайё этилган. Жумладан, нуронийлар бу ердаги кутубхонада бадиий, сиёсий ва илмий-оммабоп китобларни мутолаа қилишлари, газета-журналларнинг янги сонлари билан танишишлари, шахмат-шашка ўйнашлари мумкин.
“Нуронийлар маскани” фойдаланишга топширилдиЗамонавий асбоб-ускуналарга эга бўлган “Тиббиёт хонаси”да соғлигидан шикоят қилган қариялар тиббий кўрикдан ўтказилади ва ташхис қўйилади ҳамда уларнинг муолажа олишлари учун кенг қулайликлар мавжуд. Мўъжазгина ошхонада эса кексаларбоп миллий таомлар тайёрланади. Маскан - дарахтзорлар билан қуршалган сўлим ва хушҳаво жойда жойлашган.
“Нуронийлар маскани” фойдаланишга топширилди -“Нуронийлар маскани”нинг бунёд этилиши муҳтарам Президентимизнинг кексаларга кўрсатаётган беқиёс ғамхўрликларининг ёрқин намунасидир, - дейди туман ҳокими Зоир Алиқулов. - Ушбу маскан қарияларимизнинг фаолликларини янада оширишга, олиб бораётган ишларимизга мадад бўлишига, қолаверса, уларнинг бугунги дориломон кунлардан мамнун бўлишиб, шукроналик келтиришларига ва мароқли ҳордиқ чиқаришларига хизмат қилади. Биз келгусида мазкур масканда нуронийларимизнинг кўнгилли дам олишлари учун барча шароитларни яратишни режалаштирганмиз.
“Нуронийлар маскани” фойдаланишга топширилди Меҳнат фахрийси Шукур Чориев эса қувончини яшира олмайди:
- Биз, нуронийларга етарли шарт-шароитларни яратиб бераётганликлари, эҳтиёжманд кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги жуда катта эътиборлари ва ғамхўрликлари учун Давлатимиз раҳбарига мингдан-минг ташаккур! Бугун Деҳқонободда қариялар учун ажойиб бир масканнинг ташкил этилиши ҳаммамизнинг кўнглимизни тоғдек кўтариб юборди.
“Нуронийлар маскани” фойдаланишга топширилди Биз бундан буён ҳам мустақил Ватанимиз тараққиётига камарбаста бўлаверамиз, мамлакатимиз тинчлиги ва ободлиги йўлида баҳоли қудрат хизмат қилаверамиз. “Нуронийлар маскани”нинг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбирда Қуръон тиловат қилинди. Кексаларга ош тортилди. Бадиий ҳаваскорлик жамоалари иштирокида концерт намойиш этилди.
“Нуронийлар маскани” фойдаланишга топширилди“Нуронийлар маскани” фойдаланишга топширилди


Абдуқаюм БЕККАМОВ
[related-news]

Похожие статьи

{related-news}
[/related-news]

1 комментарий

    • Нравится
    • 0

    otupyly Пользователь offline - 28 марта 2018 17:02 Ответить       

Оставить отзыв

Имя:*
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив