Сизга ер участкаси олиб берамиз деб фирибгарлик билан шуғулланган шахслар жазога тортилди

Дехқонобод тумани Истиқлол МФЙда яшовчи муқаддам Деҳқонобод туман Якка тартибда уй-жойларни мувофиқлаштириш бўлими мутахассиси бўлиб ишлаб келиб ишдан бўшаган бўлсада, У. Р, ўзининг жиноий шериги Б. И билан бир гурух шахслар бўлиб олдиндан тил бириктириб, 2013 йил бахор ойларида Нишон тумани Нуристон шахарчасида яшовчи Х. Ш Дехқонобод туманига келиб, ер участкаси олиш мақсадида юрганлигидан фойдаланиб, шериги Б. И унга “Мен туманда “Землямер” бўлиб ишлайман менинг ва укамнинг Қорашина қишлоғига кетадиган йўл четида жойлашган дехқон хўжалик еридан 6 сотихдан 12 сотих ер участка сотамиз ва хужжатини олган одамнинг номига расмийлаштириб берамиз хар бир ер участкани 1000 АҚШ доллоридан сотаман”- деб уни алдаб ишончига кириб, 2013 йил 02 август куни ундан Қарши шахар “Умида” чойхонаси олдида дастлаб 800 АҚШ доллори пулини олиб турмуш ўртоғи К . Г ни номига уй жойга эгалик қилиш хуқуқини берувчи қалбаки хужжатлар тайёрлаб беришиб, унинг ишончига киришиб, шундан сўнг орадан уч кун ўтгандан сўнг яна Х. Ш дан Дехқонобод тумани “Пайшанба бозори” ёнида 700 АҚШ доллори пулларини олиб яна 6 сотих ер участкаси олиб бераман деб ундан жами 1500 АҚШ (марказий банкнинг 2013 йил 06 август кунидаги курсига асосан Ўзбекистон сўмида 3166500 сўм) пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб талон-тарож қилишган.
Бундан ташқари; У, 2014 йил декабрь ойини бошларида А. А билан бир гурух бўлиб олдиндан тил бириктириб, А. А нинг таниш бўлган К. Қ ни ўзига ва синглисига иккита ер участкаси олиш мақсадида юрганлигини билиб, шу вазиятдан фойдаланиб, унга А. А “Менинг Дехқонобод тумани Бўстон махалласи Алпомиш кўчасида 6 сотихдан 12 сотих бўлган иккита ер участкам бор хохласанг шуни сенга сотаман туман уй-жойларни мувофиқлаштириш бўлими мутахассиси У. Р га хам ўзим айтаман у билан бирга ишлайман бирдан шу ерни сизга ер участкани ўлчаб хужжатлаштириб беради”-деб уни алдаб ишончига кириш мақсадида, жиноий шериги унинг олдига олиб келиб, уни таништириб, ер участкаси олиш учун тўловларини бирдан қилиши лозимлигини айтиб, 600.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб талон-тарож қилишган.
Бундан ташқари: У, жиноий фаолиятини давом эттириб, шериги Б. И билан бир гурух шахс бўлиб олдиндан тил бириктириб, 2015 йил январь ойининг ўрталарида ер участкаси олиш мақсадида юрган Х. Ш ни учратиб унга яхши жойдан ер участкаси ўлчаб бериб қонуний хужжатлаштириб беришини айтиб, Р. У ўзини шу вақтда туман якка тартибда уй-жойларни мувофиқлаштириш бўлимида ишлашлиги боис, ишончига кириш мақсадида унга 6 сотих ер майдони ажратилганлиги хақида хизмат компьютеридан фойдаланиб сохта хужжатлар қилиб бериб, 2014 йилда ким ошди савдосидан захирада қолган ердан 6 сотих майдон ерни гўёки ўлчаб бериб, алдаб ишончига кириб унинг 2.000.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб талон-тарож қилган.
Бундан ташқари у жиноий фаолиятини такроран давом эттириб, ўзининг жиной шериги Б. И билан бир гурух шахслар бўлиб олдиндан тил бириктириб, 2017 йил январь ойининг ўрталарида И. Б нинг қўшниси Дехқонобод тумани Бўстон махалласида яшовчи Д. Ў синглиси номига ер участкаси олиб бермоқчи бўлиб юрганлигини билиб, унга яхши жойдан ер участкаси ўлчаб бериб қонуний хужжатлаштириб беришини айтиб, унга хам Дехқонобод тумани Бўстон махалласи худудидан ким ошдидан қолган ташландиқ ердан гўёки 6 сотих ер майдони ўлчаб бериб ишончига кириб, дастлаб 500.000 сўм пулларини қалбаки хужжат тайёрлаб бериб ишончига кириб, яна 500.000 сўм жами 1.000.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб талон-тарож қилган.
-Мазкур холатлар юзасидан Дехқонобод туман ИИБ тергов бўлинмаси томонидан Б. И, А. А ва У. Р ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов харакатлари ИИБ ТБ катта суриштирувчиси майор Умиров Ўрол томонидан олиб борилган.
-Жиноят иши бўйича фуқаролар Х. Ш, Э. А, Ч. Б, К. Қ ва Д. Ўлар жабрланувчи деб топилган.
-Жиноят иши бўйича У. Р ва Б. И ларга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандлари хамда 168-моддаси 3-қисми “б”, “в” бандлари хамда 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари билан айб эълон қилинган ва эҳтиёт чораси шу кундан муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат қўлланилган.
-Жиноят иши бўйича А. А га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “в” банди ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан айб эълон қилинган ва эҳтиёт чораси шу кундан муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат қўлланилган.


Дехқонобод туман ИИБ ТБ катта суриштирувчиси майор Ў.П.Умиров
[related-news]

Похожие статьи

{related-news}
[/related-news]

2 комментария

    • Нравится
    • 0

    AnnaFrolova Пользователь offline - 30 апреля 2018 03:37 Ответить       

    zilar 2010ys
    • Нравится
    • 0

    LanmazSar - 11 мая 2018 14:54 Ответить       

    . ( ).
    [url=http://www.roamflorida.net/photoshop/actions/195106-pleykey-patch-v122-hac
    ksoft-gammer.html#.Wsegky5uaM8] [/url]
    [url=https://youtu.be/6hal9jqONSo] [/url]
    2005 . !!!

Оставить отзыв

Имя:*
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив