Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас!

Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас! 9 май – Хотира ва қадрлаш куни бу йил мамлакатимиз бўйлаб ўзгача руҳда нишонланмоқда. Юртбошимизнинг «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда «Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олиш, юрт тинчлиги ва осойиштали, озодлиги йўлида курашган ва жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, жанггоҳларда бўлиб, уйига омон қайтган ва бугун ўғил-қизлари ва неваралари даврасида бахтли кексалик гаштини сураётган, фронт ортида сидқидилдан меҳнат қилиб, ғалабага ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшган инсонларга ҳурмат кўрсатиш каби эзгу мақсадлар мужассам.
Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас!
Ушбу ҳужжатлар асосида туманимизда ҳам шу кунларга етиб келган ва кексалик гаштини сураётган, бахтли ҳаёт кечираётган 10 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳар бирига Президентимиз табриги, беш миллион сўмдан пул мукофоти, тилла қўл соати, тиббий дори-дармонлар, ташкилотларнинг ҳомийлик маб-лағлари ва совғалари тантанали равишда топширилди.
Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас!
Туманимизда ҳам Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда кўплаб уруш қатнашчилари, фронт орти фахрийлари, турли ташкилот ва корхона вакиллари, ўқув муассасалари талабалари, жамоат ташкилотлари ходимлари иштирок этдилар.
Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас!
Бўлиб ўтган тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими З.Алиқулов жанг майдонларида халқимиз кўрсатган мардлик ҳамда жасорат, урушдан қайтмаган минглаб юртдошларимизнинг муқаддас хотираси, ота-боболаримизнинг фронт орти меҳнат фаолияти, Ватанимиз равнақи йўлида фидокорона хизмат қилган фидойи инсонлар ҳақида гапириб, йиғилганларни қутлуғ байрам билан самимий табриклади.
Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас! Сўнгра туман марказидаги истироҳат боғида жойлашган Мотамсаро она ҳайкали пойига турли ташкилот, корхона, муассаса ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан гулчамбарлар қўйилди.
Тадбир давомида туманда фаолият олиб бораётган ЛУКОЙЛЬ компанияси томонидан ҳар бир уруш қатнашчисига катта ўлчамли рангли телевизор совға қилинди. Бир гуруҳ кекса авлод вакилларига «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони топширилди.
Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас! Тадбир сўнггида кексаларимиз учун «Нуронийлар маскани»да тўкин дастурхон ташкил этилди, санъаткорлар уларнинг хизматларида бўлишди.
[related-news]

Похожие статьи

{related-news}
[/related-news]

0 комментариев

Оставить отзыв

Имя:*
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив