Уруш фахрийлари ҳузурида

Уруш фахрийлари ҳузурида Юртимизда иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти фахрийларини эъзозлаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг чегараси йўқ, десак янглишмаймиз. 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан амалдаги йилда ҳам жойларда уруш қатнашчиларига ҳурмат ва эътибор кўрсатиш ишлари ғоят уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
Уруш фахрийлари ҳузурида Хусусан, қутлуғ байрам арафасида вилоятимиз ҳокими Зафар Рўзиев туманимиздаги уруш қатнашчиларидан Жума Ибрагимов ва Абулҳаким Жабборовлар хонадонларига ташриф буюриб, отахонларни байрам билан самимий муборакбод этди. Бундан кекса жангчилар роса хурсанд бўлдилар. Вилоят ҳокими нуронийлар билан дилдан қизғин суҳбат уюштириб, Президентимиз фармонига асосан ҳар бирига беш миллион сўмдан пул мукофотларини ҳамда Президент совғаси бўлган тилло қўл соати ҳамда байрам совға-ларини топширди.
Уруш фахрийлари ҳузурида - Бугунги байрам, раҳбарларимизнинг эътибори кўнглимизни тоғдек кўтариб юборди, ёшимизга ёш, кучимизга куч қўшди, - дейди Жума бобо Ибрагимов. Шундай кунларга ет-казганига шукур. Илоҳим, элимиздан меҳр-оқибат, аҳиллик аримасин. Юртимиз ҳамиша тинч, халқимиз фаровон бўлсин. Президентимиз ва раҳбарларимиз соғ-омон бўлишсин.
Уруш фахрийлари ҳузурида Ўтказилган тадбирларда айниқса Қарши шаҳридан ташриф буюрган ёш санъаткор ўғил-қизлар томонидан Иккинчи жаҳон уруши йилларида халқимиз кўрсатган қаҳрамонликлар, ота-боболаримизнинг жасорати ва матонатини ўзида мужассам этган композициялар, уруш йилларининг қўшиқ ва куйларини бадиий чиқишларда тараннум этганликлари барчага манзур бўлди.
[related-news]

Похожие статьи

{related-news}
[/related-news]

0 комментариев

Оставить отзыв

Имя:*
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив