Маҳалла жамоли чирой очмоқда

Маҳалла жамоли чирой очмоқда Ҳозирги вақтда мамлакатимизда замонавий лойиҳалар асосида улкан қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Айниқса бу борада яқинда Ўзбекистон Республикаcи Президентининг «Обод қишлоқ» дастури тўғрисидаги фармонининг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этади. Бу аввало халқимизнинг турмуш маданиятини янада юксалтириш, қишлоқ аҳолиси учун муносиб шароитлар яратиш, уларнинг дунёқарашини ўзгартириш ва энг муҳими, ёшларни хайрли ишларга даъват этишга жуда катта ижобий таъсир кўрсатадиган дастурдир. Ушбу дастурга асосан ҳар бир туманда 2018 йилда 2 тадан, келгуси йилларда 3 тадан қишлоқ(маҳалла)да аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, мазкур қишлоқларнинг қиёфасини замонавийлаштириш ва унда истиқомат қилувчиларга иш ўринлари яратиш борасида катта ҳажмда қурилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилиши назарда тутилади. Ана шундай дастурлар асосида йўллар ва пиёдалар йўлаклари, тўхташ бекатлари қурилади, автобус қатнови йўлга қўйилади, электр таъминоти яхшиланади, боғча, мактаб ва оилавий поликлиникалар барпо этилади, уй-жойлар янгиланади. Замонавий бозор инфратузилмаси объектлари, ҳаммом ва кичик бозор шохобчалари, хизмат кўрсатиш корхоналари барпо этилади.
Маҳалла жамоли чирой очмоқда Жорий йилда туманимиздаги «Бешбулоқ» МФЙга қарашли Янгиобод маҳалласида ҳам «Обод қишлоқ» дастури бўйича қатор бунёдкорлик ишлари олиб борилаётганлиги диққатга сазовордир. Айни пайтда ушбу йиғин ҳудудида 1150 та хонадонда 5150 нафар фуқаро истиқомат қилади. Бундан ташқари яна 200 нафардан зиёд киши Калий заво-дига қарашли намунали уйлар ва оилавий ётоқхоналарда яшашади. Айни пайтда бу ҳудудда 1 та мактаб ҳамда унинг 3 та филиали ўқувчилар ихтиёрида.
Шунингдек, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш мақсадида 20 дан ортиқ объектларда ошхона, савдо дўконлари, дорихона, гўзаллик салони, сартарошхона, автомобилларга газ қуйиш, автомобилларни ювиш шохобчалари ва тўйхона фаолияти йўлга қўйилган.
Маҳалла жамоли чирой очмоқда Ҳудуддаги Янгиобод маҳалласининг ташкил этилганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Бироқ шу нарсани таъкидлаб ўтиш керакки, жойларда аҳоли томонидан қурилаётган иморатлар шаҳарсозлик меъёр ва қоидаларига тўлиқ жавоб бермайди. Кўплаб бино-иншоотлар ва уй-жойлар тартибсиз равишда, ўзбошимчалик билан қурилганлиги боис маҳалла манзараси эскича қиёфада қолмоқда.
Шу боис, туман ҳокимлиги ва ишчи гуруҳ томонидан ушбу режасиз қурилаётган объектларни бузиб, тартибга келтириш асосий мақсад қилиб олинди. Шу асосда олиб борилаётган ишлар натижасида ушбу маҳалла бугунга келиб ўзгача чирой бахшида этмоқда. Чунки, маҳаллада йўллар текисланиб, шағал ётқизилди. Янги қурилаётган уйлар ҳам замонавий архитектура қурилиш қоидаларига мос равишда бунёд этилиши фуқароларга батафсил тушунтирилаётир.
Шу билан бир қаторда аҳолининг томорқадан унумли фойдаланишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир. Ҳар бир хўжаликда оиласини ўзлари етиштирган рўзғорбоп мева-сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Маҳалла жамоли чирой очмоқда Икки сотих ерда оиламиз дастурхони учун керакли бўлган деҳқончилик маҳсулотлари етиштиряпман, - дейди ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Абдиназар Маматов. – Шу мақсадда ҳовлимиз ҳудудидан 14 метр чуқурликдан қудуқ қазиб сув чиқарганман. Ушбу сувдан фойдаланган ҳолда томорқамда экилган картошка, помидор, бодринг каби рўзғор учун зарур бўладиган экинларни суғораман. Ҳозирча экинлар ривожи яхши. Насиб бўлса томорқадан олинадиган ҳосил рўзғоримиз учун бемалол етади.
Хуллас, «Обод қишлоқ» дастури асосида олиб борилаётган ишлар авжида. Энг муҳими, маҳаллани ободонлаштириш ва буерда бажарилаётган ишларнинг асосий қисми асосан халқимизнинг йиллар давомида шаклланган ҳашар йўли билан амалга оширилмоқда. Бу хайрли ва олижаноб ишда нафақат маҳаллада яшовчи инсонлар, балки тумандаги корхона ва ташкилотларнинг вакиллари ҳам фаол қатнашишмоқда.
Ҳали бу маҳаллада бажарилиши керак бўлган ишлар бисёр. Белгиланган чора-тадбирларга кўра, жорий йилда дастурга асосан 73 та уй-жой таъмирланиб ободонлаштирилади, 16 километр узунликда ичимлик сув қувурлари таъмирланиб, қурилади. 2 километр узунликдаги электр энергияси жиҳозлари таъмирланади, 3 та электр трансформатори барпо этилиб, электр етказиб бериш яхшиланади. Аҳолининг турмуш фаровонлигини яхшилаш мақсадида ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга 233 дона суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилади. 5 км. узунликдаги ички хўжаликлараро йўллар таъмирланади. 3 та ижтимоий инфратузилма объектлари барпо этилади. Ушбу маҳаллада амалга оширилаётган бу каби ишларни кўрган ҳар бир киши шундай жаннатмакон юрт фарзанди эканидан шукроналик ҳиссини туяди.
[related-news]

Похожие статьи

{related-news}
[/related-news]

0 комментариев

Оставить отзыв

Имя:*
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив