фуқароларни сайёр қабули

 фуқароларни сайёр қабули Деҳқонобод тумани Обиравон ҚФЙ ҳудудида 3-Сектор раҳбари, Деҳқонобод тумани ИИБ бошлиғи подполковник Н.М.Исмаилов туман ИИБ соҳа хизматлари раҳбарлари, Деҳқонобод тумани Халқ қабулхонаси мудири Т.Чориев ҳамда сектор аъзолари иштирокида фуқароларни сайёр қабул қилди. Сайёр қабулда 53 нафар фуқаролар иштирок этишди.
Сайёр қабулда Деҳқонобод тумани 3-сектор раҳбари Н.М.Исмаилов ва Халқ қабулхонаси мудири Т.Чориевлар Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-3182-сонли қарорини ўқиб эшиттириб, Қонун ва қарорнинг мазмун моҳиятини фуқароларга тушунтириб берди.
Шунингдек, нотиқлар ўзларининг сўзида фуқароларнинг муаммосини тинглаб аҳоли муаммосини бартараф этиш, кам таъминланган оилаларга имтиёзли кредитлар бериш ва ишсизларни иш билан таъминлаш, боқувчисини йўқотган, ўта ночор, оиласида ногиронлиги бор фуқароларга моддий ёрдам кўрсатилиши тўғрисида айтиб, сайёр қабулга келган фуқароларнинг мурожаатларини бажарилишини кимга юклатилган бўлса, мурожаат бўйича шуғулланган ходимнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлса, қонуний ечимидан қаноатланмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Деҳқонобод туманидаги Халқ қабулхонасига олган жавоб хати билан мурожаат қилиш ҳуқуқлари борлиги, ҳар бир мурожаат йиғилиш баёнида акс эттирилишини тушунтиришди.
Сайёр қабулга келган фуқаролардан “Обиравон” МФЙ Бойқўрғон қишлоғида яшовчи Мирзаева Аширгул томорқасида иссиқхона ташкил этганлигини, иссиқхонани юритиш учун келини Маллаева Хуршиданинг номига имтиёзли кредит маблағлари ажратишни сўраган мурожаати бўйича тушунтиришлар берилди ва Агробанк туман бўлими мутахассиси З.Боймуродовга топшириқ берди.
 фуқароларни сайёр қабули Фуқаро Чоршанбиева Гулбахор Баратовнанинг вояга етмаган фарзанди учун алимент пулларини ололмаётганлиги тўғрисидаги мурожаати бўйича аризаси қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бўлимига йўналтирилди, фуқаро Йўлдошева Сабохат Чориевнанинг вояга етмаган фарзанди учун алимент пуллари ололмаётганлиги тўғрисидаги мурожаати туман ИИБ бошлиғи томонидан кечиктирмасдан ҳал қилиб беришлиги тушунтирилди, Чоштепа қишлоғида яшовчи фуқаро Қодирова Пахтагул ва бошқа бир гуруҳ фуқароларнинг электр трансформаторидан қийналиб қолганлиги ҳолатидаги мурожаати бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди ва туман электр тармоқлари корхонаси мутахассиси С.Салаевга кўрсатмалар берилди, фуқаро Яхшиева Матлуба Ибрагимовнанинг тикувчилик учун хона ва тикув машинкаларидан ёрдам сўраган мурожаати, ҳудуддаги “Саноат” касб-ҳунар коллежидан бир хона ажратилиб, тикув машинкалари билан шу жойнинг ўзида мурожаати қанооатлантирилди, фуқаролар Қурбонова Сабоҳат, Бердиева Наргиза, Умирзоқова Ҳабиба, Чориева Дилбар, Сувонова Гулнора ва Сафарова Наргизаларнинг суюлтирилган маиший газбаллони таъминоти тўғрисидаги мурожаати тингланиб тумангаз филиали мутахассиси, сектор аъзоси Х.Аллаёров томонидан 2018 йил июнь ойида бартараф қилишлигини айтиб ўтди.
Сайёр қабулга қатнашган фуқароларга касаначилик, боғдорчилик, чорвачилик, паррандачилик ва бошқа тадбиркорлик ишларини йўлга қўйиш юзасидан тушунчалар берилди. Сайёр қабулда жами 11 та мурожаатдан 6 та масаласи тингланиб, 2 нафар фуқароларнинг мурожаати жойида ҳал этилди, 5 тасига тегишлича тушунтиришлар берилди, яна 2 та мурожаат ўрганиш вақт талаб қилганлиги учун тегишли ташкилот раҳбарларига ушбу мурожаатларни қонуний ўрганиш бўйича топшириқлар берилди.
Сектор аъзолари ҳам мурожаат қилган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.


Туман ички ишлар бўлими матбуот хизмати
[related-news]

Похожие статьи

{related-news}
[/related-news]

1 комментарий

    • Нравится
    • 0

    MichaelCange Пользователь offline - 13 июня 2018 02:00 Ответить       

    Документы и прочее есть

    -----


    русские сериалы онлайн бесплатно

    -----

    Сдесь могла быть ваша реклама :D

    -----


    альпари личный кабинет

    -----

    Разные варианты

    -----


    материал

    -----

Оставить отзыв

Имя:*
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив