Кимёгарлар байрами

Кимёгарлар байрами Ҳар йили май ойининг охирги якшанбаси – Кимёгарлар куни сифатида кенг нишонлаб келинади. Ушбу айём ҳамда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Деҳқонобод калий заводи” масъулияти чекланган жамияти директори, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ҳамидулла Шерматов ташаббуси билан бу ерда Кимёгарлар байрами ва “Ёшлар келажагимиз таянчи” мавзусида катта тадбир ва ёшлар форуми ўтказилди.
Кимёгарлар байрами Деҳқонобод калий заводи тумандаги йирик саноат корхонаси ҳисобланади. Завод қурилиши билан буерга ҳам саноат кириб келди. 1321 та янги иш ўрни билан расман фаолиятини бошлаган заводда кейинги лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан жами 2200 дан ортиқ иш ўринлари яратилади.
Хитойнинг “СИТИК” ва Россиянинг “ЗУМК-ИНЖИНИРИНГ” компаниялари билан ҳамкорликда бунёд этилган Деҳқонобод калий заводида дастлаб 2010 йилда 152 009 тонна сильвинит рудаси қазиб чиқарилган бўлса, ўтган, яъни 2017 йилда 1 119 293,5 тонна сильвинит рудаси қазиб чиқарилди.
Кимёгарлар байрами Завод 2010 йилда 26 минг тонна (7.7 млн. АҚШ доллари миқдоридаги) маҳсулотни экспортга сотган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткичлар 245,54 минг тоннага (31,63 млн. АҚШ доллари миқдорида) етказилди. Туманда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Сингапур, Туркманистон, Малайзия, Хитой, Эрон, Ироқ, Украина, Қозоғистон, Грузия, Япония, Ҳиндистон ва бошқа давлатларга етказиб берилмоқда.
2018 йилда калий хлорид маҳсулоти ишлаб чиқариш режаси 314 000 тонна деб белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 1 чорагида 66,0 минг. тн. (68,1 млрд. сўмлик) маҳсулот ишлаб чиқарилди.
Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари Баҳодир Қодиров, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Комила Каромова, туман ҳокими Зоир Алиқулов, завод директори Ҳамидулла Шерматов ва бошқалар муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга тадбиқ этилаётган қатор Давлат дастурларининг амалдаги ифодаси, жумладан, заводда эришилаётган муваффақиятлар, ишчи-хизматчилар, жумладан ёшлар учун яратилаётган қулайликлар ҳақида гапириб, барчани Кимёгарлар куни билан муборакбод этдилар.
Кимёгарлар байрами Шундан сўнг заводда сидқидилдан меҳнат қилаётган бир гуруҳ илғор ишчи-ходимларга завод маъмурияти, туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари топширилди. Кўп йиллар давомида корхонада самарали хизмат қилиб, бугун пенсия ёшига етган бир гуруҳ ходимлар пенсияга кузатилиб, уларга қимматбаҳо совғалар берилди.
Тадбир доирасида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан туманда истиқомат қилаётган бир гуруҳ кам таъминланган оилаларнинг 20 нафар фарзандларига Яккабоғ туманидаги “Кимёгар” болалар ёзги дам олиш оромгоҳига йўлланмалар ва кийим-кечаклар берилди. Болалар аттракциони, ҳар хил кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.
Тадбирнинг бадиий қисми театрлаштирилган саҳна кўриниши, вилоят ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган таниқли санъаткорларнинг чиқишлари билан давом этди.


Туман ҳокимлиги матбуот хизмати
[related-news]

Похожие статьи

{related-news}
[/related-news]

2 комментария

    • Нравится
    • 0

    Brusanatops - 12 июня 2018 19:12 Ответить       

    . ( ).
    [url=http://talrepok.ru/igry/47227-pleykey-patch-v122-ispravleny-oshibki-v-tom-
    chisle-s-net-framework-ot-motorosshacker.html] [/url]
    [url=https://youtu.be/6hal9jqONSo] [/url]
    2005 . !!!
    • Нравится
    • 0

    MichaelCange Пользователь offline - 13 июня 2018 12:29 Ответить       

    Когда нечем будет заняться глянь

    -----


    смотреть турецкие сериалы онлайн

    -----

    Дайте мне совет

    -----


    http://gosuslugi-kabinet.ru/zapsibkombank/

    -----

    Мы не знали об этом

    -----


    индивидуаль&#
    1085;о


    -----

Оставить отзыв

Имя:*
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив