Эл фаровонлиги йўлидаги хайрли ишлар

Эл фаровонлиги йўлидаги хайрли ишлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда халқ билан давлат идоралари ўртасидаги алоқалар янги босқичга кириб, бу сиёсат энг биринчи навбатда юрт ободлиги ва аҳолининг фаровон турмуш кечиришларига хизмат қилаётир.
Эл фаровонлиги йўлидаги хайрли ишлар Жумладан, яқинда туманимизга Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси вакилларининг ташрифи ана шундай хайрли муносабатларнинг давоми бўлди. Палата ходимлари билан биргаликда вилоятимиз ҳокими ўринбосарлари, котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари, вилоятдаги ўнлаб бошқарма, ташкилот ва идораларнинг раҳбарлари ҳам бирга келиб, тумандаги аҳоли хонадонларига уйма-уй кириб, уларнинг муаммо ва мурожаатларини ўрганиб чиқдилар. Ўн кун давомида ишчи гуруҳи аъзолари томонидан барча 37 МФЙдаги ижтимоий - иқтисодий аҳвол батафсил кўриб чиқилди. Ҳар бир хонадон эгаси билан суҳбатлашилиб, уларни қийнаётган муаммолар ва камчиликлар ҳамда таклифлар ёзиб олинди.
Эл фаровонлиги йўлидаги хайрли ишлар Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, Ҳисоб палатаси аъзо-лари ва гуруҳларнинг раҳбарлари нафақат муаммоларни жойида ўрганди, балки уларни зудлик билан бартараф этишга алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, ичимлик суви, электр ҳамда газ таъминоти, йўл қурилиши, ишга жойлаштириш, уй-жойларни кадастр ҳужжат қилиш, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш, мактабгача таълимда янги боғчалар барпо этиш, Оила маркази фаолияти ва бошқа қатор масалалар юзасидан вилоят ва туман ташкилотлари ҳамкорликда иш олиб бордилар.
Эл фаровонлиги йўлидаги хайрли ишлар Саъйи-ҳаракатлар бесамар кетмади. Қисқа муддат ичида иккита қишлоққа ичимлик суви келтирилди, 12 та трансформотор олиб келиб ўрнатилди, тоғли Оққишлоқ МФЙга борадиган йўлнинг 12 километри текисланиб, шағал ётқизилди, туман марказида 2 км атрофидаги йўлларга асфальт ётқизилди, хонадонларга 8000 тадан зиёд суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди, 13500 нафардан ортиқ фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга зарур тиббий муолажалар кўрсатилди, 1600 тадан ортиқ уй-жойларнинг кадастр ҳужжатлари тайёрланди. Бундан ташқари бошқа кўплаб муаммолар жойида ҳал этилди.
Эл фаровонлиги йўлидаги хайрли ишлар
Туман ҳокимлигида Республика Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган хатлов натижаларига бағишлаб ўтказилган кенгайти-рилган йиғилишда Ҳисоб палатаси раиси М.Икромов сўзга чиқиб, аниқланган муаммолар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Шу кунларда мавжуд муаммоларни тугатиш юзасидан амалга оширилган ишлар билан бирга ҳали олдинда турган вазифалар борасида ҳам ўзининг қимматли фикрлари ва таклифларини билдирди.
Эл фаровонлиги йўлидаги хайрли ишлар

Йиғилишда иштирок этган вилоят ҳокими З.Рўзиев Республика Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган хатлов натижаларига тўхталар экан, Президентимиз бошчилигида бажарилаётган ишларнинг салмоғига яна бир бор эътибор қаратиб, кўрсатилган амалий ёрдамлар учун миннатдорчилик билдирди.

Эл фаровонлиги йўлидаги хайрли ишлар Йиғилишда тумандаги тўртта сектор раҳбарлари – туман ҳо-кими З.Алиқулов, туман прокурори У.Эргашев, ИИБ бошлиғи Н.Исмоилов, Солиқ инспекцияи бошлиғи А.Ўтаганов, вилоят ҳокими ўринбосари С.Азизовлар сўзга чиқиб, Ҳисоб палатасининг ёрдами, бажарилган ишлар, олдинда турган вазифаларни ҳал этиш юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.
Туманда Ҳисоб палатаси ходимлари томонидан аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан белгиланган ишлар давом эттирилмоқда.
[related-news]

Похожие статьи

{related-news}
[/related-news]

0 комментариев

Оставить отзыв

Имя:*
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив