КЕЛАЖАГИМИЗГА БЕФАРҚ ҚАРАМАЙЛИК

Буюк аждодларимиз маънавий-руҳий камолотга эришишни, доимо огоҳ ва ҳушёр яшашни, Ватан, эл-юрт шаъни, тинчлиги учун ҳатто жон фидо этишни ҳаётининг мазмуни деб билган. Авлодларини ҳам ана шу эзгу амаллар руҳида тарбиялашга интилган. Бу анъаналар дунё манзаралари кун сайин ўзгариб, тинчлик-тотувликка таҳдидлар тобора кучаяётган бугунги даврда янада долзарблик касб этмоқда.
ХХ асрнинг ўзида икки жаҳон уруши ва уларнинг аянчли оқибатларини бошдан кечирган инсоният гарчи ер юзида тинчликнинг барқарор бўлиши йўлида кенг кўламли ишларни амалга оширган бўлса-да, ҳамон умумий тинчликка эриша олгани йўқ. Бегуноҳ инсонлар қонининг тўкилиши, этник гуруҳлар ҳуқуқларининг поймол бўлиши, динлараро низолар, террорчилик хуружларининг тобора кенг кўлам касб этаётгани, ҳарбий куч-қудратни ўстиришга қаратилган ҳаракатларнинг давом этаётгани ҳам шундай хулоса чиқаришга асос бўлади.
Дунё турли даражада ривож¬ланган халқ ва давлатлардан таш¬кил топган. Шу сабабли юксак равнақ топган давлатлар мус¬тақил тараққиёт йўлини тутган янги давлатларга ўз таъсири¬ни ўтказишга ҳаракат қилади. Бу уринишлар, аввало, инсон онгу қалбига қаратилгани билан хатарлидир. Буюк аждодларимиз айтганидек, “Қудратли давлатлар ва муайян сиёсий марказлар ўз мақсадларига эришиш учун, аввало, забт этмоқчи бўлган мамлакатларнинг аҳолиси онгини ўзига қарам қилишга интилади”. Халқларни маънавий-мафкуравий жиҳатдан тобе этишга интилишлар оммавий ахборот воситалари, ахборот коммуникация технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўз ғояларини тарғиб қилиш, турли марказлар, нодавлат ташкилотлар воситасида “ўзаро ҳамкорлик”ка йўналтирилган ижтимоий, маданий, иқтисодий алоқалар орқали ўз манфаатларига мос мафкуравий муҳитни шакллантиришга уринишларда намоён бўлмоқда. Жамият ҳаёти, одамлар ички олами, онгу тафаккурини маълум ўзанга солишда диннинг таъсир кучи беқиёс. Афсуски, ҳозирги кунда ўзга мамлакатларни истило қилиш, бойликларини талаш, халқларни аросатга солиш, тарихий илдизларидан айиришга қаратилган ғаразли мақсадларни амалга оширишда диндан восита сифатида фойдаланилмоқда. Диний экстремизм, ақидапарастлик, миссионерлик, терроризм одамлар қалбига қўрқув, давлатлар, халқлар, миллатлар ўртасига низо солмоқда, динлараро кескинликни келтириб чиқармоқда, ғайриинсоний тутумларни кенг ёймоқда.
Бугунги кунда дунёда юзлаб экстремистик ташкилотлар мавжуд бўлиб, уларнинг аксарият қисми Ислом дини ниқоби остида фаолият юритмоқда. Мус¬тақилликнинг дастлабки йилларида мамлакатимиз ҳудудида ҳам миллатлар ўртасидаги тотувликни бузиш, дунёқараши тўлиқ шаклланмаган ёшларни миллий, диний ва маънавий қад¬риятларимизга қарши қўйиш, уларни ақидапарастлик руҳида тарбиялашга қаратилган уриниш¬лар кўп бўлди. Бугунги тинч-осуда ҳаётимиз, барча соҳаларда эришаётган улкан муваффақиятларимиз бундай ақидапараст кучларнинг ғоялари нечоғлик асоссиз эканини исботлади.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, диний экстремистик ташкилотлар турли тадқиқот марказлари, жоиз бўлса, “ғоявий лаборатория”лар маҳсулидир. Бундай ақидапараст оқимлар Ислом динидаги “ҳижрат”, “жиҳод” каби тушунчаларни сохталаштирилган ҳолда ҳали ҳаётий тажрибага эга бўлмаган ғўр ёшларнинг онгига сингдиришга ҳаракат қилади.
Дунёнинг турли минтақаларида рўй бераётган мудҳиш воқеаларга уйғоқ кўз, теран тафаккур билан қараш ва баҳо беришни ҳозирги кунда ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Бу муаммоларга менинг дахлим йўқ, деган тушунча билан бепарво ва лоқайд яшаш мумкин эмас. Айниқса, ўзларини гўёки дин ҳимоячиси сифатида кўрсатаётган ақидапараст кучлар турли интернет сайтлари ва кўплаб ижтимоий тармоқлар орқали ҳали мустақил дунёқарашга эга бўлмаган ёшларни ўз сафларига келиб қўшилишга ундаётган бир пайтда бу масала янада долзарбдир. Дарҳақиқат, бугун мусулмон оламида мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар кечмоқда. Яқин Шарқ ва бошқа ҳудудлардаги қатор мамлакатлар чуқур сиёсий танглик, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик ва қуролли тўқнашувларни бошидан кечирмоқда. Мазкур ҳудудларда гўёки ҳақиқий “исломий давлат” қуриш шиори остида очиқдан¬очиқ зўравонлик, инсонийликка зид, ваҳшийликларга асосланган амалларга қўл ураётган турли гуруҳ ва жамоалар урчиб кетди.
“Бугунги кунда дунёнинг турли минтақа ва ҳудудларида авж олаётган қарама-қаршилик¬лар, қонли тўқнашувлар, мусулмон дунёсидаги турли мазҳаб ва оқимлар ўртасида кучайиб бораётган низо ва зиддиятлар, бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлаётгани барчамизни ташвиш ва хавотирга солмай қўймайди”.
Ушбу ҳолат давлатнинг катта ёки кичиклиги, дини ва миллатидан қатъи назар, тинчлик ва барқарорлик нақадар азиз неъмат эканини яна бир бор исботлаб бермоқда. Ақидапараст оқимлар меҳнат мигрантларини ўз таъсир доирасига олиш, “ҳужралар” ташкил этиш, диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, “Интернет” орқали тарғибот ўтказиш каби усуллар билан ёшларни тўғри йўлдан чалғитишга ҳаракат қилмоқда. Айниқса, Интернет тармоғида турли террористик ташкилотлар гўёки ислом равнақи йўлида курашаётган “мужоҳид биродарлар гуруҳи” экани ҳақидаги тарғибот-ташвиқот кенг кўламда олиб борилаётгани, бунинг оқибатида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан мусулмон ёшлар “ҳижрат” қилиш ва “жиҳод”да иштирок этиш даъвосида Сурия ва Ироқ ҳудудига бориб, ушбу гуруҳ сафига қўшилаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз.
Мамлакатимиздаги тинчлик, ҳамжиҳатликка рахна солиши мумкин бўлган таҳдидлардан аҳоли, айниқса, ёшларнинг огоҳлигини мунтазам ошириб бориш муҳим аҳамият касб этмоқда. Зеро, ёшларни баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, ёт мафкуралар, хуружлардан асраш, уларда турли ғоявий таҳдидларга қарши туриш кўникмаларини шакллантириш давлатимиз юритаётган сиёсатнинг муҳим йўналишларидан саналади. Тинчликни сақлаш ҳушёрлик ва огоҳликни талаб қилади. Афсус¬ки, ҳаётимизда содир бўлаётган ноқонуний хатти-ҳара¬катларни кўриб кўрмасликка оладиган, тинчликни сақлаш фақат давлатнинг иши деб ўйлайдиганлар, фарзандларининг тарбияси билан қизиқмайдиган ота-оналар ҳам борлигини қайд этиш лозим. Ватан оиладан бош¬ланади. Оилада тинчлик бўлса, маҳалла, қишлоқ, шаҳар, вилоят ва ниҳоят, мамлакатда осойишталик бўлади, юрт равнақ топади. Фарзандларимизнинг илмий савиялари, касбу ҳунарлари билан ахлоқий фазилатларини ҳам ўстириб боришимиз керак. Ёш авлоднинг турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш тўғрисида ғамхўрлик нафақат ҳукуматимиз ёки таълим муассасаларининг вазифаси, балки ҳар бир ота-¬онанинг ҳам муқаддас бурчидир. Ёшларнинг таълим-тарбияси келажагимиз учун алоҳида аҳамиятга эга. Шу боис мамлакатимизда уларнинг пухта таълим-тарбия олиши учун қулай шароит яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки жамиятимиз осойишталиги, мамлакатимиз тараққиётига рахна солмоқчи бўлганлар кўп ҳолларда ёшларни ўз томонига оғдиришга ҳаракат қилади. Шу боис йигит-қизларнинг турли ғараз ниятли гуруҳларга қўшилиб қолишининг олдини олиш, бундай кучларга қарши курашиш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон ҳукумати томонидан диний-маънавий муҳитни соғломлаштириш, конфессиялар ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бу йўналишда ҳукуматимизнинг бир қанча қарор ва дастурлари, соҳага дахлдор давлат ва нодавлат ташкилотларнинг қўшма режалари қабул қилиниб, ижрога йўналтирилмоқда. Бу дастурларда фуқароларимиз, айниқса, ёшларни ақидапарастлик ва миссионерлик ғояларидан сақлаш, бузғунчи ғояларнинг асл моҳиятини тушунтириш, уларда ёт ғояларга нисбатан мустаҳкам иммунитетни шакллантириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ёшларни диний экстремизм, терроризм сингари буз¬ғунчи ва ёт ғоялар таъсиридан сақлаш мақсадида юртимиздаги барча ўрта, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида “Диний экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид”, “Маърифий ислом ақидапарастликни қоралайди”, “Миссионерлик ва прозелитизмнинг салбий оқибатлари” мавзуларида учрашув ва семинарлар ўтказиб келинмоқда.
Мазкур учрашувларда ёшларни минтақамизда кечаётган айрим жараёнлар ҳақида хабардор қилиш, уларда огоҳлик ва сергаклик, эл-юрт тинчлиги ва тараққиётига масъулият ҳиссини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик туйғусини кучайтириш масалалари хусусида фикр юритилмоқда. Ёшларга дунёда кечаётган глобал жараёнларда турли миссионерлик ва прозелитизм ҳаракатлари, диний мутаассиб¬лик ва экстремизм муаммолари кучаяётгани, уларнинг халқаро омиллари, асл мақсади, Ўзбекис¬тонга таъсири ҳақида тушунчалар берилмоқда.
Турли таҳдидларга қарши тура оладиган, ўз маънавий куч-қудратини исботлашга қодир авлод тасодифан, ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Бунга йиллар давомида мунтазам ва узлуксиз олиб бориладиган маънавий тарбия билангина эришиш мумкин. Халқимиз табиатига хос меҳр-оқибат, аҳиллик, ўзаро тотувлик сингари фазилатларни ёш авлод онги ва қалбига чуқур сингдириш эртанги кунимиз янада чароғон бўлишининг, эзгу мақсадларимиз рўёбининг муҳим мезонидир.
Маънавий қадриятларимизни тиклаш борасида Тошкент, Самар¬қанд, Бухоро, Термиз, Хива, Андижон, Фарғона, Шаҳри¬сабз ва Қарши каби шаҳарлардаги тарихий ёдгорликларни тиклаш ёки қайта таъмирлашга катта аҳамият берилди. Буюк алломаларимизнинг зиёратгоҳлари тикланиб, уларнинг илмий мерослари ўрганилмоқда. Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абубакр Қаффол Шоший, Замахшарий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбанд, Ҳожа Аҳрор Валий каби алломаларимиз номлари билан боғлиқ қадамжолар, «Шоҳи Зинда», «Кўкгумбаз» мажмуалари, масжид ва мадрасалар ободонлаштирилди.
Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан фуқароларнинг виж¬дон эркинлигини кафолатлаш бўйича барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Турли дин вакилларининг ҳеч қандай тўсиқларсиз ўз динига эътиқод қилиши учун барча шароитлар яратилган. Юртимиздаги диний ташкилотлар мустақил ҳуқуқий шахс сифатида ер майдони ва манзилга эга. Улар диний адабиётлар нашр қилиши, диний мутахассислар тайёрлаши, турли тадбирлар ўтказиши, муқаддас жойларга зиёратлар ташкил этиши мумкин. Шу асосда ҳар бир фуқаронинг ўзи хоҳлаган динга эътиқод қилиб, ундаги барча амал ва маросимларни эмин-эркин бажаришига имкон яратилган.
Бағрикенглик тамойиллари Ватанимиздаги тинчлик ва барқарорликнинг муҳим шарти ҳисобланади. Динлараро бағрикенглик ғояси нафақат диндорлар, балки бутун жамият аъзоларининг эзгулик йўлидаги ҳамкорлигини назарда тутади. Шундай экан, юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаётни асраш, унинг мустақиллиги ва барқарорлигига муносиб ҳиссамизни қўшиш – ҳар биримизнинг, шу азиз Ватанда яшаётган барча фуқароларнинг, давлат ёки жамоат ташкилотида ишлаши, тадбиркор ёки бошқа касб эгаси бўлишидан қатъи назар, энг асосий вазифаларидан бўлиб қолмоғи лозим.
[related-news]

Похожие статьи

{related-news}
[/related-news]

4 комментария

    • Нравится
    • 0

    burdepl Пользователь offline - 9 июля 2018 15:28 Ответить       

    ---
    . . PM, . , [url=https://donskiezory.com/uslugi/ekskursii/] [/url]

    --------------------
    • Нравится
    • 0

    putpaymr Пользователь offline - 9 июля 2018 15:40 Ответить       

    ,

    ---
    , ........... , [url=https://gala-house.ru/services/srochnyy-vykup-nedvizhimosti/] [/url]

    --------------------
    • Нравится
    • 0

    diddfernlab Пользователь offline - 9 июля 2018 15:51 Ответить       

    , - . - .

    ---
    ! waw , [url=http://poland1.top/turizm/chto-posmotret-v-varshave-za-odin-dva-dnya.html] [/url]

    --------------------
    • Нравится
    • 0

    riygueJasy Пользователь offline - 9 июля 2018 16:03 Ответить       

    , .

    ---
    ! , btl Event management

    --------------------

Оставить отзыв

Имя:*
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив