Айбдорлар жазоланди.

/Коврак ўсимлиги ширасига талашиб ўзининг қишлоқдош қариндошига оғир тан-жарохати етказиш жиноятини содир қилганлиги ҳақида /

Дехқонобод туман ИИБ ТБ катта суриштирувчиси майор Ў.П.Умиров томонидан 2017 йил 04 июль куни Ҳ.В исимли шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган бўлиб, жиноят ишини қўзғатилишига фукаро З.Мни аризаси юзасидан тўпланган ҳужжатлар асос бўлган.
Иш холатига кўра 2017 йил 04 июнь куни соат 08-30ларда Дехқонобод туманинг “Қолувдор” МФЙ Чубин қишлоғидан 5 км.лар узоқликда жойлашган “Арчабулоқ” массивида коврак ўсимлиги ширасини олиш мақсадида шу қишлоқ одамлари коврак шираси ковлаётган жойга Ҳ.В исимли фуқаро чиқиб бориб, шу қишлоқда яшовчи қишлоқдоши З.Мни олдига бориб уни ва турмуш ўртоғи Т.Г.ларни чақириб “Бу жойдаги коврак ўсимлигини ковламанглар, бу жой мени худудим бўлади”-деб ўзаро тортишиб жанжаллашиб қолиб, ўзини қўлида коврак ўсимлигини қазишга олиб борган чўт билан қишлоқдоши З.М.нинг ўнг елкасига уриб шу ердаги жарликка йиқитиб, ўта шафқатсизлик билан уни турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзанди олдида устига дастлабки тергов давомида аниқлаш имкони бўлмаган тош бўлакларини отиб, унинг чап оёғига ва дуч келган жойларига уриб; унинг қўшма шикастланиш, чап оёқ катта ва кичик болдир суяклари пастки учлигидан очиқ қийшиқ кўп бўлакланиб синиб силжиши, чап билак суяги типик қисмидан ёпиқ синиб силжиши, чап болдир сохаси эзилган йиртилган яраси, ёпиқ калла мия шикастланиши, бош миянинг чайқалиши, бош ва юз сохаси эзилиб йиртилган яраси, ўнг қулоғи супраси, пешонаси чап томони, ўнг билаги орқа юзаси шилинмалари кўринишидаги жарохатлар етказиб, умумий мехнат қобилятининг салмоқли қисмининг, яъни учдан биридан кўпроғини турғун йўқолишига олиб келадиган ОҒИР тан шикасти етказганлиги аниқланган.
Мазкур холат юзасидан Дехқонобод туман ИИБ тергов бўлинмаси томонидан Ҳ. В.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “в” банди билан айб эълон қилиниб, жиноят иши ЖИБ туман судига юборилиб жазони муқаррарлиги таъминланди.


туман ички ишлар бўлими
[related-news]

Похожие статьи

{related-news}
[/related-news]

0 комментариев

Оставить отзыв

Имя:*
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив