Ўзгалар мулкига тажовуз қилиш жиноятдир.

Қобилов Рўзимурод Бозорович 1997 йил 04 февраль куни Деҳқонобод туманида туғилиб, Деҳқонобод тумани Деҳқонобод МФЙ Семурғ кўчасида яшаб келиб, муқаддам 21.06.2017 йилда ЖИБ Деҳқонобод туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан айбдор деб топилиб, 1 йил 9 ой 3 куни муддатга ахлоқ тузутиш ишлари жазосига ҳукм қилиниб, 22.02.2018 йилда шу суднинг ажрими билан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси шу муддатга озодликдан чеклаш жазосига алмаштирилган бўлишига қарамасдан, ўзига тегишли хулоса чиқариб олмасдан, жазони ўташ даврида хавфли рецидивист бўлган ҳолда, уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш жиноятини қасддан содир қилган.
Жумладан: У, 2018 йил 08 апрель куни соат 23-00 ларда Деҳқонобод тумани Деҳқонобод МФЙ Муқумий кўчасида яшовчи фуқаро Махматқулова Халиманинг яшаш уйига бориб, унинг яшаш уйида ҳеч йўқлигидан фойдаланиб, тергов жараёнида аниқлашнинг имкони бўлмаган номаълум металл жисм билан уйнинг эшигини бузиб очиб, ғайриқонуний равишда кириб, у ердан бир дона нархи 700 000 сўмлик “Digma” русумли планшетни, бир дона нархи 340 000 сўмлик “ADSL2+” русумли интернет тармоғига уланиш мосламасини, шу уйнинг ошхонасидан нархи 18 000 сўмлик 2 литр истеъмол ёғини, нархи 9 000 сўмлик 3 кг. картошкани, нархи 46 000 сўмлик 46 дона тухумларни ва нархи 6 000 сўмлик 2 дона лампочкаларни яширин равишда талон-тарож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

Олиб борилган тезкор харакатлар давомида Қобилов Рўзимурод Бозорович томонидан ўғирлаб кетилган бир дона “Digma” русумли планшет ва бир дона “ADSL2+” русумли интернет тармоғига уланиш мосламаси тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Жиноят иши бўйича Қобилов Рўзимурод Бозоровичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, айбланувчи тариқасида сўроқ қилинганда, у ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ўзининг кўрсатмасида: «Мен муқаддам жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод тумани суди томонидан 2017 йил 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан судланиб, 1 йил 9 ой 3 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинганман. Кейинчалик жазони ўташ тартибини бузганлигим учун мазкур жазо озодликдан чеклаш жазосига алмаштирилган. Ҳозирда туман ИИБ ҲПБ ЖИЭИда жазони ўтаб келмоқдаман. 2018 йил 08 апрель куни соат 23-00 ларда яшаш уйимдан чиқиб, Деҳқонобод тумани Деҳқонобод МФЙ Муқумий кўчасида яшовчи Махматқулова Халима опанинг яшаш уйига бордим. Унинг яшаш уйига борганимдан сўнг унинг қизи Гулли опани чақирдим. Лекин уйдан ҳеч ким чиқмади. Унинг яшаш уйида ҳеч ким йўқлигига ишонч хосил қилганимдан сўнг, шу ерда турган темирни олиб, уйнинг бир хонасини эшигини бузиб очдим. Хонанинг чироғини ёқиб, хонанинг четида тахланган кўрпа тўшакларни йиқитдим. Кўрпа-тўшакнинг тагидаги сандиқни очиб, унинг ичини қизирдим. Сандиқнинг ичида эски кийим-кечаклар борлигини кўриб, уларга тегмадим. Шундан сўнг хонадаги шкафнинг юқори қисмини кўрдим. У ерда бир дона “Digma” русумли планшетни кўрдим ва ушбу планшетни олдим. Шу хонанинг ўзида бир дона “ADSL2+” русумли интернет тармоғига уланиш мосламаси деқорга осилган холатда турган экан. Мен ушбу мосламани хам олдим. Шу хонанинг ўзида сандиқнинг ёнида целофан пакетга тухумлар турган экан. Мен ушбу тухумларни хам олиб, ташқарига чиқдим. Шундан сўнг ошхона томонга бордим. Ошхонанинг эшиги очиқ холатда турган экан. Ошхонани ичкарисига кириб, бу ердан тахминан 2 кг. картошкани, каструлкачадаги ёғни шу ердаги банкага бўшатиб, ушбу ёғни хам олдим. Шунда яшаш уйимнинг лампочкалари куйганлиги ёдимга тушди ва биринчи кирган хонанинг ва ошхонанинг лампочкаларини хам ечиб олдим ва олган нарсаларимни барчасини олиб, у ердан кетдим. Эшикни бузиб очган қайрилган ҳолатдаги узунлиги тахминан 50 см.ли темирни шу ерда эшикнинг ёнига қолдирдим. Олган барча нарсаларимни яшаш уйимга олиб бордим. Олган икки дона лампочкаларни яшаш уйимнинг хонасига қўйдим. Лекин орадан икки кун вақт ўтиб, ушбу лампочкалар куйиб қолди ва мен уларни отиб юбордим. Картошка ва тухумларни эса ўзим уч кун мобайнида едим. 2018 йил 10 апрель куни Деҳқонобод тумани Деҳқонобод МФЙда жойлашган Сатторов Жахонгирнинг савдо дўконига бордим. Мен Сатторов Жахонгир акага бир дона “Digma” русумли планшетим борлигини, пул зарур бўлганлиги сабабли, сотаётганимни айтдим. Жахонгир ака менда ушбу планшетни қаердан олганлигимни, каробкаси қаерда эканлигини сўради. Мен эса Жахонгир акага ушбу планшетни акам Россия Федерациясидан юборганлигини, каробкаси йўқлигини, ишончли планшет эканлигини айтиб, уни ишонтирдим. Жахонгир ака мендан ушбу планшетни ўғирланган ёки ўғирланмаганлиги хақида бир неча маротаба сўради. Мен Жахонгир акага ушбу планшет ўғирланмаганлигини хақида айтдим. Кейин иккимиз ушбу планшетни 45 000 сўмга келишдик. Чунки ушбу планшет ишламас эди. Бузуқ холатда эди. Ушбу пулларга уйимга бозор қилиб бордим. Бир дона “ADSL2+” русумли интернет тармоғига уланиш мосламасини эса яшаш уйимда сақлаб тургандим. 2018 йил 12 апрель куни яшаш уйимда ўтирган вақтимда менга маҳалла посбони телефон қилиб, маҳалла идорарисига келишимни айтди. Мен маҳалла идорасига борган вақтимда, фуқаролик кийимидаги шахслар ўзларини ИИБ ходимлари деб таништириб, мендан бўлган воқеа хусусида сўрашди. Мен уларга бўлган воқеани айтиб бериб, тушунтириш хати ёзиб бердим. ИИБ ходимлари мендан бир дона “ADSL2+” русумли интернет тармоғига уланиш мосламасини тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олишди. Мен бу хақида хеч кимга айтмаганман. Ушбу ўғирлик жиноятини бир ўзим содир қилганман. Менга хеч ким ёрдам бермаган. Мен ушбу планшетни ўғирланганлиги хақида Сатторов Жахонгирга айтмаганман. Мен кўрсатувларимни ўз хоҳишим билан бердим. Менга ҳеч қандай жинмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказилгани йўқ. Мен қилган ишимдан чин кўнгилдан пушаймонман. Менга нисбатан қонуний енгиллик беришингизни сўрайман.» - деб баён қилган.
Жиноят иши бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилиниб, жабрланувчи деб эътироф этилган Махматқулова Халима ўзининг кўрсатмасида: «2018 йил 08 апрель куни эрталаб қизим Нормуродова Гулнора билан Деҳқонобод тумани Бўстон МФЙда яшовчи Нормуродова Юлдузннг яшаш уйига меҳмондорчиликка кетдик. Ўзимнинг яшаш уйимда ҳеч ким қолмаган эди. Шу куни катта қизим Юлдузнинг яшаш уйига бир кеча қолдик. Эртаси куни эрталаб, яъни 2018 йил 09 апрель куни соат 08-00 лар чамасида яшаш уйимга қайтиб келган вақтимда уйимнинг эшиклари очиқ холатда экан. Шунда мен яшаш уйимга ўғри кирган деб ўйлаб яшаш уйимнинг ичкари хоналарини кўздан кечирдим. Уйимнинг ичкариси тартибсиз холатда турган экан. Сандиқларнинг оғзи очиқ холатда турган экан. Шундан сўнг яшаш уйимдаги хоналарни бирма-бир кўздан кечирганимда бир дона нархи 700 000 сўмлик “Digma” русумли планшетни, бир дона нархи 340 000 сўмлик “ADSL2+” русумли интернет тармоғига уланиш мосламасини, нархи 18 000 сўмлик 2 литр ёғни, нархи 9 000 сўмлик 3 кг. картошкани, нархи 46 000 сўмлик 46 дона тухумларни ва нархи 6 000 сўмлик 2 дона лампочкаларни йўқлигини кўрдим. Кейин зудлик билан яшаш уйимда ўғирлик содир бўлганлиги хақида туман ИИБга хабар бердим. Менинг ўғирланган бир дона “Digma” русумли планшетнинг ранги қора эди. бир дона “ADSL2+” русумли интернет тармоғига уланиш мосламаси эса оқ рангли, олд томонида ичкарисига уйиб ишланган нуқтачалари бор эди. Мен ушбу нарсаларимни кўрсам таний оламан. Менинг ўғирланган нарсаларимни топишда ва уни ўғирланган шахсга нисбатан қонуний чора кўришларингизни сўрайман. Менинг ҳолат юзасидан кўрган ва билганларим шулардан иборат.» - деб баён қилган.
Жиноят иши бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилиниб, фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган Сатторов Жаҳонгир Тоштемирович ўзининг кўрсатмасида: « Мен ҳозирда Деҳқонобод тумани Деҳқонобод МФЙда жойлашган савдо дўконида савдо қиламан. Савдо дўконимга уяли алоқа телефон аппаратларининг акцессуарларини ҳам сотаман. 2018 йил 10 апрель куни тушликдан сўнг мен савдо дўконимнинг ёнида турган вақтимда менинг олдимга менга олиндан таниш бўлган Қобилов Рўзимурод келди ва қўлидаги қора рангли планшетни сотишини айтди. Мен Қобилов Рўзимуродни оиласини танийман. Унинг ўзи билан бирор маротаба гаплашмаганман. Мен ундан ушбу планшет кимники эканлигини сўрадим. У менга акаси чет давлатдан юборганлигини айтди. Ушбу планшет бузуқ ҳолатда эди. Ёқиб кўрган вақтимизда хам ишламади. Шундан сўнг ушбу планшетни 45 000 сўмга келишдик ва унга пулни бериб, планшетни олиб қолдим. Орадан 2 кундан сўнг, яъни 2018 йил 12 апрель куни менинг ёнимга ИИБ ходимлари келишиб, мендан 2018 йил 10 апрель куни сотиб олган планшетни кўрсатишимни сўрашди. Мен уларга планшет кўрсатдим. ИИБ ходимлари ушбу планшетни текшириб кўришиб, уни қаедан олганлигим хақида сўрашди. Мен ИИБ ходимларига бўлган воқеани айтиб бериб, тушунтириш хати ёзиб бердим. ИИБ ходимлари мазкур планшет ўғирланган эканлигини айтишди. Шунда мен ИИБ ходимларига мазкур планшетни тақдим қилдим ва ИИБ ходимлари холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олишди. Ҳақиқатан хам ушбу планшетни ҳужжатлари йўқлиги учун менга шубҳа уйғотди. Бироқ, мен Қобилов Рўзимуроддан “Digma” русумли планшетни сотиб олаётган вақтимда мен ундан ушбу планшетни ўғирланганлиги ёки ўғирланмаганлиги хақида сўрадим. У менга ишончли планшет эканлигини, ўғирланмаганлигини айтди. Мен унга ишонганлигим учун ушбу планшетни ундан сотиб олдим. Агар ушбу планшетни ўғирланган эканлигини билганимда, умуман сотиб олмаган бўлар эдим. Ҳозирда Қобилов Рўзимурод менга 20 000 сўм пул берди. Қолган 25 000 сўм пулларимни Қобилов Рўзимуроддан ундириб беришингизни сўрайман.» - деб баён қилган.
Айбланувчи Қобилов Рўзимурод Бозоровичнинг айби жиноят ишида мавжуд бўлган гувохларнинг кўрсатмалари ва жиноят ишидаги бошқа хужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан айбланувчининг айбини енгиллаштирувчи ҳолатлар жумласига унинг чин кўнгилдан пушаймонлиги тушунилади.
Қобилов Рўзимурод Бозорович 1997 йил 04 февраль куни Деҳқонобод туманида туғилган, миллати тожик, Ўзбекистон Республикаси фукароси, маълумоти ўрта, давлат мукофотлари олмаган, оилали, мукаддам судланган, вақтинча ишсиз, Деҳқонобод тумани Деҳқонобод МФЙ Семурғ кўчасида яшайди, эхтиёт чораси сифатида муносиб ҳулқ-атворда бўлиш хақида тилҳат кўлланилган, шу ҳақда а й б л а н а д и к и, 1997 йил 04 февраль куни Деҳқонобод туманида туғилиб, Деҳқонобод тумани Деҳқонобод МФЙ Семурғ кўчасида яшаб келиб, муқаддам 21.06.2017 йилда ЖИБ Деҳқонобод туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан айбдор деб топилиб, 1 йил 9 ой 3 куни муддатга ахлоқ тузутиш ишлари жазосига ҳукм қилиниб, 22.02.2018 йилда шу суднинг ажрими билан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси шу муддатга озодликдан чеклаш жазосига алмаштирилган бўлишига қарамасдан, ўзига тегишли хулоса чиқариб олмасдан, жазони ўташ даврида хавфли рецидивист бўлган ҳолда, уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш жиноятини қасддан содир қилган.
Жумладан: У, 2018 йил 08 апрель куни соат 23-00 ларда Деҳқонобод тумани Деҳқонобод МФЙ Муқумий кўчасида яшовчи фуқаро Махматқулова Халиманинг яшаш уйига бориб, унинг яшаш уйида ҳеч йўқлигидан фойдаланиб, тергов жараёнида аниқлашнинг имкони бўлмаган номаълум металл жисм билан уйнинг эшигини бузиб очиб, ғайриқонуний равишда кириб, у ердан бир дона нархи 700 000 сўмлик “Digma” русумли планшетни, бир дона нархи 340 000 сўмлик “ADSL2+” русумли интернет тармоғига уланиш мосламасини, шу уйнинг ошхонасидан нархи 18 000 сўмлик 2 литр истеъмол ёғини, нархи 9 000 сўмлик 3 кг. картошкани, нархи 46 000 сўмлик 46 дона тухумларни ва нархи 6 000 сўмлик 2 дона лампочкаларни яширин равишда талон-тарож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.
Олиб борилган тезкор харакатлар давомида Қобилов Рўзимурод Бозорович томонидан ўғирлаб кетилган бир дона “Digma” русумли планшет ва бир дона “ADSL2+” русумли интернет тармоғига уланиш мосламаси тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Шундай қилиб, хавфли рецидивист Қобилов Рўзимурод Бозорович ўзининг юқоридаги жиноий ҳатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
169-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни қасддан содир қилган.
Мазкур жиноят иши буйича айблов хулосаси 2018 йил «21» май куни Ўзбекистон Республикаси ЖПК нинг 379-моддаси тартибида Деҳқонобод тумани ИИБ Тергов бўлинмасидаги хизмат хонамда «Пентюм-4» русумли компюьтерда «4» нусхадан иборат қилиб тузилди.
Мазкур жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси ЖПК нинг 381-моддаси тартибида, тузилган айблов хулосасини тасдиқлаш ҳамда мазмунан кўриб чиқиш учун тегишли судловга юбориш мақсадида, Деҳқонобод тумани прокуратурасига юбориш лозим бўлади.


туман ички ишлар бўлими
[related-news]

Похожие статьи

{related-news}
[/related-news]

1 комментарий

Оставить отзыв

Имя:*
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив