Ёшлар билан очиқ мулоқот

Ёшлар  билан  очиқ  мулоқот Бугунги кун ёшларига бўлаётган эътибор, яратилаётган шароит, берилаётган имконият юртимизда устувор вазифа сифатида қаралаётганлиги ҳаммамизга аён. Мамлакатимизда бир йил аввал ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ташкил этилиши натижасида ёш авлодга бўлган эътибор янада кучайди.
Жорий йилнинг 27 июнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар - келажагимиз” давлат дастури тўғрисида”ги фармони қабул қилинганлигининг ўзи ҳам ана шундай эътибордан далолатдир. Шу боис жойларда ёшларга имконият яратиш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш, ёш авлоднинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, муаммо ва камчиликларини ўрганиш, бандлигини таъминлаш каби масалаларга аҳамият қаратиш ҳар қачонгиданда кучайган. Бу борада турли тадбирлар, учрашувлар, очиқ мулоқотлар ва семинарлар ташкил этилаётгани яхши самаралар бермоқда.
Ёшлар  билан  очиқ  мулоқот Ана шундай масалаларга жиддий ёндошиш мақсадида туманимизда ҳам ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилаётгани таҳсинга лойиқдир. Яқинда ўтказилган ёшлар билан очиқ мулоқотни туман ҳокими З.Алиқулов кириш сўзи билан очди ва бугунги кунда ёш авлод бахту саодати, уларнинг буюк келажаги йўлида амалга оширилаётган устувор ислоҳотлар ҳақида ёшларга гапириб берди.
Вилоят ва тумандаги турли тижорат банклари, тадбиркорлик субъектлари, ташкилот ва корхона вакиллари иштирокида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда шунингдек, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Ш.Сатторов сўзга чиқар экан, бўлиб ўтаётган мулоқотдан асосий мақсад ёшларни мамлакатда малга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлардаги иштирокини янада фаоллаштириш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва уларни ҳаётга тадбиқ этишларига кўмаклашиш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришда дуч келинадиган муаммо ва масалаларни биргаликда ҳал этиш каби вазифалардан иборат эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг бир гуруҳ ёшлар ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, фермер ташкил этиш ҳамда ёшлар марказини ташкил этиш каби кўплаб масалаларда ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Жумладан, “Истиқлол” МФЙдан ёш тадбиркор Ражабов Шерзод катта йўл ёқасида фойлананилмай турган икки қаватли бўш бинони ўз ҳисобилан кредит олиб таъмирлаш ва “Ёшлар меҳнат гузари” ташкил этиш бўйича таклиф киритди ҳамда кредит масаласида ёрдам сўради.
Ёки бўлмаса, “Обод” МФЙдан Комила Абдурашидова чорвачилик ривожлантириш бўйича, давлатга гўшт ва сут топшириш юзасидан кредит олишда кўмак сўради.
Мулоқот давомида ёшлар томонидан кўтарилган ва таклиф этилган 48 та муаммо ва фикрлардан келиб чиқиб, ҳар бир масала эътиборга олиниши эътироф этилди. Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйувчи ёшларга тегишли тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олиш учун тавсиялар берилди.
[related-news]

Похожие статьи

{related-news}
[/related-news]

9 комментариев

    • Нравится
    • 0

    tenjintHaT - 9 августа 2018 22:17 Ответить       

    ,

    ---
    I apologise, but, in my opinion, you are not right. I am assured. I suggest it to discuss. Write to me in PM, we will communicate. new flash game sex, sex game online here anime sex game online
    here
    here
    here
    here
    here
    here
    here
    here
    here
    here
    • Нравится
    • 0

    Kimberly - 10 августа 2018 03:17 Ответить       

    На нашем сайте вы можете найти все про Pravahelp.net. Также рекомендую ознакомится Pprava-vsem.online. И кстати справку можно купить по ссылке Prav-pom.com.

Оставить отзыв

Имя:*
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив