ДИН НИҚОБИДАГИ ХАТАРЛАР

Инсон умри давомида кўп нарсаларга эҳтиёж сезади. Шулардан бири диндир. Дин азалдан одамларни эзгу ғоявий мақсадли бирлаштиришга хизмат қилган. У барчани софликка, тўғриликка, ҳақиқат ва адолатга, умуман, бунёдкорликка тарғиб қилган. Дин – хотиржамлик манбаи. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Дин хонадонларимиз файзи, одоб-ахлоқ ва маърифат мабдаи. Дин орқали қалблар яқинлашади, маданиятлар бирлашади”. Миллий мафкурамиз асосий ғояларидан бирининг ҳам “Динлараро бағрикенглик” деб аталиши бежиз эмас.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимидаги маърузасида билдирилган қуйидаги фикралари ҳам катта аҳамиятга эга: “Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғилоний, Исо ва Ҳаким Термизийлар, Маҳмуд Замахшарий, Муҳаммад Қаффол Шоший, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва бошқа кўплаб даҳолар номи нафақат ислом, айни вақтда жаҳон цивилизацияси тарихида ҳақли равишда олтин ҳарфлар билан битилган.
Бугунги кунда дунёда дин ниқобидаги бир қатор бузгунчи гуруҳлар мавжуд, улар Фанатизм, Мутаассиблик, Фундаментализм, Сохта салафийлик, Диний ақидапарастлик, Ислом ақидапарастлиги, Терроризм, Экстремизм, Диний экстремизм, Ислом модернизми, Диний адабиётлар, Ислом традиционализми, Радикализм, Суицид, Паннационализм, Прозелитизм, Сатанизм ва Миссионерликдир.
Ушбу гуруҳларга қуйидагича тариф бериш мумкин:
ФАНАТИЗМ – муайян ғоя, эътиқодга кўр-кўрона ва кучли ишониш. Бошқача айтганда, ишонишда, имонда ҳаддан ошиш, мутаассиблик. Фанатизм идеал деб қабул қилинган предметга, ғоя ёки динга нисбатан завқ-шавқ, кучли иштиёқ билан талпиниш ҳамда унга нисбатан танқидий муносабатнинг мутлақо йўқлиги билан характерланади. Бу ибора турли даврларда жоҳиллик – илмсизлик, ашаддий хурофотчилик, мутаассиблик, жазава, дарғазаблик, телба-тескари иш тутиш маъносида қўлланган. Демак, фанатизм – ўзини бошқара олмаслик, меъёрни билмаслик натижаси.
Мутаассиблик – луғатда бирор-бир эътиқодга ёки дунёқарашга ўта берилганлик, ўз фикрида қатъий туриб олиб, бошқаларнинг фикрини инобатга олмаслик ҳамда инкор қилиш, ўзини мутлақ ҳақ билиш. Замонавий манбаларда бу ҳодиса фанатизм номи остида ҳам келтирилади.
Мутаассиб – хатти-ҳаракатлари ва қарашларида ҳаддан ошувчи, ўз қарашларини, тўғри ёки нотўғри бўлишидан қатъи назар, кўр-кўрона ёқловчи, фикрида маҳкам турувчи, бошқаларнинг фикрини эса ноҳақ деб эътиқод қилувчи шахс. Мутаассиб ўз фикрини амалда кўрсатишга ҳаракат қилади. Демак, бдундай одамларнинг онгида шаклланган фикр ёки ғоя амалий ҳаракат билан давом этади. Бундай одам айрим манбаларда “фанат” ҳам деб юритилади.
ФУНДАМЕНТАЛИЗМ (лот. “асос”). Ҳар бир нарсанинг асосига – бошланғич ҳолатига қайтиш. Фундаментализм атамаси тарихи 1908 йилга бориб тақалади. Шу йили АҚШнинг Калифорния штатида протестантларнинг “Христиан динининг фундаментал тушунчалари конференцияси” ҳаракати христианлик динига турли ўзгартишлар, мазкур динга ёт янгиликлар ва унинг асосига салбий таъсир кўрсатувчи қўшимчалар киритилаётгани, шу боисдан мазкур диннинг трансформацияга учраши хавфи борлиги баёноти билан чиқди ҳамда диннинг пайдо бўлган давридаги илк асосларига қайтиш зарурлиги ғоясини илгари сурди. Шундан бошлаб ҳар қандай табиий фанларни инкор этган, Инжилни соф ҳолига қайтариш ҳаракати иштирокчиларига нисбатан “фундаменталист” атамасини ишлатиш бошланди. Аввал бошдан христианликнинг протестантлигига оид бўлган бу атама, кейинчалик, иудаизм, ислом ва бошқа динларга бирдек қўлланила бошланди. Айниқса, исломга.
СОХТА САЛАФИЙЛИК. “Саодат асри”, яъни пайғамбаримиз алайҳис-салом яшаган даврдан кейин салафийлар, ундан кейин тобиинлар ва табаа тобиинлар даври келди. Уларнинг барчаси зиёли – олимлар бўлиб, бунёдкорлик тарафдорлари эдилар. Улар фақат исломнинг софлиги учун курашдилар. Демак, салафлар эзгулик, тараққиёт тарафдорлари эдилар. Аммо кейинчалик исломда бўлиниш содир бўлди. Бу, аввалбошда, илмсиз тор доирали ёшлар орасида содир бўлган бўлса, кейинчалик, VIII аср охири ва IX аср бошларида исломнинг асл манбаларига жиддий зарар етказган муътазилия оқими қарашларининг таъсирида кўплаб ёт ғоялар шаклланди.
Диний ақидапарастлик – бирор дин доирасидаги ғоясини мутлақ тўғри ҳисоблаб, ўзгалар қарашлари, эътиқодларини тамоман ботил – нотўғри санашдир. Жумладан, ҳозирда ислом ниқоби остида фаолият кўрсатаётган тоифалар ижтимоий, миллий хусусияти, қайси давлатга мансублигидан қатъи назар, барча мусулмонларнинг маънавий бирлиги ҳақидаги тасаввур-ларга таяниб, уларни ягона халифалик остида сиёсий бирлашу-ви ғоясини асослашга интилмоқда. Кўриниб турибдики, бу идеология диний асосда бирлашув ғоясини бирламчи санайди ва инсонлар онги-тафаккурига миллий истиқлолдан воз кечиш ҳисобига ягона давлат тузиш ғоясини сингдиришга, ватансизлик ғоясини шакллантиришга қаратилган.
ИСЛОМ АҚИДАПАРАСТЛИГИ. Диний ақидапарастликнинг бир кўриниши. Ислом дини ақидавий қарашларига амал қилишда ҳаддан ошиш. Ислом ақидапарастлиги, аслида, замонавий исломда мавжуд реакцион йўналишлардан биридир. Диний ақидапарастлик ислом фундаментализми, яъни илк ислом даврига қайтишга даъват бўлиб, демократия ва ошкоралик даврида “соф” исломни тиклаш ҳаракати асосида Марказий Осиё халқлари, кўпинча, ёш мусулмонлар орасида пайдо бўлган диний ҳаракатдир. Шундай қилиб, ислом ақидапараслиги, яъни ислом фундаментализмининг асосий ғояси “соф ислом” қадриятларига қайтиш, мақсади эса исломий давлат қуриш ва шу орқали диний тараққиёт йўлини жорий этиш – жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий, маърифий, илмий ҳаётни динга бўйсундиришдан иборат.
ТЕРРОРИЗМ (лот. – қўрқув, даҳшат) – ёвуз мақсадлар йўлида, куч ишлатиб, одамларни гаровга олиш, ўлдириш, ижтимоий объектларни портлатиш, қўрқув ва ваҳимага солишдан иборат бўлган хатти-ҳаракатларга асосланган зўравонлик усули, шунингдек, у – юксак маънавий, ахлоқий тамойилларга зид равишда ёвуз, вайронкор мақсадлар йўлида куч, зўравонлик ишлатиб, одамларни гаровга олиш, ўлдириш, ижтимоий аҳамиятга эга объектларни портлатиш, йўқ қилиш, инсонларни қўрқув ва ваҳимага солишга, шу билан уларни ўз тасъсир доирасида ушлаб туришга асосланган зўравонлик усулини англатувчи атама.
ЭКСТРЕМИЗМ – кескин ёндашувларга (хусусан сиёсатда) кескин чораларга содиқликни англатувчи, кишиларни тартибсиз-ликларга, фуқароларни бўйсунмас-ликка, террорчилик ҳаракатларига, партизанлик урушларига туртки берадиган вайронкор мафкура. Демак, экстремист – муросасиз инсон. У кескин ҳаракатларни ёқлайди. Бу кайфиятдаги инсонлар қандайдир маънода ва ҳар қандай кўринишдаги ён беришлар, музокаралар ва келишувларни инкор қилади, улардан бош тортади.
ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ. Аниқ сиёсий мақсадлар, кўпин-ча, ҳокимиятга эришиш йўлида динни ниқоб қилиб, ҳаракат қилувчи диний-сиёсий мутаассиб кучлар илгари сурувчи ғоялар. Диний экстремизм, шунингдек, мутаассиб кучларнинг иродасига кўра иш кўрувчи гуруҳлар томонидан олиб бориладиган ўта ашаддий, муросасиз ҳаракатлар ва қарашлар мажмуини ҳам англатади. Бошқача айтганда, диний экстремизм муайян диний йўналиш ва ташкилотлардаги ашаддий мутаассиб унсурлар сиёсий фаолиятининг вайронкор мафкурасидир.
ИСЛОМ МОДЕРНИЗМИ. Ислом дини доирасида вужудга келган қарашлардан бири. Унга кўра, диний таълимотдаги иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий муаммоларга тааллуқли ақидаларни янги замон шароитларига мувофиқлаштириш, замонавийлаштириш орқали тараққиёт-нинг янги йўлларини ишлаб чиқилади. Бу динни замонавийлаштириш ғояси бўлиб, у замонавий инсонларни ўзга-рувчан ҳаётга эътиқодий мослашти-ришдир. У динни янги атамалар, тушунчалар билан бойитишни, янги ибодат намуналарини ҳаётга тадбиқ қилишни мақсад қилади.
ИСЛОМ ТРАДИЦИОНАЛИЗМИ. Бу йўналиш тарафдорлари ўрта аср ақидаларига қаттиқ амал қилиб, уларни ўзгармас, деб ҳисоблайди. Шу сабаб динни ҳар қандай ислоҳ қилишга, модернизм – замонавийлаштиришга қатъий қарши чиқади. Уларнинг наздида, ислом ўзгармас, шунинг учун уни замонга мослашга уриниш динга янгилик киритиш – бидъат бўлиб, у инкор этилган.
РАДИКАЛИЗМ (лот. radix — илдиз) — сиёсий тузум ва ижтимоий институтларни тубдан ўзгартиришга қаратилган ғоя ва ҳаракатларни ифодаловчи сиёсий, диний ҳаракат. Радикализм бирор-бир оқим ёки гуруҳ номи бўлмай, сиёсий вайронкорлик мақсад қилинган умумий ҳаракатдир. Шу боисдан сиёсий ва ижтимоий институтлар фаолиятига таҳдид солувчи ҳар қандай гуруҳ радикал кайфиятдаги оқим сифатида баҳоланади. Радикализм умумэътироф этилган бунёдкор, эзгу анъаналар, азалий қадриятларни инкор қилади ва кескин ҳаракатларни ёқлайди. Тарихий манбаларга эътибор қаратилса, аввал мўътадил ислоҳотлар тарафдорлари ҳам “радикал” саналган. Масалан, Буюк Британияда “Ислоҳотлар тўғрисидаги Билл” (1832)нинг мухолифлари радикаллар, дейилган. Кейинроқ, утилитаризм асосчиларидан И.Бентам ва унинг сафдошлари “фалсафий радикаллар” деб номланди.
СУИЦИД (лотинча sui caedere — ўзини ўлдирмоқ) — ихтиёрий, мустақил ва кўнгилли равишда ўз жонига қасд қилиш. Бу амалга ошса ҳам, ошмаса ҳам, суицид ҳисобланаверади. Ўз жонига қасд қилиш шу шахснинг ўзи томонидан ёки унинг талаби билан ташқи таъсир остида юз бериши мумкин. Инсон ўз жонига қасд қилганида кўпинча, осиш, ёқиш, томирларини кесиш ёки кўп миқдордаги дориларни истеъмол қилиш усулларидан фойдаланади. Ташқи таъсирда эса асосан томирга инъекция юбориш усули кенг тарқалган. Уларнинг муайян фарқли жиҳатлари бўлсада, аммо якун бир. Буларнинг ҳар иккиси диний нуқтаи назардан инкор этилган, қайтарилган.
ПАННАЦИОНАЛИЗМ – муайян этник гуруҳ ва маълум тилга оид гуруҳлар вакилларини бир мам-лакатга бирлаштиришга интилувчи миллатчилик ёки диний мафкура-ларга таянадиган ҳаракатлар гуруҳи. Бу этник ёки тилга оид гуруҳларнинг аксарияти, одатда, турли мамлакатларда истиқомат қилади. Айрим паннационалистик ҳаракатлар вакиллари муайян этник гуруҳларнинг миссиялари илоҳий кучлар таъсирида келиб чиққан, деган қоидани илгари суради.
КСЕНОФОБИЯ (юнон. xenos – бегона, четдан келган ва phobos – қўрқув) – салбий иллат, бошқаларга нисбатан нафратни ифодаловчи тушунча. Фобия – қўрқувнинг бир кўриниши. Маълумки, инсон кўп нарсалар, ҳатто бошқалар учун оддий бўлиб кўринган жисмлардан ҳам қўрқиши мумкин. Ксенофобия объектлари муайян дин, ирқ, миллат, давлат вакиллари, умуман, “ўзга” – “бегона” бўлиши мумкин. Бу “мен эмас”, “менга тааллуқли эмас” кўринишида намоён бўлади. Ёмони аввалбошда қўрқув кўринишидаги фобия, кейинчалик, нафратга, адоватга айланиши мумкин. Бу эса, ўз-ўзидан, ҳатто қонли тўқнашувларгача, инсонлар ҳаётининг зомин бўлишигача сабаб бўлади.
ПРОЗЕЛИТИЗМ – бирор динга эътиқод қилувчи фуқарони ўз динидан воз кечишга ва турли усуллардан фойдаланган ҳолда бошқа динни қабул қилишга мажбур қилиш. Бу шаръий нуқтаи назардан ширкка даъватдир. Чунки унинг моҳиятида ўз эътиқодидан, миллий-диний қадриятларидан воз кечиш муаммоси ётади. Прозелитизм ижтимоий ҳаётда қатор салбий нохуш оқибатларни келтириб чиқармоқда. Бу оқибатларнинг инсонлар ҳаёти билан боғлиқлиги айниқса ачинарли. Прозелит – ўзга, хусусан, христиан динини қабул қилган мусулмонлар вафоти билан ислом қонунларига кўра жаноза ўқитиш, дафн қилиш ва шу каби таомилларни амалга оширишга боғлиқ муаммолар вужудга келмоқда.
[related-news]

Похожие статьи

{related-news}
[/related-news]

11 комментариев

    • Нравится
    • 0

    cretboType - 6 августа 2018 23:14 Ответить       

    , ... . . PM.

    ---
    , [url=http://www.rxpgonline.com/modules.php?name=Your_Account&op=userinfo&userna
    me=uwelog] [/url]
    http://norrvikenstradgardssallskap.se/index.php/kunena/suggestion-box/639180-li
    breelec-or-openelec#639423

    [url=http://soroka-vorona.info/kunena/laskavo-prosimo/2031-libreelec-or-openele
    c.html#2030] [/url]
    http://www.esteticaannaclub.it/index.php?option=com_k2&view=itemlist&task=user&
    id=681804

    http://jyr-asesoramiento.com/index.php/forum/welcome-mat/14744-libreelec-or-ope
    nelec

    [url=http://www.studio-blu.it/index.php?option=com_k2&view=itemlist&task=user&i
    d=729947] [/url]
    [url=http://www.thermometro.gr/index.php?option=com_k2&view=itemlist&task=user&
    id=209894] [/url]
    http://www.impresapossemato.it/index.php?option=com_k2&view=itemlist&task=user&
    id=542936&lang=it

    http://en.jvnkp.net/modules.php?name=Journal&file=display&jid=6407
    http://kinoclub.cc/index.php?subaction=userinfo&user=ukemujeq
    https://creglists.org/user/profile/26163
    • Нравится
    • 0

    Amanda - 6 августа 2018 23:27 Ответить       

    На нашем сайте вы можете найти все про Poltavagok
    • Нравится
    • 0

    tenjintHaT - 9 августа 2018 22:50 Ответить       

    - . - .

    ---
    Prompt to me please where I can read about it? com free game online sex, adult sex game online here sex play game flash
    here
    here
    here
    here
    here
    here
    here
    here
    here
    here

    , , -, . . PM.

    ---
    At someone alphabetic алексия))))) free online sex game gay, com free game online sex here free online sex game free
    here
    here
    here
    here
    here
    here
    here
    here
    here
    here
    • Нравится
    • 0

    Richard - 14 августа 2018 06:05 Ответить       

    На нашем сайте вы можете найти все про Spravki77.pro. Также рекомендую ознакомится Spravki77.online. И кстати справку можно купить по ссылке Spravka.space/.
    • Нравится
    • 0

    MarkSkync - 16 августа 2018 01:09 Ответить       

    cialis 20mg online australia
    <a href="http://cialis-nice.com">cialis uk</a>
    brondilat generico de cialis
    cialis without a doctor's prescription

Оставить отзыв

Имя:*
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив