Тўй ва маросимлар кўнгилли ўтсин

Тўй  ва маросимлар  кўнгилли  ўтсин Бугунги кунда жойларда ўтказилаётган тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни тартибга солиш долзарб масалалардан бирига айланган. Бу борада Юртбошимиз томонидан қатъий танқидлар билдириб ўтилди. Шу билан бирга тўй ва маросимларни ихчам ва замонавий, кам харажатли қилиб ўтказиш юзасидан аниқ таклифлар ҳам айтилди. Айни кунларда бу борада жойларда бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилиш ҳам айнан шу масалага бағишланди. Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, ИИБ, Маънавият тарғибот маркази туман раҳбари, ҚФЙ ва МФЙ раислари, хотин-қизлар бўйича мутахассислар, туман ФҲДЁ бўлими, туман бош имом хатиби, барча расмий ва норасмий муллалар ҳамда тегишли корхона ва муассасаларнинг вакиллари иштирок этдилар.
Тўй  ва маросимлар  кўнгилли  ўтсин Кун тартибидаги масала юзасидан сўз олган туман ҳокими З.Алиқулов ҳаёт абадийлиги, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган, маънавият қўрғони бўлган оила ва унинг муқаддаслигига алоҳида тўхталиб ўтди. Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, маънавий ҳаётимизни юксалтиришда, жамиятимизда эзгу инсоний фазилатларни қарор топтиришда, тобора кучайиб бораётган, бизнинг миллий анъаналаримиз, урф -одатларимизга мутлақо зид бўлган ҳар қандай зарарли таъсирлар, бузғунчи ғояларга қарши туришда, азалий қадриятларимизни асраб -авайлашда оилани мустаҳкам таянч ҳисобланади. Лекин бугун нимагадир кўпчилигимиз ёшларнинг бахт-саодати, келажаги ҳақида эмас, кўпроқ дабдабали тўй, уни қандай ўтказиш хусусида қайғурадиган бўлиб қолдик.
Ёш оила қурувчиларнинг аввал тиббий кўрикдан ўтишлари, сўнгра қонуний никоҳини расмийлаштириши ва охири шаърий никоҳини ўқитиб оила қуришлари амалдаги қонун ва қарорларимизда белгилаб берилган бўлсада, лекин ҳали-ҳануз қонуний никоҳини расмийлаштирмасдан шаърий никоҳ билан оила қуриш ҳолатлари кўплаб учраб турибди. Бунда маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган расмий ва норасмий муллаларимизнинг қонун устуворлигидан бехабарлиги сезилиб турибди.
Тўй  ва маросимлар  кўнгилли  ўтсин Ҳозирги кунда ёлғиз оналик, оталикни белгилаш, ажримлар каби салбий ҳолатлар ошиб кетишининг асосий сабаби ҳам ана шу лоқайдликкка бориб тақалади. Масалан, 2018 йилнинг 6 ойи давомида туманда ёлғиз оналик кўрсаткичи 22 та (ўтган йилда 11 та)ни ташкил этган. Бу ҳолатлар айниқса Айридевол МФЙда (4 та), Қўрғонтош, Пахтачи, Гумбулоқ, Деҳқонобод МФЙларида (2 тадан) кўпроқ қайд этилган.
Ярим йилликда оталикни белгилаш 195 та бўлиб, бу ҳам ўтган йилга нисбатан 7 тага кўпайган. Оталикни белгилаш ҳолатлари энг кўп қайд этилган маҳаллаларга Қўрғонтош МФЙ (17 та), Дуоб МФЙ (17 та), Ғўроти МФЙ (12 та), Оқработ МФЙ (11та), Торқопчуғай МФЙ (10 та) киради.
Энг оғриқли масалалардан бири - оилавий ажримлар эса 24 тани ташкил этган(ўтган йилда 26 та). Бу каби салбий иллатлар Бешбулоқ МФЙда (5 та), Оқработ, Истиқлол, Деҳқонобод, Оқтош, Белибойли МФЙларда (2 тадан) учраши ачинарлидир. Ажримларнинг сабаблари таҳлил қилинганда аксарият оилалар иккинчи турмуш қурган, иккинчи оиласидан фарзанди борлиги, айрим холларда қонуний никоҳдан ўтмасдан шаърий никоҳ орқали турмуш қурган оилалар 2-3 нафардан ортиқ фарзандли бўлиб ажрашиб кетаётгани, натижада аёлларимиз фарзандлари учун турмуш ўртоғидан алимент пули ундириб олиш ёки турмуши давомида биргаликда топилган мол-мулкини бўлиб олишга ҳеч қандай қонуний ҳуқуқи йўқлиги ҳолатлари жуда кўплаб қайд этилмоқда.
Аслида ҳар бир маҳаллада тўй ва маросимларни ўтказиш комиссияси фаолият кўрсатмоқда. Лекин бугунги кунда айнан ана шу комиссия томонидан ҳудудларда олиб борилаётган ишлар қониқарли эмас. Ҳар бир маҳаллада бир йилда ўртача 20-30 та никоҳ тўйлари қайд этилади. Маҳалла фаоллари қайси хонадонда тўй бўлаётганлигини жуда яхши билишади. Афсуски олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ушбу комиссиялар томонидан ўтказилаётган тантаналар ва тўй маросимларни ортиқча исрофгарчиликсиз ўтказиш, ёшларга оила муқаддаслигини тушунтириш юзасидан олиб бораётган амалий ишлари бугунги кунда қониқарсиз ташкил этилган.
Бундан ташқари, маърака-маросимларнинг баъзан “ким ўзар”га айланиб бораётганида маҳалла имомларининг маъсулиятини янада ошириш лозим бўлади. Майит куни мол сўйиб, овқат тарқатиш ёки қайсидир маънода пул тарқатиш каби яроқсиз иллатларга барҳам берадиган вақт келди. Қишлоқ жойларда айниқса маърака маросимларининг чўзилиб бораётгани аъзодор оилани иқтисодий танг ҳолатда қолдириб, бир оиланинг тинчлигини йўқотиш ҳолатларига олиб келмоқда.
Тўй  ва маросимлар  кўнгилли  ўтсин Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан туман бош имом хатиби Х.Хонимов, туман ФХДЁ бўлими мудираси К.Шарипова, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Д.Қулматовларнинг ҳам фикр- мулоҳазалари эшитилди. Улар тўй-ҳашамлар, оилавий тантананалар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш юзасидан ўз таклифларини билдирдилар.
Тадбир сўнггида ҳар бир маҳаллада тўй ва бошқа маросимларни ўтказишда йўл қўйилаётган ортиқча дабдабаларни бартараф этиш, исрофгарчиликни олдини олиш мақсадида эл-юрт одатлари ва тантаналарини менсимаслик ҳолатларига барҳам бериш, ҳар бир маҳаллада келин-куёвни қонуний никоҳларини қайд эттирилгандан сўнг никоҳ тўйи маросимларига рухсат бериш тартибини қатъий жорий қилиш, хотин-қизлар билан ишлаш мутахассиси ёш оилалар билан бир йил давомида (келин-қайнона, қайнота, қайнсингил, қайноғалар муносабати бўйича ) мунтазам суҳбатлар ўтказиб бориш, йигит-қизларни ҳаётга руҳий-маънавий жиҳатдан тўлиқ тайёрлаш, уларда ҳаётга масъулият хиссини уйғотиш, никоҳ мажбуриятлари, тиббий кўрикнинг моҳияти, оила ва никоҳ муносабатларининг қонунийлиги юзасидан хамкорликда тарғибот ишларини янада кучайтириш, маҳаллаларда тўй ва маросимларни ихчам, кам харж ўтказишни тартибга солиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар ва вакиллардан иборат доимий фаолият олиб борувчи ишчи гурух билан мунтазам мониторинг олиб боришни йўлга қўйиш, намунавий анъаналарни тарғиб қилиш, илғор тажрибаларни кенг ёйиш каби вазифалар белгилаб олинди.
[related-news]

Похожие статьи

{related-news}
[/related-news]

10 комментариев

    • Нравится
    • 0

    montluol - 9 августа 2018 23:37 Ответить       

    :), .

    ---
    What good question sex game online 3d, sex online game h here sex and the city online game
    here
    here
    here
    here
    here
    here
    here
    here
    here
    here
    • Нравится
    • 0

    Danielle - 11 августа 2018 03:38 Ответить       

    На нашем сайте вы можете найти все про Msk-diplom.biz. Также рекомендую ознакомится Kupit-cheki.org. И кстати справку можно купить по ссылке Kkupit-spravku-ufa.biz.
    • Нравится
    • 0

    MarkSkync - 16 августа 2018 00:24 Ответить       

    where to buy cialis online without script
    <a href="http://cialis-nice.com">cheap cialis 20mg</a>
    acquisto cialis generico online sicuro computer
    cialis prices
    • Нравится
    • 0

    Dustin - 16 августа 2018 14:27 Ответить       

    На нашем сайте вы можете найти все про Kupitdiplomy.biz. Также рекомендую ознакомится Moskvadiplomi.com. И кстати диплом можно купить по ссылке Xdiplom.com.

Оставить отзыв

Имя:*
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив