Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбирида туман ҳокимлиги, прокуратура, туман солиқ инспекцияси, хотин-қизлар қўмитаси, ҳалқ таълими муассасалари вакиллари, соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари, “Ёшлар иттифоқи” туман кенгаши, ўзини-ўзи бошқариш органлари жамоатчилик вакиллари, масжид имом-хатиблари ва бошқа тегишли ташкилот ходимлари билан ҳамкорликда туман ИИБ ҲПБ ИИО ТП профилактика инспекторлари томонидан жами 386 та хонадонларда бўлиб, ушбу хонадонларда яшовчи ИИИнинг профилактик ҳисобида турган жами 25 нафар, Соғлиқни сақлаш муассасаларининг махсус ҳисобида турган 11 нафар шахслар, бундан ташқари 4 та кам таъминланган оилалар, нотинч оилалардан 4 таси билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги профилактик тушунтириш-тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Ўтказилган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбири давомида жами 28 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, тегишли тартибда чоралар кўрилди. Бундан ташқари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида кенг жамоатчилик ўртасида доимий равишда профилактик тарғибот тадбирлари олиб борилди. Туман ҳудудидаги маҳаллаларда ва корхона-ташкилотларда туман ИИБ раҳбарияти, ходимлари, маҳалла фаоллари иштирокида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан йиғилиш, учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилиб, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш борасидаги кенг тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Тадбир давомида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” га бағишлаб маҳаллаларда 17 та, корхона, ташкилот ва муассасаларда 18 та учрашувлар ўтказилди, “Ўзбекистон” маҳалласи ҳудудидаги “Қорашина-нур” деҳқон ва озиқ-овқат бозорида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги тарғибот-ташвиқот тадбирлари олиб борилди.
Паспорт тизими қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ўрганиб чиқилганда, фуқароларни паспорт тизими қоидалари ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмаслиги, эътиборсизлиги ва жилавий шароити оғирлиги туфайли фуқаролик паспортини ўз вақтида олмаганлиги ва алмаштирмасдан яшаб келаётганлигини сабаб бўлаётганлиги аниқланди ва аҳолига паспорт тизими қоидаларини тушунтириш, тарғибот-ташвиқот қилиш юзасидан Деҳқонобод туманида мавжуд МФЙ ларда, мактаб, ўрта-махсус Олий ўқув юрт ларида аҳолини паспорт тизими қоидаларига риоя қилишлари ва ушбу қоидаларни бўзганлик учун жавобгарлик масалалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги 223, 2231, 2232, 2233-моддалари ва 225, 2251-моддалари мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Ўтказилаётган тадбир давомида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилиб, Деҳқонобод туман ИИБда овчи сифатида рўйхатда турувчи фуқароларнинг ов қуролларини сақлаш қоидаларини назоратдан ўтказиш бўйича туман ИИБ соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда ов қуролини белгиланган тартибда бўлакланган ва ўқ-дорилари алоҳида ҳолда доимий яшаш уйидаги мустаҳкам темир сейфда сақланишини, ов қуролини уй, хона деворларига осиш, дала ҳовли, чердак, гараж ҳамда ишхонада сақлаш мумкин эмаслигини, ов қуролини бошқа шахсларга бериш ва болалар қўлига тушишига йўл қўйилмаслигини, ов қуролидан ов қилишга рухсат берилган вақтларда ҳайвон ва қушларни овлаш учун овчилар ва балиқчилар жамиятидан рухсатнома (путёвка) олишлиги, жамоат жойларда ҳамда спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда ов қуролини олиб юриш ва ундан фойдаланиш мумкин эмаслиги, туман ИИБ томонидан берилган ов қуролини сақлаш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги рухсатномани муддатини ўз вақтида узайтириб боришлиги, яшаш манзилини ўзгартирганида 3 кун муддатда туман ИИБга яшаш жойи ўзгарганлиги тўғрисида хабар бериши лозимлигини, ов қуролини автомашинада олиб юрган вақтларда қурол бўлакланган ҳолда ғилофга солинган бўлиши шартлигини уқтирилиб, юқоридагиларга қатъий амал қилишлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тумандаги ички йўлларда ҳамда туман ҳудудидан ўтган М-39 автойўлининг “Деҳқонобод-Ғузор” йўналишидаги қисмларида ўтказилган профилактик тадбирларда йўловчи ва ҳайдовчиларга туман худудида ўтказилаёттган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбири мазмун моҳияти тушунтирилиб, уларга йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ риоя этилиши, йўлда харакат тезлигини оширмаслиги, шубҳали шахсларни кўрганида туман ИИБ навбатчилик қисмига ёки профилактика инспекторларининг визиткаларида кўрсатилган телефон рақамларига хабар беришлиги, автотураргоҳга транспорт воситаларининг хатарсиз кириб-чиқиши, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспорт воситаларини олиб қочиш ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида фуқароларнинг хавфсизликлари, юрт тинчлиги бўйича бир қатор профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.
Жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда тадбирга жалб қилинган ходимлар томонидан 2018 йил 02 август куни жами 54 та автотранспорт воситалари текширилиб, 4 нафар ҳайдовчиларга нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Бундан ташқари тадбир давомида тумандаги маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларида фуқаролар ва кенг жамоатчилик билан мулоқотда паспорт тизими қоидаларига амал қилиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида кенг тарғибот ташвиқот тадбирлари олиб борилди. “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”да туман ҳудудида жиноятлар содир этилишига йўл қўйилмади.


туман ички ишлар бўлими
[related-news]

Похожие статьи

{related-news}
[/related-news]

4 комментария

    • Нравится
    • 0

    Jennifer - 9 августа 2018 15:41 Ответить       

    На нашем сайте вы можете найти все про Chekfis.com. Также рекомендую ознакомится Kupit-medspravku.org. И кстати справку можно купить по ссылке Kupit-cheki.biz.
    • Нравится
    • 0

    MarkSkync - 16 августа 2018 00:09 Ответить       

    laurenzo cialis 2012 nissan
    <a href="http://cialis-nice.com">cialis 20 mg price</a>
    discount cialis 20mg
    buy cialis 20 mg
    • Нравится
    • 0

    Theresa - 16 августа 2018 17:50 Ответить       

    На нашем сайте вы можете найти все про Diplomcoma.com. Также рекомендую ознакомится Diplomrusb.com. И кстати диплом можно купить по ссылке Diplomsales.org.

    На нашем сайте вы можете найти все про Diplomcoma.com. Также рекомендую ознакомится Diplomrusb.com. И кстати диплом можно купить по ссылке Diplomsales.org.

    На нашем сайте вы можете найти все про Diplomrussia.biz. Также рекомендую ознакомится Zapomni.site. И кстати диплом можно купить по ссылке Zakazza.com.

    На нашем сайте вы можете найти все про Medspravkimsk.org. Также рекомендую ознакомится Diplomoriginaly.com. И кстати диплом можно купить по ссылке Diplompro.org.
    • Нравится
    • 0

    Candace - Вчера, 16:24 Ответить       

    На нашем сайте вы можете найти все про розы в Саратове

Оставить отзыв

Имя:*
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив