Экология ва атроф-муҳитни муҳофазаси бўйича

Бугунги кунда барча сохалар қатори атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳам кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси бўйича белгиланган штатлар сони 167 та бўлиб, шундан бошқарув аппарат ходимлари 47 тани, шунингдек 1 та инспекция, 6 та бўлим, 15 та туман ва шахар инспекцияларини ташкил этади.
Бундан ташқари “Қашқадарёдавэкоэкспертиза” ДУК, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш бош бошқармаси Қашқадарё филиали, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари бўйича биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий худудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш худудий инспекцияси ҳамда Қашқадарё вилояти “Тоза худуд” ДУК биргаликда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси тизимини ташкил этади.
Жойларда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга доир қонун талаблари ижроси устидан давлат назоратини амалга ошириш мақсадида вилоят бошқармасида жаъми 130 та давлат инспекторлари фаолият кўрсатиб, шундан Дехқонобод туманида ҳам белгиланган штатлар жадвали асосида 6 та давлат инспекторлари бириктирилиб, тасдиқланган низом талаблари асосида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасида давлат назоратини амалга ошириб келмоқдалар.
Дехқонобод туманининг умумий ер майдони 395 минг 662 гектарни, шундан қишлоқ хўжалигида фойданиладиган ерлар 323 минг 394 га ни, кўп йиллик дарахтлар экилган майдонлар 653 га ни, ўрмонзорлар 81 минг 944 га ни ташкил этади.
Аҳоли сони 140 минг 700 тани, МФЙ лари сони 33 тани, ҚФЙ лари 4 тани ташкил этади.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси Дехқонобод туман инспекцияси томонидан назоратга олинган корхона ва ташкилотлар сони 362 та бўлиб, шундан атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи 2-тойифадаги объектлар 2 тани, 3-тойифадаги объектлар 61 тани, 4-тойифадаги объектлар 299 тани ташкил этади.
Туманда асосий сув манбаларидан бири бўлган Катта ва Кичик ўра дарёлари умумий узунлиги 230 км ни ташкил этиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 апрелдаги 174-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида сувни муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқ минтақалари белгиланган. Ушбу объектларда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси томонидан Дехқонобод туманига бириктирилган давлат инспекторлари томонидан ваколатлари доираларида назорат тадбирларини олиб бормоқдалар.
Ўтказилган назорат тадбирлари давомида давлат инспекторлари томонидан сувни муҳофаза қилишнинг белгиланган тартиблари бузилиши натижасида 3 та ҳолат аниқланиб, аниқланган қонунбузилишлар юзасидан 3 та фуқарога 516 минг 720 сўм миқдорда маъмурий жарималар қўлланилди.
Туманда мавжуд бўлган ер қаъридан фойдаланувчи корхоналар сони 5 та бўлиб, шундан Дехқонобод “Асл ойна” МЧЖ, Самадов Бахтиёр хусусий корхонаси, “Кампалия” фирмаси, “Сирдарё асл ойна” МЧЖ томонидан доломит тош хом ашёсини қазиб олиш ҳамда Дехқонобод калийли ўғитлар заводи томонидан минерал туз хом ашёсини қазиб олиш ишлари амалга оширилади. Ушбу корхоналарда атроф муҳитга таъсир кўрсатиш баёни ҳамда экологик оқибатлар баёноти ишлаб чиқилган бўлиб, Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаларини расмийлаштириб олинган.
Давлат инспекторлари томонидан мазкур объектларда ваколат доирасида назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Аниқланган қонунбузилишлар юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат инспекторлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида ер қаърини муҳофаза қилишнинг белгиланган тартибларини бузган 6 та ҳолат аниқланиб, аниқланган қонунбузилишлар юзасидан 6 та фуқарога нисбатан 1 млн 33 минг 440 сўм миқдорда маъмурий жарималар қўлланилди.
Туманда Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалар асосан саноат, ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда автотранспорт воситалари ҳисобланади. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда атмосферага ташланаётган ифлослантирвчи моддаларинг асосий қисми автотранспорт воситалари ҳиссасига тўғри келади.
Дехқонобод тумани бўйича бир йилда 5 минг 265 тонна ифлослантирувчи моддалар ташланаётган бўлиб, шундан 3 минг 788 тоннаси автотранспорт воситалари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Туманда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича 32 та назорат остидаги корхоналар мавжуд бўлиб, булардан 2 таси атроф муҳитга хавфлилик даражаси бўйича 2-тоифали объектларни, қолган 30 таси атроф муҳитга хавфлилик даражаси бўйича 3-тоифали объектларни ташкил этади.
Қашқадарё вилояти Гидрометереология марказидан олинган маълумотларга кўра туманда атмосфера ҳавосига ташланадиган зарарли моддалар миқдори белгиланган меъёрдан ошмаган.
Вилоят бўйича корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан автотранспорт воситаларини суюлтирилган ва сиқилган табиий газга жиҳозлаш ишлари 2 минг 767 та бўлса, бу кўрсаткич Дехқонобод туманида 150 тадан ортиғини ташкил этди. Бунинг натижасида атмосфера ҳавосига чиқадиган зарарли газларнинг ташланиши олди олинди.
Жорий йилнинг апрель-май ойлари давомида барча туманларда, шу жумладан Дехқонобод туманида ҳам транспорт воситаларидан атмосфера хавосига ташланаётган зарарли моддалар миқдорини меъёрлаш ва меъёридан ортиқ ташланишини олдини олишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш доирасида тегишли идоралар билан ҳамкорликда “Тоза хаво” тадбири ўтказилиб, 600 та автомашиналар кўрикдан ўтказилди. Ўтказилган тадбир натижасида 30 та автотранспорт воситасида ис гази ва тутун миқдори билан белгиланган меъёрдан ортиқлиги аниқланиб, шундан 18 та автотраспорт воситаси хайдовчилари огохлантирилиб, аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди. Шунингдек, аниқланган қонунбузилишлар юзасидан 12 та фуқарога нисбатан Йўл патрул хизмати ходимлари томонидан 1 млн 33 минг 440 сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди.
Хазонларни ва битумни очиқ аланга олдириб ёқиб юбормаслик, уларни кўмиб компост хосил қилиш ва битумни очиқ аланга олдириб ёқмаслик юзасидан олиб борилаётган тарғибот ишларига қарамай 2018 йил биринчи ярим йиллиги давомида вилоят бўйича жами 46 та ҳолатда қонунбузарликлар аниқланган бўлса, шундан 2 таси Дехқонобод туманига тўғри келади. Дехқонобод туман инспекцияси давлат инспекторлари томонидан 2 та ҳолатда дарахт барги хазонларини ёққанлиги учун хуқуқбузарларга нисбатан 688 минг 960 сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди.
Бугунги кунда Дехқонобод туманида 30 дан ортиқ автомобилларга ёқилиғи қўйиш шохобчалари фаолият юртитиб, ушбу корхоналар томонидан Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитга оид қонун ва қонуности хужжатлари талабларини бажарилиши юзасидан назорат ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоят бўйича берилган давлат экологик экспертиза хулосалари сони 1580 та бўлиб, шундан Дехқонобод тумани бўйича берилган экологик экспертиза хулосалари сони 52 тани ташкил этади. Мазкур берилган 52 та хулосаларнинг 44 таси атроф муҳитга таъсир кўрсатиш баёнот лойиҳаси (ЗВОС)ни, 1 таси Экологик оқибатлар баёноти (ЗЭП) ни, 6 таси атмосфера хавосига чикариладиган ифлослантирувчи моддаларни рухсат этилган чегаравий чикарилма (ПДВ)меъёрий хужжатларини, 1 таси истеъмол ва ишлаб чикариш чикиндиларни руйхатга олиш (ПДО) меьёрий хужжатини ташкил қилади.
Берилган барча давлат Экологик экспертиза хулосаларида тавсия этилган атроф муҳит муҳофазаси тадбирларига амал қилиниши ва бажарилиши бўйича белгиланган муддатларда назорати олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш бош бошқармасининг 2018 йил истиқбол иш режасига асосан 2018 йил биринчи ярим йиллиги давомида вилоят бўйича 127 та ихтиёрий сертификатлар берилиб, шундан Дехқонобод тумани бўйича берилган экологик сертификатлар 2 тани ташкил этади.
Мухтарам президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуслари билан, шунингдек ҳукуматимиз томонидан республикада чиқиндилар билан боғлиқ ишларни тартибга солишга, ҳудудларда санитар тозалаш ҳизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни тартибга солиш, вилоятда, ҳусусан Дехқонобод туманида чиқиндиларни ҳосил бўлиши, уларни махсус чиқиндихоналарга жойлаштириш, шунингдек аҳолига санитар тозалаш ҳизматларини кўрсатиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Белгиланган меъёр бўйича Дехқонобод туманида бир йилда ўрта ҳисобда 28 минг 140 тоннадан ортиқ, бир кунда 78 тоннадан ортиқ қаттиқ маиший чиқиндилар ҳосил бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги
“2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2916-сонли қарорига асосан вилоятда “Тоза худуд” давлат унитар корхонасининг Дехқонобод туман филиали ташкил этилиб, 34 та янги иш ўринлари яратилди, шунингдек 8 та замонавий чиқинди ташиш махсус автотранспорт воситалари билан таъминланди.
Туманда Юридик ва жисмоний шахслардан хосил бўлган чиқиндиларни “Сигнал” усулида хизмат кўрсатиш жорий этилиб, тасдиқланган графиклар асосида узлуксиз хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилди.
Вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси томонидан Дехқонобод филиалида “Биллинг” тизими ишга туширилиб, техникалар ҳаракатини масофадан “он-лайн” режимда кузатиш (GPS) тизими жорий этиш тизими йўлга қўйилди.
Вилоятда “Тоза худуд” ДУК нинг Дехқонобод туман филиали томонидан техникаларни ташиш қувватидан келиб чиқиб 140 минг 700 та аҳолидан 23000 та аҳолини режага нисбатан 16,3 фоиз миқдорида хизмат кўрсатилиши қамраб олинди.
Дехқонобод туманида назоратга олинган корхона ва ташкилотларда атроф табиий мухитни ифлослантирганлиги ва чиқиндилар жойлаштирганлиги учун хатлов ўтказилиб, 125 та корхоналар томонидан тўлов тўловчилар рўйхати шакллантирилиб, 2018 йил биринчи ярим йиллиги давомида 45 та корхона ва ташкилотлардан 16 млн 767 минг 951 сўм миқдорида компенсация тўловлари ундирилди. Ундирилган компенсация тўловларидан давлат бюджетига 8 млн 383 минг 975 сўм миқдоридаги маблағ келиб тушиши таъминланди.
Ўзбекистон Республикасининг Табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонунлари талабларига риоя этилиш юзасидан давлат назоратини амалга ошириш доирасида 2018 йил биринчи ярим йиллиги давомида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 18 тасида қонунбузилишлар ҳолати аниқланиб, 3 млн 100 минг 320 сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди ва тўлиқ ундириб олинди.
Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитга оид қонун ва қонуности хужжатлари талабларига амал қилиниши ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни назорат қилиш борасида аниқланган қонунбузилиш холатлари таҳлил қилинганда туманда соҳага оид 18 та ҳуқуқбузарликлар содир этилган бўлса, улардан 9 таси чиқиндиларни ноқонуний жойлаштириш талабларини бузиш бўйича хуқуқбузарликларни ташкил этди.
Бундан кўриниб турибдики, чиқиндиларни ноқонуний жойлаштирилиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуни талаблари ҳамда ахоли ўртасида чиқиндиларни бошқаришни тартибга солиш юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишларини янада кучайтириш лозим бўлади.
Ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ойликларида туманидаги корхона, ташкилот, муассасалар томонидан қарийиб бир неча мингдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижроси бўйича вилоят бошқармасига биринчи ярим йилликда Деҳқонобод туманидан 8 таси мурожаат келиб тушган бўлиб, барча мурожаатларни жойига чиқиб ўрганилди ва ижобий ҳал этилди.
Аҳолининг экологик маданиятини ошириш, экологик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида тарғибот ишларини амалга ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш борасида оммавий ахборот воситалари билан хамкорликда иш ташкил этилиб, амалга оширилаётган ишлар юзасидан радио ва телевиденияда 1 марта ва рўзномаларда 5 марта мавзуга оид мақолалар билан чиқишлар қилинди.
Ёшларни экологик билимларини ошириш мақсадида олий, ўрта махсус ва халқ таълими муассасаларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш хамда халқаро экологик саналар муносабати билан 7 та семинар тренинглар ва очиқ дарслар ўтказилди.
Энди атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни тартибга солиш бўйича айрим масалалар ва хал этилиши лозим бўлган муаммоларга тўхталиб ўтмоқчиман.
Ўтказилган назорат тадбирлари давомида маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида қаттиқ ва маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш, ноқонуний чиқиндихоналарни ташкил қилиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги аниқланди.
Жумладан Дехқонобод туманида 45 та норасмий равишда барпо этилган чиқиндихоналар аниқланиб, ноқонуний жойлаштирилган 10 тоннадан ортиқ чиқиндилар “Тоза худуд” ДУК Дехқонобод тумани филиали томонидан марказий чиқиндихонага ташиб кетилиши таъминланди. Ушбу маҳалла фуқаролар йиғинларидаги фуқароларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий чоралар кўрилди.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан аҳоли хонадонларини “Тоза ҳудуд” ДУК хизматларига жалб қилиш бўйича ташаббускорлик кўрсатилмаяпти. Масалан, Дехқонобод туман филиали томонидан 17 фоиз миқдорида аҳоли қамраб олинган ҳолос. Натижада қаттиқ маиший чиқиндиларни бетартиб жойлаштириш, норасмий чиқиндихоналарни ҳосил бўлиши ва ўз навбатида маҳаллалар ҳудудларида атроф-муҳитни чиқиндилар билан ифлослантириш ҳолатларига йўл қўйилмоқда.
Давлат инспекторлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлари давомида Дехқонобод туманида барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига худудларида ноқонуний чиқиндихоналарни вужудга келишини олдини олиш борасида маҳалла ҳудудида ҳосил бўлган чиқиндиларни “Тоза худуд” ДУК шаҳар филиали билан шартнома асосида ташиб чиқиб кетилишини таъминлаш юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб борилди, ноқонуний чиқиндихоналарни ташкил қилинишига йўл қўймаслик тўғрисида 40 та ортиқ огоҳлантириш хатлари берилди.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2017 йил 29 декабрдаги “Қашқадарё вилоятининг туман (шахар), қишлоқ аҳоли яшаш жойларида ободонлаштириш ва санитария ҳолатини янада яхшилаш, маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш тўғрисида”ги Х-2669/12-сонли қарорига асосан кўчалар, айланма кўчалар, марказий майдонлар, йўлаклар, пиёдалар йўлаклари, очиқ сув ҳавзалари қирғоқлари, аҳолининг маданий ва маиший эхтиёларини ва бошқа объектларда санитар тозалаш ишларини амалга ошириш туман ва шаҳар хокимликлари хузуридаги ободонлаштириш бошқармаларига бириктирилган бўлсада, бу борада Дехқонобод туманида етарли даражада иш ташкил этилмаган. Натижада чиқиндилар “Тоза худуд” ДУК Дехқонобод тумани филиали томонидан марказий чиқинди полигонига ташиб чиқилмоқда. Бу ўз навбатида вилоят “Тоза худуд” ДУК нинг Дехқонобод тумани филиалининг харажатларини ортишига сабаб бўлиб, техникаларни таъмирлаш ва бошқа бир қатор муаммоларни юзага келишига сабаб бўлмоқда.
[related-news]

Похожие статьи

{related-news}
[/related-news]

6 комментариев

    • Нравится
    • 0

    MarkSkync - 16 августа 2018 00:05 Ответить       

    bigbasket coupons 200 off cialis
    <a href="http://cialis-nice.com">buy cialis 20 mg</a>
    duodart generico de cialis
    buy cialis now
    • Нравится
    • 0

    Rich - 16 августа 2018 17:34 Ответить       

    На нашем сайте вы можете найти все про Kupit-spravku.club. Также рекомендую ознакомится 100spravok.biz. И кстати диплом можно купить по ссылке Spravki-vam.org.
    • Нравится
    • 0

    Sherry - 17 августа 2018 16:02 Ответить       

    На нашем сайте вы можете найти все про Spravkisrochno.com. Также рекомендую ознакомится Vse-spravki-tyt.com. И кстати диплом можно купить по ссылке Diplom-iz-vuza.org/.
    • Нравится
    • 0

    MychaelSmand - 23 августа 2018 03:42 Ответить       

    Kino-Torrent PRO
    , - . .
    . .
    : ": " "!" "Mamma Mia! 2"
    Kino-Torrent : KinoTorrentSetup
    Kino-Torrent PRO (Nulled) : KinoTorrentPro
    • Нравится
    • 0

    sergBam - 31 августа 2018 01:50 Ответить       

    new balance 1500v1 women's reviews on cialis
    <a href="http://fancialislux.com">cialis soft online mail-order pharmacies</a>
    medicamento predsim 20mg cialis
    cialis tablets 5mg-10mg or 20 mg
    • Нравится
    • 0

    petraSkync - 3 сентября 2018 01:12 Ответить       

    avignon 200mg viagra
    <a href="http://fanluxviagra.com">where to buy viagra</a>
    pred forte vs generic viagra
    viagra canada

Оставить отзыв

Имя:*
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив