оилавий ажримларни олдини олиш

оилавий ажримларни  олдини олиш Вилоят Хокимнинг 2018 йилнинг март ойида имзолаган баёнига асосан, жойларда оилавий ажримларни олдини олиш бўйича ҳудудий ва махаллий ишчи гурухлар фаолияти йўлга қўйилган. Ишчи гурух томонидан хар чоршанба куни ўтказиладиган муаммоли ёш оилалар билан сухбат жараёнида ажримларнинг бош сабаби - етишмовчилик, оилани боқа олмаслик эмас! Уларнинг аксарияти ўзига тўқ, бойлиги ўзига етарли хонадонларда юз бермоқда. Лўнда қилиб айтганда “Тўқликка шўхлик” деб аташ мумкин.
Бу айни тўғри баҳо!
Оилавий ажримларнинг сабабларини таҳлил қилар эканмиз, уларнинг баъзида ўта арзимас, айтишга, баҳона қилишга тилинг бормайдиган важлар эканига дуч келиш мумкин.
Эмишки, “келин овқатни шўр пиширармиш”, эмишки, “келиннинг сепи муносиб келмаганмиш”, эмишки, “келиннинг отаси куёвга яхши ёрдам бермасмиш...”, “олти ойда машина совға қилмоқчи бўлган қайнота ўз ваъдасида турмабди”...
Тўйга келамиз: Тўйнинг бугунги исрофгарчилиги асли нимага керак? Кўзимиз билан кўряпмиз — исроф бўлаётган ноз-неъматларни... Шуни исроф қилмай, меъёрида қилсак нима бўлади, ахир?
оилавий ажримларни  олдини олиш Сабабларнинг энг кўнгилга оғриқ берадигани ва энг асосийларидан бири қайноналарга бориб тақалади. Эътибор беринг: Қайнона - она!
Билсангиз, ҳозир турли хориж мамлакатларига чиқиб, ном-нишонсиз юрган, ўлиги ёки тиригидан хабар йўқ йигит-қизларнинг аксарияти ҳаётдан норизо бўлиб вояга етганлардир. Билсангиз, уларнинг кўпчилигига хурсандчилик, бахтли яшаётганларнинг ҳаёти ёқмайди! Уларнинг кўпчилиги эртага жамият учун хавф келтириши мумкин! Хўш, энди айтинг, кимнинг ҳуқуқини ҳимоя қилмоқ керак? Кимнинг ҳуқуқи поймол бўляпти?
Имконияти бўла туриб, болаларини кўчага ҳайдаб қўйган, йиллаб алимент тўловларини тўламайдиган йигитнинг асли йигитлик ғурури, шаъни, бурчи қаёқда қолди?
Очиғи, оилаларимизда, минг афсуски, оталарнинг ва йигитларнинг қадимдан миллатимизга хос бўлиб келган эгалик ўрни йўқолиб боряпти.
Никоҳ тўйларини ортиқча чиқимларсиз, исрофгарчиликка йўл қўймасдан ўтказиш бўйича ҳам тегишли талаблар илгари сурилмоқда.
Энг муҳим жиҳатлардан бири, таҳлиллар ва хулосалардан келиб чиқиб, намунавий никоҳ шартномасининг лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қонунларда уни мажбурий равишда тузиш бўйича нормаларни назарда тутувчи янгиликлар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш масаласи ҳам кун тартибига қўйилмоқда.
Хулоса ўрнида шуни алоҳида қайд этиш лозимки, оила ўзбек халқининг муқаддас санайдиган қадриятидир. Уни асраб-авайлаш нафақат бугунги юрт осойишталиги, жамиятдаги аҳиллик, бирликка хизмат қилади, балки эртанги авлодлар учун ҳам бебаҳо, беқиёс бойликдир. Шундай экан, оилавий ажримлар давлат ҳокимияти органлари ҳамда жамоатчиликнинг кун тартибидаги энг биринчи ва бош масаласидир.


Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши (Д.Ибрагимова)
[related-news]

Похожие статьи

{related-news}
[/related-news]

2 комментария

    • Нравится
    • 0

    MychaelSmand - 23 августа 2018 00:53 Ответить       

    Kino-Torrent PRO
    , - . .
    . .
    : ": " "!" "Mamma Mia! 2"
    Kino-Torrent : KinoTorrentSetup
    Kino-Torrent PRO (Nulled) : KinoTorrentPro
    • Нравится
    • 0

    DonaldMomia Пользователь offline - 6 сентября 2018 10:21 Ответить       

Оставить отзыв

Имя:*
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив