Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни

Шу куни туман ҳудудида ўтказилган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбирида туман ҳокимлиги, прокуратура, туман солиқ инспекцияси, хотин-қизлар қўмитаси, ҳалқ таълими муассасалари вакиллари, соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари, “Ёшлар иттифоқи” туман кенгаши, ўзини-ўзи бошқариш органлари жамоатчилик вакиллари, масжид имом-хатиблари ва бошқа тегишли ташкилот ходимлари билан ҳамкорликда туман ИИБ ҲПБ ИИО ТП профилактика инспекторлари томонидан жами 719 та хонадонларда бўлиб, ушбу хонадонларда яшовчи ИИИнинг профилактик ҳисобида турган жами 13 нафар, Соғлиқни сақлаш муассасаларининг махсус ҳисобида турган 7 нафар шахслар, бундан ташқари 8 та кам таъминланган оилалар, нотинч оилалардан 3 таси билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги профилактик тушунтириш-тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Ўтказилган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбири давомида жами 38 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, тегишли тартибда чоралар кўрилди. Бундан ташқари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида кенг жамоатчилик ўртасида доимий равишда профилактик тарғибот тадбирлари олиб борилди. Туман ҳудудидаги маҳаллаларда ва корхона-ташкилотларда туман ИИБ раҳбарияти, ходимлари, маҳалла фаоллари иштирокида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан йиғилиш, учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилиб, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш борасидаги кенг тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Тадбир давомида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” га бағишлаб маҳаллаларда 19 та, корхона, ташкилот ва муассасаларда 17 та учрашувлар ва суҳбатлар ўтказилди.
Паспорт тизими қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ўрганиб чиқилганда, фуқароларни паспорт тизими қоидалари ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмаслиги, эътиборсизлиги ва оилавий шароити оғирлиги туфайли фуқаролик паспортини ўз вақтида олмаганлиги ва алмаштирмасдан яшаб келаётганлигини сабаб бўлаётганлиги аниқланди ва аҳолига паспорт тизими қоидаларини тушунтириш, тарғибот-ташвиқот қилиш юзасидан Деҳқонобод туманида мавжуд МФЙ ларда, мактаб, ўрта-махсус Олий ўқув юрт ларида аҳолини паспорт тизими қоидаларига риоя қилишлари ва ушбу қоидаларни бўзганлик учун жавобгарлик масалалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги 223, 2231, 2232, 2233-моддалари ва 225, 2251-моддалари мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Ўтказилаётган тадбир давомида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилиб, Деҳқонобод туман ИИБда овчи сифатида рўйхатда турувчи фуқароларнинг ов қуролларини сақлаш қоидаларини назоратдан ўтказиш бўйича туман ИИБ соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда ов қуролини белгиланган тартибда бўлакланган ва ўқ-дорилари алоҳида ҳолда доимий яшаш уйидаги мустаҳкам темир сейфда сақланишини, ов қуролини уй, хона деворларига осиш, дала ҳовли, чердак, гараж ҳамда ишхонада сақлаш мумкин эмаслигини, ов қуролини бошқа шахсларга бериш ва болалар қўлига тушишига йўл қўйилмаслигини, ов қуролидан ов қилишга рухсат берилган вақтларда ҳайвон ва қушларни овлаш учун овчилар ва балиқчилар жамиятидан рухсатнома (путёвка) олиши, жамоат жойларда ҳамда спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда ов қуролини олиб юриш ва ундан фойдаланиш мумкин эмаслиги, туман ИИБ томонидан берилган ов қуролини сақлаш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги рухсатномани муддатини ўз вақтида узайтириб боришлиги, яшаш манзилини ўзгартирганида 3 кун муддатда туман ИИБга яшаш жойи ўзгарганлиги тўғрисида хабар бериши лозимлигини, ов қуролини автомашинада олиб юрган вақтларда қурол бўлакланган ҳолда ғилофга солинган бўлиши шартлигини уқтирилиб, юқоридагиларга қатъий амал қилишлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, тадбир давомида туман ИИБ ҲПБ ИИО ТП профилактика инспекторлари подполковник Б.Абдужабборов томонидан олиб борилган ташвиқот-тарғибот ва тушунтириш ишлари натижасида Деҳқонобод тумани “Қўрғонтош” МФЙ Бўзтепа қишлоғида яшовчи фуқаро Мирзаев Бахриддин марҳум отаси Мирзаев Норхондан қолган бир дона 2 нилли, 32 калибрли, № 336 ГМ рақамли, 1958 йилда ишлаб чиқарилган ўқотар ов қуролини ўз ихтиёри билан туман ИИБга топширди.
Тумандаги ички йўлларда ҳамда туман ҳудудидан ўтган М-39 автойўлининг “Деҳқонобод-Ғузор” йўналишидаги қисмларида ўтказилган профилактик тадбирларда йўловчи ва ҳайдовчиларга туман худудида ўтказилаёттган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбири мазмун моҳияти тушунтирилиб, уларга йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ риоя этилиши, йўлда харакат тезлигини оширмаслиги, шубҳали шахсларни кўрганида туман ИИБ навбатчилик қисмига ёки профилактика инспекторларининг визиткаларида кўрсатилган телефон рақамларига хабар беришлиги, автотураргоҳга транспорт воситаларининг хатарсиз кириб-чиқиши, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспорт воситаларини олиб қочиш ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида фуқароларнинг хавфсизликлари, юрт тинчлиги бўйича бир қатор профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.
Жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда тадбирга жалб қилинган ходимлар томонидан 2018 йил 30 август куни жами 53 та автотранспорт воситалари текширилиб, 4 нафар ҳайдовчиларга нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Бундан ташқари тадбир давомида тумандаги маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларида фуқаролар ва кенг жамоатчилик билан мулоқотда паспорт тизими қоидаларига амал қилиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида кенг тарғибот ташвиқот тадбирлари олиб борилди.


туман ички ишлар бўлими матбуот хизмати
[related-news]

Похожие статьи

{related-news}
[/related-news]

3 комментария

    • Нравится
    • 0

    Kevin - 3 октября 2018 19:33 Ответить       

    На нашем сайте вы можете найти все про Buyax.ru. На нашем сайте вы можете найти все про Niab.ru. На нашем сайте вы можете найти все про Shfec.ru.
    • Нравится
    • 0

    Kristi - 11 октября 2018 16:04 Ответить       

    На нашем сайте вы можете найти туристические новости Toursoul.ru. На нашем сайте вы можете найти новости экономики и финансов Aboutallfinance.ru. На нашем сайте вы можете найти финансовые новости со всего мира Newfinbiz.ru.
    • Нравится
    • 0

    Amanda - 16 октября 2018 22:21 Ответить       

    На нашем сайте вы можете найти новости для садоводов и дачников Dachaweek.ru. На нашем сайте вы можете найти лучшие новинки кино онлайн Onlinekinofun.ru. На нашем сайте вы можете найти ужасы онлайн Horordark.ru.

Оставить отзыв

Имя:*
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив