ДИН НИҚОБИДАГИ ХАТАРЛАР

ДИН НИҚОБИДАГИ ХАТАРЛАР

Инсон умри давомида кўп нарсаларга эҳтиёж сезади. Шулардан бири диндир. Дин азалдан одамларни эзгу ғоявий мақсадли бирлаштиришга хизмат қилган. У барчани софликка, тўғриликка, ҳақиқат ва адолатга, умуман, бунёдкорликка тарғиб қилган. Дин – хотиржамлик манбаи. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Дин хонадонларимиз файзи, одоб-ахлоқ ва маърифат мабдаи. Дин орқали қалблар яқинлашади, маданиятлар бирлашади”. Миллий мафкурамиз асосий ғояларидан бирининг ҳам “Динлараро бағрикенглик” деб аталиши бежиз эмас. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимидаги маърузасида билдирилган қуйидаги фикралари ҳам катта аҳамиятга эга: “Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғилоний, Исо ва Ҳаким Термизийлар, Маҳмуд Замахшарий, Муҳаммад Batafsil »

МУОМАЛА МАДАНИЯТИ

МУОМАЛА МАДАНИЯТИ

Шарқда сўзлаш, тинглашда ҳам одоб бор. Унга кўра катталар гапирганида кичиклар эшитади. Олимлар тингланади. Қадриятларимизга биноан, бир киши гапирганида бошқалар эшитади, яъни навбатма-навбат сўзланади. Муомаланинг боши – салом. “Салом”нинг маъноси – “тинчлик. Демак, бошқага салом берган ҳар ким ўша инсонга тинчлик, хотиржамлик тилаган бўлади. Салом одобига биноан, озчилик кўпчиликка, ёшлар катталарга, шогирд устозга, уловдаги пиёдага, пиёда ўтирганга, қизлар ўғил болаларга салом беради. Batafsil »

АҚИДАПАРАСТЛИК ИЛЛАТМИ ЁКИ ТАҲДИД?

АҚИДАПАРАСТЛИК ИЛЛАТМИ ЁКИ ТАҲДИД?

Ақидапарастлик –муайян шароитда, бирон-бир ғоя ёки тамойилга қаъий ишонч ва уни мутлқлаштириш асосида шаклланган қоида ва тартибларни, бошқа шароит, ҳолат вазиятни ҳисобга олмаган ҳолатда, кўр-кўрона қўллашга уринишга асосланган вайронкор мафкура шакли. Бу атама фақат салбий маънода қўлланиб, муайян фан ёхуд дин вакили томонидан кашф этилган қонун ва қоидалар таъсир доирасини суъний равишда кенгайтиришга уринишни англатади. Batafsil »

Оила

Оила

ОИЛА – бу ҳар бир одам учун туғилиш, яшаш даргоҳидир. ОИЛА асли арабча “аёлманд, ниёзманд” маъноларини англатувчи “оил” сўзидан келиб чиққан бўлиб, ўзбек тилининг изоҳли луғатида бу сўзнинг “эр-хотин, уларнинг бола-чақалари ва яқин туғишганларидан иборат бирга яшовчилар, хонадон” тушунчасини англатиши қайд этилган. ОИЛА – БУ -Ҳар бир одам учун туғилиш, яшаш даргоҳидир. ОИЛА – БУ - Биргаликда яшайдиган қариндошлар - эр-хотин, ота-оналар ва болалар гуруҳи. Batafsil »

Равон йўлдан чароғон манзил сари

Равон йўлдан чароғон манзил сари

Кўнгил тўридаги гаплар Обиравон қишлоғи туманнинг тоғли ҳудудида жойлашган бўлиб, луғавий маъноси “суви равон, мўл” деган маънони билдиради. Аслида ҳам бу ҳудудда яшовчи қишлоқ аҳли тоза ичимлик суви билан таъминланиб, ободончиликнинг кўнгилдагидек бўлиши мазкур номга том маънода муносиб бўлгандек. Эндиликда “суви равон” сифати ёнига “йўли равон” сифати ҳам қўшилди. Негаки, 2017 йилда қишлоқ йўли давлатимиз томонидан ажратилган маблағ эвазига кенг ва равон йўлга айлантирилди. Batafsil »

Ёшлар  билан  очиқ  мулоқот

Ёшлар билан очиқ мулоқот

Бугунги кун ёшларига бўлаётган эътибор, яратилаётган шароит, берилаётган имконият юртимизда устувор вазифа сифатида қаралаётганлиги ҳаммамизга аён. Мамлакатимизда бир йил аввал ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ташкил этилиши натижасида ёш авлодга бўлган эътибор янада кучайди. Batafsil »

Гиёҳвандлик – умр заволи

Гиёҳвандлик – умр заволи

Гиёҳвандлик – инсон маънавиятига зид бўлган, унинг ижтимоий-руҳий ҳолатини буткул издан чиқарадиган ғоят хатарли иллат, бедаво хасталик. Наркотик моддаларга ўрганиб қолиб, уларни истеъмол қилмасдан туролмас-лик, гиёҳвандликдир. Наркотик сўзи грекча narke сўзидан олинган бўлиб, донг қотиб қолиш, ухлаб қолишни англатади. Бундай номланишига сабаб, дастлабки наркотик моддалар (морфий, веронал) тинчлантирувчи, ухлатувчи хусусиятга эга бўлган. Кейинроқ эса аксинча, стимулловчи, қўзғатувчи, тетиклаштирувчи, вақтинчалик куч-ғайрат берувчи таъсирга эга бўлган наркотиклар пайдо бўлди. Лекин уларнинг дастлабки номи сақланиб қолди. Batafsil »

Ёшлар бандлигини таъминлаш йўлидаги меҳнат ярмаркаси

Ёшлар бандлигини таъминлаш йўлидаги меҳнат ярмаркаси

Аҳоли бандлигини таъминлаш, аввало олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича зарур шароитлар яратиш ижтимоий сиёсатимизнинг энг муҳим устувор йўналишларидан ҳисобланади. Шу боисдан ҳам мамлакатимизда меҳнатга лаёқатли аҳолини ишга жойлаштириш мақсадида юзлаб-минглаб янги иш ўринлари яратилмоқда. Бу муаммога катта эътибор қаратилаётганлиги сабабли йил сайин ўз ечимини топиб бормоқда. Бу борада жойларда ташкил этилаётган турли меҳнат ярмаркаларининг ўрнини алоҳида таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Куни кеча ҳам тумандаги 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят ва туман Бандлик марказлари ҳамкорлигида ташкил этилган меҳнат ярмаркаси ишсизлик муаммосини ечишда муҳим аҳамият касб этганлиги шубҳасиз. Batafsil »

Чекиш – зарарли иллат

Чекиш – зарарли иллат

Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш инсон саломатлиги учун зарардир. Ҳозирги кунга келиб, дунё миқёсида чекувчилар сони тобора ортиб бормоқда. Кўпчилик танишларимиз, дўстларимиз билан чекиш туғрисида баҳслашганимизда улар сиқилганда чекишликларини айтиб, ўзларини оқлашга уринишади. Гўёки тамаки инсон ғамини аритадигандек. Ахир бу ҳолат бургага аччиқ қилиб кўрпа ёқиш кабидир. БМТ маълумотларига кўра, дунёда кашандалик оқибатида ҳар йили 5,4 миллион, ҳар 6 сонияда 1 киши ҳаётдан кўз юмади. Мутахассисларнинг фикрича, зудлик билан зарур чоралар кўрилмаса, 2030 йилга бориб кашандалик ҳар йили 8 миллион кишининг ҳаётдан бевақт кўз юмишига сабаб бўлади. Дунёда чекувчилар сони бўйича биринчи ўринда Хитой, кейин Ҳиндистон ва Индонезия туради. Чекиш оқибатида келиб чиқадиган йиллик иқтисодий зарар 200 миллиард АҚШ долларидан ошиб Batafsil »

Кам таъминланган оилаларга газ плиталари тўлиғича жамланма ҳолатида топширилди

Кам таъминланган оилаларга газ плиталари тўлиғича жамланма ҳолатида топширилди

Қайсики давлатда ўз фуқароларининг бахтли ва фаровон турмуш кечиришлари учун ғамхўрлик кўрсатилса, энг биринчи навбатда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар бартараф этилса, шу юртда хотиржамлик, тўкин-сочинлик бўлади, элу халқ раҳбарлардан миннатдор бўлишади. Шу жиҳатдан олиб қараганда, юртимизда олиб борилаётган кўплаб ибратли ишлар диққатга сазовордир. Буни биргина республикамизнинг энг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган туманимиз мисолида ҳам кўриш мумкин. Batafsil »