Қаҳҳор бахши Рахимов 60 ёшда

Қаҳҳор бахши Рахимов 60 ёшда

Деҳқонобод бахшичилик мактабининг ўзига хос тарихи бор. Жумладан, бу заминда яшаб, дўмбираси ва достонлари билан довруғ топган Умир бахши Сафаров, Ражаб бахши Нормурод ўғли, Қодир бахши Рахимов ҳамда Бекмурод Соатов, Асал Исаев, Турсун Сафаров, Алихон Хўжақулов, Эгамберди Рахимов каби дўмбиракашлар билан ҳақли равишда фахрланамиз. Негаки, улар ўзларининг бетакрор бахшичилик санъати ва овози, яратган ўнлаб достон ва юзлаб термалари ҳамда куйлари билан нафақат туманда ёки вилоятда, балки республикамизда ва чет давлатларда ҳам ном қозонганлар. Batafsil »

«Меҳржон»   тадбирлари

«Меҳржон» тадбирлари

Болалар бахтимиз, келажагимиздир. Уларнинг ҳар бир ҳаракати, ширин тили, жажжи ўйинлари ва энг муҳими, дунёқарашининг шаклланиб бориши барчамизни мамнун этади. Бу борада юртимизда мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини янада кенгайтириш, кичкинтой болажонларни боғчаларга тўлиқ қамраб олиш, уларга дастлабки ўқиш-ёзишни ўргатиш, шеърлар ёд олдириш, мусиқа ва ўйинлардан сабоқ бериш, яшаётган олам ва атрофдаги воқеалар тўғрисида илк тасаввурларга эга бўлишига кўмаклашишга эътибор тобора кучайтирилмоқда. Туманимизда ҳам айни пайтда 7 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатади. Шу кунларда ушбу масканларда таълим-тарбия олаётган болажонлар иштирокида «Меҳржон» тадбирлари бўлиб ўтаётир Batafsil »

Дарё  устига  кўприк  қурилди

Дарё устига кўприк қурилди

Халқимизда «Кўприк қуриш савоб ишдир», деган ҳикматли нақл бор. Аслида ҳам бу иншоот одамларнинг энг қадимий мухандислик қурилмаларидан бири бўлиб, кўприклар нафақат икки соҳилни, балки кишиларнинг кўнгилларини бир-бирига боғлаган, уларга хизмат кўрсатган. Аҳолининг узоғини яқин, оғирини енгил қилган. Шу боисдан ҳам кўприк қурган кишини ҳамма ҳурмат қилади, уларнинг ишидан мамнун бўлади. Тумандаги Кичик Ура дарёси Batafsil »

Ширин сўз – саломатлик гаровидир

Ширин сўз – саломатлик гаровидир

Инсон жамиятнинг гултожи ҳисобланади. Шу боисдан ҳам уларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган. Жумладан, инсон учун энг муҳим бўлган соғлигини ҳимоя қилиш борасида Асосий Қонунимизнинг 40-моддасида шундай дейилади: «Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга». Аслида ҳам инсон учун ўз саломатлигидан зарур нарсанинг ўзи йўқ. Негаки, соғлик бўлмаган жойда на ишнинг, на мансабнинг, на ошна-оғайнигарчиликнинг, бойлик ва давлатнинг – хуллас, ҳеч бир нарсанинг Batafsil »

Мактабгача  таълим  асосий  бўғин

Мактабгача таълим асосий бўғин

Мамлакатимизда ёш авлод камолоти йўлида амалга оширилаётган ишларнинг салмоғи жуда кенгдир. Жумладан, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг жорий йил 30 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори бу борадаги яна бир катта қадам бўлди. Batafsil »

Ёшлар соғлом турмуш тарафдори

Ёшлар соғлом турмуш тарафдори

аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ОИТС, гиёҳвандлик, кашандалик ва ичкиликбозлик каби иллатлар тарқалишининг олдини олиш демакдир. “Биз – соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” лойиҳаси ҳам ОИТСга қарши курашиш, ёшларга ушбу касаллик, унинг тарқалиш йўллари ва аянчли оқибатлари ҳақида маълумот бериш, уларни огоҳликка чорлашда муҳим аҳамият касб этади. Batafsil »

Одамфурушлардан эхтиёт бўлинг

Одамфурушлардан эхтиёт бўлинг

Одам савдоси жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган жиддий муаммолардан биридир. Ҳудуд ва чегара танламайдиган ушбу жиноятга қарши самарали кураш олиб боришда давлатлараро ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Бу борада мамлакатимизда мустаҳкам ҳуқуқий-меъёрий база яратилган. Маълумки, Конституциямизнинг 28-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқароси республика худудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга. Ўз навбатида, юртимизнинг хорижий давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик, очиқлик ва дўстлик сиёсати изчил Batafsil »

Огоҳлик - давр талаби

Огоҳлик - давр талаби

Тинчлик ва осойишталик. Бу икки сўз замирида ривожланиш, тараққиёт ва фаровонлик мужассам. Эзгу орзу-умидларимиз, мақсаду ниятларимизнинг рўёбга чиқиши ҳам айнан тинчликка бевосита боғлиқ. Шу боис ҳам нуронийларимиз дуога қўл очганида оилаларимизга, маҳалламизга, юртимизга ва бутун дунёга тинчлик ҳамда омонлик тилашади. Хозирги кунда баъзи юртдошларимиз хорижга ишлаш мақсадида кетмоқдалар. Бу юртдошларимиз масаланинг фақат моддий тарафини ўйлаяпдилар вахолангки маънавий тарафдан кўрган зарарлари жуда бисёрдир. Яна ҳам ачинарли тамони шундаки бегона мамлакатда Batafsil »

Гиёҳвандлик умр заволи

Гиёҳвандлик умр заволи

Инсоният таррақиётнинг янги-янги чўққиларини забт этмоқда. Бироқ жаҳонда халқлар, миллатлар келажагига таҳдид туғдирувчи бир қанча омиллар ҳамон сақланиб колмоқда. Ана шундай хатарлардан бири гиёҳвандлик балосидир. Ўтган асрдан бизга “мерос” бўлиб қолган трансмиллий жиноятчиликнинг энг хавфли турларидан бири наркотик моддалар билан савдо қилиш (наркобизнес) ҳисобланади. Ҳозирги кунда ер юзидаги наркобизнесда айланаётган пул маблағи дунё аҳолисининг озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой, таълим тизими ва тиббий хизматга сарфланаётган харажатларидан анча кўплиги билан фарқланиши ҳеч кимга сир эмас. Энг ачинарлиси, гиёҳвандлик оғир жиноятларнинг Batafsil »

"Оммавий маданият"нинг ёшлар келажагига таъсири

Глобаллашув туфайли турли мафкуравий таъсирлар, айниқса, ёшлар тафаккурини эгаллашга қаратилган ғаразли хуружлар тобора кучайган бугунги даврда бундай хатарларга қарши доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Маънавий таҳдидлар асосан интернет тармоғи орқали кириб келаётганини ҳисобга олиб, ёшларимизнинг интернетдан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш борасидаги тушунтириш-тарғибот ишларини кучайтиришимиз лозим, Бу навқирон авлоднинг Batafsil »