Зулфияхоним   издошлари

Зулфияхоним издошлари

Ҳар йилги бўлиб ўтадиган анъанага кўра, яқинда туман хотин-қизлар қўмитаси қошида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Зулфия номидаги Давлат мукофоти туман комиссияси томонидан давлат мукофотига тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатлари, улар эришган ютуқлар, 5 та йўналиш бўйича иқтидорлари, билим савияси ва дунёқараши ўрганиб чиқилди ҳамда улар билан мулоқот ўтказилди, номзодларнинг ишлари муҳокама қилинди. Batafsil »

Тил – маънавият  кўзгуси

Тил – маънавият кўзгуси

Ер юзида 7000 дан зиёд тил бўлиб, уларнинг орасида қадимий тиллардан бири бизнинг ўзбек тилимиздир. Ўзбек тили туркий тиллар оиласига мансуб ҳисобланади. Она тилда ана шу тилнинг ижодкори бўлган ҳар бир халқ, ҳар бир элатнинг тарихи ва маданияти акс этади. Batafsil »

Хазонларни  ёқманг!

Хазонларни ёқманг!

Ҳар йили куз фасли келиши билан хазон ва дарахт буталарини ёқаётган одамларга тез-тез дуч келамиз. Айримлар хазонларни ёқиб, бу билан гўёки, ён-атрофни тозалаган бўлишади. Бироқ аслида хазонларни ёқиш жараёнида ҳавода заҳарли, аччиқ тутунлар пайдо бўлиб, инсон саломатлигига жиддий хавф солади. Чунки хазон ёқилгач атмосфера ҳавоси таркибидаги кислород миқдори камайиб кетади. Тўлиқ ёнмаган хазон ўзидан заҳарли газлар тарқатади. Агарда бир тонна хазон ёндирилса, атмосфера ҳавосига 30 килограмм углерод оксиди тарқалади. Batafsil »

Санъатсевар ёшлар истеъдодига эътибор

Санъатсевар ёшлар истеъдодига эътибор

Ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, улар қалбида юртига, оиласига, атрофдагиларга меҳр уйғотиш, болаларнинг бўш вақтларини кўнгилли ўтказиш, ноёб истеъдодларини рўёбга чиқариш, турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилишда мусиқа ва санъатнинг ўрни ва роли алоҳида ўрин тутади. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда бу соҳага катта эътибор қаратилмоқда. Жойларда кўплаб замонавий мактабларнинг қурилиб фойдаланишга топширилиши, уларнинг энг сўнгги жиҳозлар билан таъминланиши ҳам фикримизнинг далилидир. Batafsil »

Ўлкамизни  ўрганамиз

Ўлкамизни ўрганамиз

“Бобуртепа” га саёҳат қилинг Деҳқонобод азалдан тоғлар ва сўлим гўшалар макони. Осмонўпар тоғлар бағрида бир бор бўлган киши унинг табиати, ҳайвоноти ва чиройига абадий ошиқ бўлиб қолиши турган гап. Қолаверса, кўплаб тарихий жойлари, обидалари, танга ором берувчи шифобахш масканлари ҳам борки, бу ҳар бир кишини ўзига ром этиб туради Batafsil »

ГИЁҲВАНДЛИК – ТУБАНЛИКГА ЭЛТУВЧИ ЙЎЛ

ГИЁҲВАНДЛИК – ТУБАНЛИКГА ЭЛТУВЧИ ЙЎЛ

Гиёҳвандлик жиноятчилик ва зўравонликларнинг бош омилидир. Гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ аъзолари оддий фуқороларни давлат идораларига бўлган ишончини сусайтиради ва бу ўз навбатида коррупцияга сабаб бўлади. Маълумки, гиёҳванд моддалар ноқонуний савдосидан тушган маблағлар қуролли тўқнашувларнинг молиявий таъминланишига ҳам ишлатилмоқда. Гиёҳвандларни даволашга ҳам молиявий маблағ ажратилиши Batafsil »

ОДАМ САВДОСИГА АЛДАНИБ КОЛМАНГ

ОДАМ САВДОСИГА АЛДАНИБ КОЛМАНГ

Ўзбекистон Республикасида одам савдосига қарши кураш инсон, жамият, давлат ҳимояси, одам савдоси фаолиятининг олдини олиш, аниқлаш, унга чек қўйиш, унинг оқибатларини минималлаштириш, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадларида амалга оширилади. 2008 йилнинг 17 апрелида Ўзбекистон Республикасининг «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги қонуни кучга кирди. Қонуннинг қабул қилиниши трансмиллий жиноятчиликка қарши тизимли кураш борасида давлатимиз сиёсатининг Batafsil »

Жиноятга  жазо мукаррар

Жиноятга жазо мукаррар

Ха, жиноятга жазо муқаррарлиги барчага аён. Бироқ айрим кимсаларнинг бу ақидага бепарво қарашлари уларни билиб-билмаган холда жиноят кўчасига етаклайди. 1966 йилда туғилган Қодир Қобилов оилали, 4 нафар фарзанди бор. “Обиравон” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Гинжак қишлоғида яшайди. 2015 йил 18 март куни туман ИИБ ходимлари Batafsil »

Манзилли дастур асосида йўллар таъмирланмоқда

Манзилли дастур асосида йўллар таъмирланмоқда

Йўлларни мамлакатнинг қон томирларига қиёслашишади. Аслида ҳам йўллар бор, улар орқали одамлар, юклар ўз манзилларига етказилади, автомашиналар оқими бир зум ҳам тўхтамайди. Шу боисдан ҳам истиқлол йилларида йўл, транспорт-коммуникация соҳасига эътибор кучайтирилди. Янги йўллар қуриш, уларнинг инфратузилмасини замон талабларига мос равишда ривожлантириш борасида талайгина ишлар амалга оширилди. Шу билан бирга мавжуд автомобиль йўлларини таъмирлаш, транспорт воситалари қатновига қулайлик яратиш мақсадида кўприклар қуриш, йўл четларига ҳимоя тўсиқлари ўрнатиш ишлари давом этмоқда. Batafsil »

ЎЙЛАМАЙ БОСИЛГАН КАДАМ

ЎЙЛАМАЙ БОСИЛГАН КАДАМ

Инсон ўзига берилган умрни яхши, керакли амаллар билан бойитса, яшашдан мақсад топгандай бўлади. Лекин гуруч кўрмаксиз бўлмайди, дейилганидек одамлар орасида нафсига қул бўлганлар хам учраб туради. Анвар Диёров, Кенжа Холмўминов, Ўткир Пардаевлар вилоятимизнинг Чирокчи туманида истиқомат қилишади. Уларнинг учаласи хам оилали, шириндан шакар фарзандларнинг оталаридир. Ҳар томонлама соғлом ва етук. Тоғни урса талқон қиладиган йигитлар. Лекин улар ҳалол меҳнат қилиб Batafsil »