“Ёш китобхон” танловининг туман босқичи

“Ёш китобхон” танловининг туман босқичи

Туман Агросаноат коллежида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3721-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюк адиб ва мутафаккирларимизнинг нодир мероси, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини оммалаштиришга қаратилган 3 ёш, яъни 10-14 ёш, 15-19 ёш, 20-30 ёш тоифасида “Ёш китобхон” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг саралаш босқичида тест натижаларига кўра 86 балл ва ундан юқори балл тўплаган китобсеварлар иштирок этдилар. Batafsil »

ТАЙИНЛОВ

ТАЙИНЛОВ

Усмонов Улуғбек Мамарасулович - Деҳқонобод туман хокимлиги молия бўлими мудири У.Усмонов 1982 йил 14 декабрда Деҳқонобод туманида туғилган, маълумоти олий, 2004 йилда Қарши давлат университети, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган, мутахассислиги молия, давлат молиясини бошқариш. Batafsil »

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбирида туман ҳокимлиги, прокуратура, туман солиқ инспекцияси, хотин-қизлар қўмитаси, ҳалқ таълими муассасалари вакиллари, соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари, “Ёшлар иттифоқи” туман кенгаши, ўзини-ўзи бошқариш органлари жамоатчилик вакиллари, масжид имом-хатиблари ва бошқа тегишли ташкилот ходимлари билан ҳамкорликда туман ИИБ ҲПБ ИИО ТП профилактика инспекторлари томонидан жами 386 та хонадонларда бўлиб, ушбу хонадонларда яшовчи ИИИнинг профилактик ҳисобида турган жами 25 нафар, Соғлиқни сақлаш муассасаларининг махсус ҳисобида турган 11 нафар шахслар, бундан ташқари 4 та кам таъминланган оилалар, нотинч оилалардан 4 таси билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги профилактик тушунтириш-тарғибот тадбирлари ўтказилди. Batafsil »

Ёшларга эътибор – келажакка эътибор

Ёшларга эътибор – келажакка эътибор

Бугунги кунда мамлакатимиз ёшларини ҳар жабҳада қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидор ва истеъдодларини намойиш этиши учун барча шарт-шароитлар яратилаётганлиги ҳаммага аён. Айниқса уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиш, ўз фаолиятини йўлга қўйиб олишларига кўмаклашиш, билим ва ҳунар ўргатиш каби хайрли ишлар кўлами тобора кенгаймоқда. Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали ёшлар бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратилаётир. Юртбошимизнинг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида ҳам замонавий билим ва кўникмаларга эга, тадбиркор, юртимиз келажаги учун жавобгарликни зиммасига олишга қодир, ҳар томонлама етук ёшларни тарбиялашга эътибор қаратишга алоҳида урғу берилган. Batafsil »

Тўй  ва маросимлар  кўнгилли  ўтсин

Тўй ва маросимлар кўнгилли ўтсин

Бугунги кунда жойларда ўтказилаётган тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни тартибга солиш долзарб масалалардан бирига айланган. Бу борада Юртбошимиз томонидан қатъий танқидлар билдириб ўтилди. Шу билан бирга тўй ва маросимларни ихчам ва замонавий, кам харажатли қилиб ўтказиш юзасидан аниқ таклифлар ҳам айтилди. Айни кунларда бу борада жойларда бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилиш ҳам айнан шу масалага бағишланди. Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, ИИБ, Маънавият тарғибот маркази туман раҳбари, ҚФЙ ва МФЙ раислари, хотин-қизлар бўйича мутахассислар, туман ФҲДЁ бўлими, туман бош имом хатиби, барча расмий ва норасмий муллалар ҳамда Batafsil »

ДИН НИҚОБИДАГИ ХАТАРЛАР

ДИН НИҚОБИДАГИ ХАТАРЛАР

Инсон умри давомида кўп нарсаларга эҳтиёж сезади. Шулардан бири диндир. Дин азалдан одамларни эзгу ғоявий мақсадли бирлаштиришга хизмат қилган. У барчани софликка, тўғриликка, ҳақиқат ва адолатга, умуман, бунёдкорликка тарғиб қилган. Дин – хотиржамлик манбаи. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Дин хонадонларимиз файзи, одоб-ахлоқ ва маърифат мабдаи. Дин орқали қалблар яқинлашади, маданиятлар бирлашади”. Миллий мафкурамиз асосий ғояларидан бирининг ҳам “Динлараро бағрикенглик” деб аталиши бежиз эмас. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимидаги маърузасида билдирилган қуйидаги фикралари ҳам катта аҳамиятга эга: “Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғилоний, Исо ва Ҳаким Термизийлар, Маҳмуд Замахшарий, Муҳаммад Batafsil »

МУОМАЛА МАДАНИЯТИ

МУОМАЛА МАДАНИЯТИ

Шарқда сўзлаш, тинглашда ҳам одоб бор. Унга кўра катталар гапирганида кичиклар эшитади. Олимлар тингланади. Қадриятларимизга биноан, бир киши гапирганида бошқалар эшитади, яъни навбатма-навбат сўзланади. Муомаланинг боши – салом. “Салом”нинг маъноси – “тинчлик. Демак, бошқага салом берган ҳар ким ўша инсонга тинчлик, хотиржамлик тилаган бўлади. Салом одобига биноан, озчилик кўпчиликка, ёшлар катталарга, шогирд устозга, уловдаги пиёдага, пиёда ўтирганга, қизлар ўғил болаларга салом беради. Batafsil »

АҚИДАПАРАСТЛИК ИЛЛАТМИ ЁКИ ТАҲДИД?

АҚИДАПАРАСТЛИК ИЛЛАТМИ ЁКИ ТАҲДИД?

Ақидапарастлик –муайян шароитда, бирон-бир ғоя ёки тамойилга қаъий ишонч ва уни мутлқлаштириш асосида шаклланган қоида ва тартибларни, бошқа шароит, ҳолат вазиятни ҳисобга олмаган ҳолатда, кўр-кўрона қўллашга уринишга асосланган вайронкор мафкура шакли. Бу атама фақат салбий маънода қўлланиб, муайян фан ёхуд дин вакили томонидан кашф этилган қонун ва қоидалар таъсир доирасини суъний равишда кенгайтиришга уринишни англатади. Batafsil »

Оила

Оила

ОИЛА – бу ҳар бир одам учун туғилиш, яшаш даргоҳидир. ОИЛА асли арабча “аёлманд, ниёзманд” маъноларини англатувчи “оил” сўзидан келиб чиққан бўлиб, ўзбек тилининг изоҳли луғатида бу сўзнинг “эр-хотин, уларнинг бола-чақалари ва яқин туғишганларидан иборат бирга яшовчилар, хонадон” тушунчасини англатиши қайд этилган. ОИЛА – БУ -Ҳар бир одам учун туғилиш, яшаш даргоҳидир. ОИЛА – БУ - Биргаликда яшайдиган қариндошлар - эр-хотин, ота-оналар ва болалар гуруҳи. Batafsil »

Равон йўлдан чароғон манзил сари

Равон йўлдан чароғон манзил сари

Кўнгил тўридаги гаплар Обиравон қишлоғи туманнинг тоғли ҳудудида жойлашган бўлиб, луғавий маъноси “суви равон, мўл” деган маънони билдиради. Аслида ҳам бу ҳудудда яшовчи қишлоқ аҳли тоза ичимлик суви билан таъминланиб, ободончиликнинг кўнгилдагидек бўлиши мазкур номга том маънода муносиб бўлгандек. Эндиликда “суви равон” сифати ёнига “йўли равон” сифати ҳам қўшилди. Негаки, 2017 йилда қишлоқ йўли давлатимиз томонидан ажратилган маблағ эвазига кенг ва равон йўлга айлантирилди. Batafsil »