Деҳқонобод туманида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбири давомида амалга оширилган ишлар юзасидан   (2018 йил 14 июнь)

Деҳқонобод туманида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбири давомида амалга оширилган ишлар юзасидан (2018 йил 14 июнь)

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбирини ўтказиш мақсадида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ички ишлар бўлими, туман Давлат солиқ инспекцияси, туман ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси, туман Халқ таълими бўлими ходимлари, туман Тиббиёт бирлашмаси, Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи” туман кенгаши, тумандаги ўзини-ўзи бошқариш органлари, жамоатчилик вакиллари, масжидлар имом-хатиблари ва бошқа тегишли идоралар ходимларидан иборат гуруҳлар ташкил этилиб, эрталаб соат 08-00 да “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”ни ўтказиш бўйича туман раҳбарлари томонидан хизмат олди йўриқномаси берилди. Тадбирга жалб қилинган ходимлар ва тадбирда иштирок этаётган жамоатчилик вакиллари ҳамда ташкилот корхона ва муассасалар ходимларига жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича, Ветеринария, ДСЭНМ, бозорлар маъмурияти, Солиқ Batafsil »

КЕЛАЖАГИМИЗГА БЕФАРҚ ҚАРАМАЙЛИК

КЕЛАЖАГИМИЗГА БЕФАРҚ ҚАРАМАЙЛИК

Буюк аждодларимиз маънавий-руҳий камолотга эришишни, доимо огоҳ ва ҳушёр яшашни, Ватан, эл-юрт шаъни, тинчлиги учун ҳатто жон фидо этишни ҳаётининг мазмуни деб билган. Авлодларини ҳам ана шу эзгу амаллар руҳида тарбиялашга интилган. Бу анъаналар дунё манзаралари кун сайин ўзгариб, тинчлик-тотувликка таҳдидлар тобора кучаяётган бугунги даврда янада долзарблик касб этмоқда. ХХ асрнинг ўзида икки жаҳон уруши ва уларнинг аянчли оқибатларини бошдан кечирган инсоният гарчи ер юзида тинчликнинг барқарор бўлиши йўлида кенг кўламли ишларни амалга оширган бўлса-да, ҳамон умумий тинчликка эриша олгани йўқ. Бегуноҳ инсонлар қонининг тўкилиши, этник гуруҳлар ҳуқуқларининг поймол бўлиши, динлараро низолар, террорчилик хуружларининг тобора кенг кўлам касб этаётгани, ҳарбий куч-қудратни ўстиришга қаратилган ҳаракатларнинг давом этаётгани ҳам шундай Batafsil »

Деҳқонобод туманида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбири давомида амалга оширилган ишлар

Деҳқонобод туманида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбири давомида амалга оширилган ишлар

Шу куни туман ҳудудида ўтказилган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбирида туман ҳокимлиги, прокуратура, туман солиқ инспекцияси, хотин-қизлар қўмитаси, ҳалқ таълими муассасалари вакиллари, соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари, “Ёшлар иттифоқи” туман кенгаши, ўзини-ўзи бошқариш органлари жамоатчилик вакиллари, масжид имом-хатиблари ва бошқа тегишли ташкилот ходимлари билан ҳамкорликда туман ИИБ ҲПБ ИИО ТП профилактика инспекторлари томонидан жами 394 та хонадонларда бўлиб, ушбу хонадонларда яшовчи ИИИнинг профилактик ҳисобида турган жами 11 нафар, Соғлиқни сақлаш муассасаларининг махсус ҳисобида турган 4 нафар шахслар, бундан ташқари 8 та кам таъминланган оилалар, нотинч оилалардан 6 таси билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги профилактик тушунтириш-тарғибот тадбирлари ўтказилди. Batafsil »

Эл фаровонлиги йўлидаги хайрли ишлар

Эл фаровонлиги йўлидаги хайрли ишлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда халқ билан давлат идоралари ўртасидаги алоқалар янги босқичга кириб, бу сиёсат энг биринчи навбатда юрт ободлиги ва аҳолининг фаровон турмуш кечиришларига хизмат қилаётир. Batafsil »

сайёр қабул

сайёр қабул

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси мудири, давлат ва хўжалик бошқарув органлари, барча сектор раҳбарларининг туман МФЙ ва ҚФЙларида сайёр қабулларни Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги Қонун талаблари асосида 3-сектор раҳбари ва аъзолари иштирокида Оққишлоқ МФЙда сайёр йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Деҳқонобод тумани 3-сектор раҳбари Н.М.Исмаилов ва Халқ қабулхонаси мудири Т.Чориевлар Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-3182-сонли қарори мазмун моҳиятини фуқароларга таништириб ўтди. Batafsil »

ЖАЖЖИ БОЛАЖОНЛАР ҲАМИША ЭЪЗОЗДА

ЖАЖЖИ БОЛАЖОНЛАР ҲАМИША ЭЪЗОЗДА

1 июнь Бутун жаҳонда “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан туман ҳокими 1-сектор раҳбари З.Алиқуловнинг ташаббуси билан туман ҳокими ўринбосарлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан тумандаги барча мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган жажжи болажонларга турли хилдаги юмшоқ ўйинчоқлар, ширинлик ва музқаймоқлар улашиб ушбу байрам билан туман ҳокимлиги ва туман ҳокими номидан самимий табриклаб ўтдилар. Batafsil »

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунинг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва мехр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли. Batafsil »

Туманда пилла мавсуми

Туманда пилла мавсуми

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 январдаги “Республикада ипакчилик тармоғини янада ривожлантиришда чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-3472-сонли қарорининг” 3-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасисининг2017 йил 11 августдаги 2017-2021 йилларда пиллачилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисидаги 616-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Деҳқонобод туманида пилла топшириш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. 2018 йил 17 апрелда 256 та фермер хўжаликларига “Radial silk” контрктация шартномаси асосида 25 апрелдан 299 та ижара шартномаси билан пилла боқувчиларига етказиб берилди. Туман тоғ ва тоғолди ҳудудида жойлашганлиги сабабли, пилла етиштириш бир ҳафта муддатга кечикмоқда. Batafsil »

Қишлоқлар обод бўлмоқда

Қишлоқлар обод бўлмоқда

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 29 мартдаги Фармонига асосан қабул қилинган “Обод қишлоқ” дастури бўйича юртимизда шу жумладан бизнинг туманимизда ҳам улкан салоҳиятга эга бўлган ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Туманимизнинг Бешбулоқ маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Янгиобод қишлоғи ҳамда Обод маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Обод қишлоқларини “Обод қишлоқ” дастури асосида намунали аҳоли яшаш пунктига айлантириш ишлари олиб борилмоқда. Batafsil »

Кимёгарлар байрами

Кимёгарлар байрами

Ҳар йили май ойининг охирги якшанбаси – Кимёгарлар куни сифатида кенг нишонлаб келинади. Ушбу айём ҳамда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Деҳқонобод калий заводи” масъулияти чекланган жамияти директори, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ҳамидулла Шерматов ташаббуси билан бу ерда Кимёгарлар байрами ва “Ёшлар келажагимиз таянчи” мавзусида катта тадбир ва ёшлар форуми ўтказилди. Batafsil »