Хуш  келибсан,  юртимга Наврўз!

Хуш келибсан, юртимга Наврўз!

Баҳор гўзаллик ва нафосат фасли. Унинг ташрифи дилларга ўзгача шукуҳ, ажиб қувонч бахш этади. Атрофда уйқудан уйғонаётган дов-дарахтлар, замин бағридан аста бош кўтараётган ўт-ўланлар кўзга ташланади. Бу даврда баракали ва мўл ҳосил олиш учун янги меҳнат мавсуми бошланади. Шу билан бирга юртимизда Наврўз нафаси жўш уради. Наврўзда халқимизга хос бўлган ажойиб анъана – ҳашар бошлаб юборилади. Одамлар бир ёқадан бош чиқариб, кўча-куй, гузарлар, боғ-роғлар ва маҳаллаларда, майдонларда улкан бунёдкорлик ишларини бажаришади.Ободонлаштириш ва тозалик юмушлари авж олиб, дов-дарахтларга шакл берилади, янги кўчатлар экилади. Batafsil »

Китоб менинг дўстим

Китоб менинг дўстим

Жорий йилнинг 15 март куни 70 мактабнинг 5а-5б ва 6а-6б-6в синфларида ўқувчилар билан “Китоб менинг дўстим” шиори остида учрашув бўлиб ўтди. учрашувда ўқувчи-ёшлар билан ҳар бир синфда суҳбат ва ўқиган китобларидан саволлар берилиб, музокара тарзида бўлиб ўтди. Batafsil »

НАВРЎЗИ олам хуш келдинг

НАВРЎЗИ олам хуш келдинг

2018 йил 15 март куни 5-сонли Болалар Мусиқа ва санъат мактабида “Хуш келдинг ўлкамга Наврўзи олам” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. тадбирни маткаб директори З.Тошқулов кириш сўзи билан очиб берди. Сўзни Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Р.Қўзибоевга берди, Batafsil »

Аҳолининг  миннатдорчилик  ҳисси  ортмоқда

Аҳолининг миннатдорчилик ҳисси ортмоқда

Юртимизда халқимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, аҳоли кенг қатламларида она Ўзбекистонимизнинг янада гуллаб-яшнаши йўлида бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш бугун бош мақсадга айланган. Шу мақсадда барча соҳаларда инсон манфаатлари устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Бу эса Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона ва одилона давлат сиёсатининг негизини ташкил этаётгани шубҳасиздир. Batafsil »

жиноятчилик ва уни келтириб чиқарувчи шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар

жиноятчилик ва уни келтириб чиқарувчи шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар

Туманимизда жиноятчилик ва уни келтириб чиқарувчи шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Бу йўналишда ёшларнинг ҳуқуқбузарлик йўлига ўтишларининг олдини олишга катта эътибор қаратилаяпти. Жамиятдаги барча ножўя ҳолатлар, жумладан, оиладаги нотинчлик, таълим муассасалари ишидаги ва бошқа соҳалардаги камчиликлар ёшларнинг нормал ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Ҳуқуқбузарлик содир этган ёшларнинг 75 фоизи бўш вақтларини кўчада ўтказишади. Batafsil »

Кам таъминланган оилалар фарзандларига ижтимоий кўмак кўрсатилди

Кам таъминланган оилалар фарзандларига ижтимоий кўмак кўрсатилди

Ҳар бир давлат энг аввало ўз фуқароларининг фаровон турмуши ва саломатлигини муҳофазалаш, инсон манфаатлари ҳақида қайғуради. Республикамизда ёрдамга муҳтож фуқаролар ва оилаларга, ногиронлар ва етим-есирларга, бева-бечораларга, боқувчисидан жудо бўлган ёлғиз яшаётган инсонлар ҳамда кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш, ўзаро ёрдам, саховат ва мурувват, беморлар дардига ҳамдард бўлиш каби эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Batafsil »

“Dehqonobod kaliyli o‘g‘itlar zavodi” UK da O’quv seminar o’tkazildi.

“Dehqonobod kaliyli o‘g‘itlar zavodi” UK da O’quv seminar o’tkazildi.

“Dehqonobod kaliyli o‘g‘itlar zavodi” unitar korxonasida korxonaning boshlang’ich tashkilot etakchisi, Yoshlar tadbirkorligini qo’llab-quvvatlash markazining koordinatori va O’zbekiston yoshlar ittifoqi Dehqonobod tuman Kengashi bosh mutaxassisi tashabusi bilan Dehqonobod agrosanoat kasb-hunar kollejining bir guruh o’quvchilariga oq’uv seminar tashkil etildi Batafsil »

Ахоли осойишталигини сақлаш барчамизнинг бурчимиз

Ахоли осойишталигини сақлаш барчамизнинг бурчимиз

2018 йил 9 март куни Деҳқонобод тумани ички ишлар бўлими туман бўлими томонидан қурол ва ўқ дориларни ўз ҳоҳши билан ички ишлар бўлимига топшириш тўғрисида маҳалла раислари, поспонларга ва чақириққача ёшларни тарбиялаш бўйича халқ таълими ҳодимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувга Республика миллий хавфсизлик хизмати ходими, туман миллий хавфсизлик хизмати бўлими бошлиғи Д.Солиев туман прокурори У.Эргашев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Абдураҳмоновлар иштирок этишди. Batafsil »

Аёл билан олам мунаввар

Аёл билан олам мунаввар

Аёлни фариштага менгзайдилар. У аслида ҳам фарзанд қалбига одамийлик фазилатларини сингдирадиган, Ватанга садоқат руҳида етук инсон қилиб тарбиялайдиган, халқ тақдири, истиқболи йўлидаги улуғ ва масъулиятли ишни зиммасига оладиган мўътабар зотдир. Шу боисдан ҳам Аёл зотини улуғлаш, унга ҳурмат –эҳтиром кўрсатиш эзгу ва хайрли иш. Зеро, аёлни улуғламоқ – оилани, Ватанни, ҳаётни улуғламоқдир. Batafsil »

5 йиллик муаммо бир кунда ҳал этилди

5 йиллик муаммо бир кунда ҳал этилди

Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг бевосита ташаббуслари ва кўрсатмалари асосида жойларда секторлар тизими ташкил этилиб, бугунги кунда у фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида ижобий ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Том маънода айтганда, «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак», деган ғоя бугун ўз исботини топаётир. Batafsil »