Ғамхўрликдан ёшлар миннатдор

Ғамхўрликдан ёшлар миннатдор

Давлатимиз мустақилликка эришгандан кейин дастлабки кунлариданоқ ёшларга эътибор кучайди. Биринчи Презибентимиз И.А.Каримов ташаббуси билан илк марта ёшларга оид давлат дастури тўғрисида ҳужжат қабул қилинди ва ёшларнинг таълим-тарбиясига спорт ва бошқа ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида рўли ва иштироки ошди. Мустақилликдан кейин ёшларимиз мамлакатимиз ва ҳалқаро миқёсда фан алимпиядаларида совринли ўринларни олишмоқда. Спорт соҳасида ҳам катта ютуқларга эришиш жаҳон майдонларида Ўзбекистон мадҳияси янграб, баёрғини ҳилпиратиб дунё эътиборини Ўзбекистонга қаратишга эришди. Бунга мисол 2016 йилда Бразилиянинг “Риода-Женера” шаҳрида бўлиб ўтган 31-ёзги алимпияда ўйинларида оламшумул ютуқлари мисол бўлади. 2016-йил 14 августда “Ёшларга оид давлат сиёсати” тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Batafsil »

Туманимиз ўқитувчиси – “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”

Туманимиз ўқитувчиси – “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”

Юртимизда келажак эгалари бўлган ёшларнинг устози ҳисобланган ўқитувчиларнинг ўз касбларини пухта эгаллаб олишлари, маҳоратларини ошириб боришлари, билим ва тажрибаларини бойитишлари учун барча қулайликлар яратиб берилмоқда. Бу эса улар орасидан моҳир ва фидойи касб эгаларининг етишиб чиқишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Batafsil »

Китобхонлар байрами

Китобхонлар байрами

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017-йил 12-январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда таррғибот қилиш бўйича комиссиялар тузиш тўғрисида” ги фармойиши шубҳасиз барчани қувонтирди. Ҳозирги кунда китоб ўқишга бўлган талаб кундан-кунга ошиб бораётган фарзандларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш китоб инсонларга бахт-у саодат ва шодлик улашувчи билим булоғи эканлигини тарғибот қилиш мақсадида 1-умумий ўрта таълим мактабида “Бир фарзандга уч китоб” тадбири ўтказилди. Batafsil »

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбирида туман ҳокимлиги, прокуратура, туман солиқ инспекцияси, хотин-қизлар қўмитаси, ҳалқ таълими муассасалари вакиллари, соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари, “Ёшлар иттифоқи” туман кенгаши, ўзини-ўзи бошқариш органлари жамоатчилик вакиллари, масжид имом-хатиблари ва бошқа тегишли ташкилот ходимлари билан ҳамкорликда туман ИИБ ҲПБ ИИО ТП профилактика инспекторлари томонидан жами 414 та хонадонларда бўлиб, ушбу хонадонларда яшовчи ИИИнинг профилактик ҳисобида турган жами 12 нафар, Соғлиқни сақлаш муассасаларининг махсус ҳисобида турган 6 нафар шахслар, бундан ташқари 7 та кам таъминланган оилалар, нотинч оилалардан 6 таси билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги профилактик тушунтириш-тарғибот тадбирлари ўтказилди. Batafsil »

Ҳоким ва ёшлар учрашуви

Ҳоким ва ёшлар учрашуви

Бугунги кунда демократик ислоҳотларни, давлатнинг ёшлар сиёсатини, ёшларнинг билими ва дунёқарашини кенгайтиришни, турли ахборот хуружларининг олдини олишни, ёшларнинг онги ва тафаккурини оммавий маданиятнинг салбий таъсиридан сақлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Ўсиб келаётган ёш авлод онгида миллий ғояга, миллий мафкурага, умуминсоний қадриятлар ва демократик тамойилларга асосланган дунёқарашни шакллантиришга, жамоатчилик онгига мустақиллик ғояларига чексиз содиқлик тамойилларини, Ватанга муҳаббатни, эркин ва равнақ топаётган давлат қуришдек буюк ва эзгу мақсадларга эришишга ишонч ва фидойилик билан хизмат қилиши лозим. Batafsil »

Раҳбарлар ҳалқ хизматида

Раҳбарлар ҳалқ хизматида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Деҳқонобод туман ҳокими З.Алиқулов 1-сектор раҳбари бўлса-да, 2-, 3-, 4-секторларга қарашли маҳалла фуқаролар йиғинларда истиқомат қилаётган кам таъминланган ва ногиронлиги бор оилаларнинг ҳар бирига шахсан ўзлари ташриф буюрмоқда. Batafsil »

“Саломатлик поезди” Деҳқонобод туманида

“Саломатлик поезди” Деҳқонобод туманида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2018 йил 22-23 май кунлари Деҳқонобод туманидаги “Оқработ” ва “Бешбулоқ” темир йўл бекатларида “Саломатлик поезди” ташриф буюриб аҳолининг тиббий кўриги ташкил этилди. Batafsil »

Жиноят ва жазо

Жиноят ва жазо

Дехқонобод туман Ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси Жазони ижро этиш инспекцияси ҳисобида турган, Деҳқонобод тумани “Ўзбекистон” МФЙ ҳудудида яшовчи, 12.10.1985 йилда Деҳқонобод туманида туғилган О. Ш. га нисбатан 10.04.2017 йилда Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбли деб топилиб, Batafsil »

“Халқаро Оила куни”

“Халқаро Оила куни”

Деҳқонобод туманида 15 май – “Халқаро Оила куни” муносабати билан маънавий маърифий тадбир ўтказилди. Деҳқонобод туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан туманда 35, 40, 50 ва уйндан ортиқ йиллар давомида биргаликда яшаб келаётган, фарзандларини она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамият ишларидаги фаол иштирок этаётган оила вакиллари иштирокида “Қўша қариб – қадр топганлар” мавзусида маънавий маърифий тадбир ўтказилди. Batafsil »

Соғлом оила – жамият бойлиги

Соғлом оила – жамият бойлиги

Деҳқонобод туман ҳотин-қизлар қўмитаси томонидан туманда истиқомат қилувчи хотин-қизлар ўртасида “Соғлом оила – жамият бойлиги” шиори остида тумандаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида велопойга мусаобақаси бўлиб ўтди ва унда 100 дан ортиқ хотин-қизлар иштирок этишди. Batafsil »